#фойдали_маълумотлар 🏥
#Kop_Soralgan_Savol
Ўсмирнинг «ўзини қаноатлантириш»и (ононизм) хавфлими?
Қарама қарши жинсга қизиқиш илк бор тахминан 6–7 ёшдан бошланади. Бунинг оқибатида болада ёшига мос келмайдиган баъзи ҳатти-харакатлар пайдо бўла бошлайди. Бу ёшдаги фарзанди бор ота-оналарнинг асосий вазифаси боланинг хаёлини бошқа нарсалар билан банд қилишдир. Масалан, ўқиш, чизиш, спорт билан шуғулланиш кабилар. Лекин «ўзини ўзи қондириш», онанизм беихтиёрий равишда одатда 13-14 ёшдан бошланади.
Ҳаттоки Гиппократ ҳам бу одатларни қаттиқ қоралаган: «Бу касаллик инсонни орқа мияси (умуртқа каналида жойлашган аъзо)да ривожланади. Касаллик ўз ҳис туйғуларини бошқара олмайдиганларни кўпроқ зарарлайди. Уларда иситма бўлмайди, иштаҳалари ҳам зўр бўлади. Лекин озиб, зўриқиб кетишади. Худди бутун танасида чумоли ўрмалаётгандек туюлади. Сийдикда ҳам жуда кўп ва суюқ уруғ чиқиб кетиши кузатилади. Бундай эркаклар аёллар билан яқинлик қилиш учун яроқсиз ҳисобланишади ва кўпинча уялиб ҳам қолишади. Бир текис йўлда юрмаслик уларни ҳолдан тойишига олиб келади, бошда оғриқ, қулоқларда шовқин ва ниҳоят уларни битирадиган иситма бошланади».
«Ўзини қаноатлантириш»га сабаб нима?
«Ўзини қаноатлантириш»га ихтиёр бериш боланинг асаб тизимида муаммолар борлигидан дарак беради. Бу ишнинг одатга айланиши келажакда боланинг жамиятда ўз ўрнини топишида қийинчиликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек,
асабларда ҳаддан ортиқ қўзғалиш юз берганида (иштаҳа ва уйқунинг йўқолиши),
оилада бирор ўзгариш содир бўлса ( иккинчи фарзанднинг дунёга келиши, ака ёки опаси билан келишолмай қолса, жисмоний жазодан қўрқиш),
дўстлари даврасида ўз ўрнини топа олмаслик,
ота-онаси ёки бирор яқин инсонидан ажралиб қолганида,
бекорчиликдан, зерикиш оқибатида пайдо бўлиши мумкин.
Хуллас, бола учун бу иш руҳий зўриқишни енгиллаштириш учун хизмат қилаётгандек туюлади. Болага эътибор ва меҳр етарли даражада кўрсатилса, оила аъзолари, дўстлари томонидан қадрланса, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ёшига мос бўлса, бундай нобоп ишдан ўзини тия олади. Асосийси бунга эҳтиёж сезмайди.
Боланинг ёши аҳамиятга эга
3 ёшгача: бола бутун танаси ва ундаги аъзоларни яхшилаб ўрганишни истайди. Жинсий аъзоларга тегиниш бу вақтда қизиқиш устунлигидан рўй беради.
5 ёшдан кейин: бола ўз жинсий аъзосига тегинса ёқимли ҳиссиётни туяётганини англайди. Шунинг учун қўлини иштонининг ичига кўп киргизаверади.
5 — 7 ёш: бу вақтга келиб иштонини тортиб қўйиш ёки унинг ичига қўлини киргазиш катталар томонидан қаттиқ қораланишини тушунади. Лекин баъзан беркиниб жинсий аъзосига тегиниб қўйиши ҳам мумкин.
7-12 ёш: болага ота-онаси томонидан мастурбация билан шуғулланиш ёмон иш эканлигини тушунтирилмаган бўлса-да, бу вақтга келиб ўзи ҳам бу ишнинг уятли эканлигини тушунади. Имкон қадар «ақлли» бола бўлишга, ҳамма уни мақташи учун ҳаракат қила бошлайди. Шу сабабли у катталар томонидан қораланиши мумкин бўлган ишлардан ўзини бутунлай тортади.
13 ёшдан кейин: балоғат остонасида турган бола уятли ишга қайта ёки биринчи марта қўл уриши эҳтимоли ортади. Энди у парда ортидаги катталар ҳаётига бўлган қизиқишини жиловлай олмаслиги ҳам мумкин. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб излайди. Айрим эшитганларини ўзидан синаб кўришга чоғланади. Бу вақтда бола кераксиз ва нотўғри маълумотлар билан миясини «ачитмаслиги» ва чалғитмаслиги учун унга ота-онанинг кўмаги ва эътибори зарур.
Мутахассисимиз: Зарифжон МУРОДОВ, уролог-андролог.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌏