Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📢“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субектлари рўйхати эълон қилинди.

📲 Батафсил видеороликда

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


🔰 Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади

▫️Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#долзарб

📹 “Салом, мен ис газиман!” — Кўринмас қотил ўзи ҳақида гапириб берди

▫️Ҳар йили кўплаб инсонларни нобуд қилувчи кулфат – ис гази ҳақида нималар биламиз? Анимациямиз орқали сиз бу газ ва унинг ҳужумидан сақланиш ҳақида энг муҳим нарсаларни билиб оласиз.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КОРРУПЦИЯ — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;


Коррупцияга йўл қўйиш орқали жамиятни вайрон қилманг!
——————
Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ ва Андижон тумани Ички Ишлар Бўлими ҳамкорлигида тайёрланган махсус ижтимоий ролик.

🌐 Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


#Биласизми

Антрактида қитъасида мактаб борлигини билармидингиз?

Кўпчилик у ерни инсон яшаши мумкин бўлмаган жой сифатида тасаввур қилади. Бироқ, қитъада доимий аҳоли бўлмаса-да, тадқиқотчилар ва уларнинг оилалари вақтинчалик яшайди. Ушбу ҳудудда ҳатто мактаблар ҳам ташкил этилган.


Батафсил —https://xalqtaliminfo.uz/post/955

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


🔰 “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилди.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Мутолаа...

Кимлар билан юрганингизга, ким билан дўст бўлганингизга эътиборлироқ бўлинг, чунки булбул гулга, қарға ахлатга олиб боради.

✍🏻 Мавлоно Жалолиддин Румий

🌐 Саҳифа:
@andregionpress


#спорт_вақти

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


ЯНА БИР ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!

⛅️
#Об_ҳаво

📆 Бугун, 24.11.2024
🌅 Эрталаб: +14°
🌃 Кечаси: +5°
☁️ Ҳаво тури: Булутли
🌅 Эрталаб ҳаво: 7°
🏜️ Кун давомида: 13°
🌄 Оқшом давомида: 10°
🌨 Намлик: 25%
💨 Шамол: Шарқий, 2.9 м/с
🏔 Босим: 770 мм сим. уст.
🌙 Ой: Эски ой
🌤 Қуёш чиқиши: 07:08
⛅️ Қуёш ботиши: 16:46

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


6⃣ соатдан кам ухламанг...

▫️Уйқу бўйича эксперт Ребекки Роббинснинг айтишича, кунига меъёридан 1 соат кам ухлашнинг ўзи ҳам сиркад ритмининг бузилиши учун етарли бўлади. Бу эса ўз навбатида руҳий бузилишлар (депрессия, биополяр аффект бузилиши), семириш, ҳаттоки Алсгеймер касаллигига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, тўйиб ухламаслик юрак билан боғлиқ муаммолар ва иммунитетнинг тушиб кетишига сабаб бўлиши исботлаб берилган тадқиқотлар ҳам мавжуд.

🌐 Саҳифа:
@andregionpress


1924 — СССРда илк доимий радиоэшиттиришлар йўлга қўйилди.

1940 — Иккинчи жаҳон уруши: Руминия фашистик блокка қўшилди.

1943 — Қоҳира конференцияси бошланди.

1946 — Биринчи Ҳинди-хитой уруши бошланди: Франция ҳаво кучлари Ветнамнинг Ҳай Понг шаҳрини бомбардимон қилиши оқибатида минглаб фуқаролар ҳалок бўлди.

1955 — Кокос ороллари Буюк Британиядан Австралия назоратига ўтди.

1957 — Миланда Борис Пастернакнинг «Доктор Живаго» романи чоп этилди.

1980 — Италия жанубидаги Ирпиния шаҳрида содир бўлган 6,9 магнитудали зилзилада 4,800 киши қурбон бўлди.

1985 — Афинадан Қоҳирага учаётган йўловчи самолёти қуролли шахслар томонидан гаровга олиниши оқибатида, 60 киши ҳалок бўлди.

1992 — Лас Вегасда IBM Симон номли илк смартфон намойиш этилди.

1993 — Тошкентдаги Республика Ўқитувчилар уйи қошида Ўзбекистон Халқ таълими тарихи музейи очилди.

1996 — Эфиопияга қарашли самолёт гаровга олиниши оқибатида 125 нафар йўловчи Ҳинд океанига ғарқ бўлди.

2003 — Атиргул инқилоби: Грузия президенти Эдуард Шеварнадзе истеъфога чиқди.

2005 — Либерия президентлигига сайланган Эллен Жонсон Сирлеаф Африка давлатлари орасидаги илк аёл раҳбарига айланди.

2006 — Ироқнинг Садр шаҳридаги портлашда 215 киши ҳалок бўлди ва 257 киши жароҳатланди.

2007 — Аргентинанинг Жанубий Шотланд ороллари яқинида МС Эхплорер саёҳат кемаси айсбергга урилиб, 154 нафар йўловчи билан бирга денгизга ғарқ бўлди.

2011 — Араб баҳори: Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфога чиқди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


23-НОЯБРЬ САНАСИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

1174 — Салоҳиддин Айюбий бошчилигидаги мусулмонлар қўшини Дамашқ шаҳрини эгаллади.

1248 — Кастилия қироли Фердинанд III қўшинлари мусулмонлар қўл остидаги Севиля шаҳрини босиб олди.

1510 — Усмонли Турклар империяси Имерети қироллиги пойтахти Кутаиси шаҳрини эгаллади.

1793 — Париж Коммунаси черковлар фаолиятини тақиқлади.

1831 — Санкт-Петербургда Румянсев музейи очилди.

1852 — Англияда тарихда илк бор почта қутилари пайдо бўлди.

1904 — АҚШнинг Сент Луис шаҳрида III Олимпия ўйинлари якунланди.

1910 — Швеция тарихидаги сўнгги ўлим жазоси амалга оширилди.

1918 — Эдвин Ҳаббел Андромеда галактикасини кашф этди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Андижонда 19 гектарли боғ барпо этиш бошланди

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Андижонимизда янги режалар амалга оширилмоқда.

Бугун Янги Андижонда 19 гектарли боғ барпо этиш ишлари бошланди. Шу қаторида, барча шаҳар ва туманларда ҳам айнан шундай яшил масканлар яратишга старт берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан туман ва шаҳарларда  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди.“Инсон”ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳам белгилаб берилди.


Бугун Андижон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан Катта гузар, Хақиқат, Садда таги, Дўнгкишлоқ, Кенгаш, Шарқ юлдузи махалла фуқаролар йиғини ахолиси билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

БАТАФСИЛ

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


🔰 «Ватандош» гувоҳномаси жорий қилинди

▫️Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга “Ватандош” гувоҳномасини ва “Ватандош” картаси берилади.

"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

"Ватандош" картасига эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
➖мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


#Мотивация

✍️ ​​Агар сизда қуйидаги аломатларнинг ҳаммаси кузатилса, ўзингизни лидер санашингиз мумкин...

1️⃣ Янги билимларни эгаллашга тайёрсиз ва эгаллай оласиз.
Ҳақиқий лидер доим ўзига етишмайдиган билимни ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлади.

2️⃣ Сиз гапни моҳиятини  тушуниш учун эшитишни биласиз.
Диққат билан тинглаганингиздан сўнг, "сизни тўғри тушунган бўлсам.. "деб суҳбатни давом эттирасиз.

3️⃣ Сиз ҳаммага очиқсиз. Ўз кабинетингизга қамалиб олмайсиз.  Фикрларингизни ходимларга очиқ баён қиласиз ва улар билан чин кўнгилдан суҳбат қурасиз.

4️⃣ Қайта алоқа учун сиз имконият берасиз. Албатта ҳеч бир инсон идеал эмас. Лекин яна алоқа қилишга имкон қолдирмаган инсон ўсмайди ва ривожланмайди.

5️⃣ Ҳақиқий лидер ҳар қандай вазиятда ўзини табиий тутади ва ўзи маълум бир “мукаммал инсон” ниқобини ўйлаб топмайди.

6️⃣ Ўзингиз ва атрофдагиларга инсоний муносабатда бўласиз. Ўз хатоларингизни тан оласиз ва уни қандай тўғрилашни биласиз.


Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВДА_БИЗ

«БЕШ ТАШАББУС БЕШ ИМКОНИЯТ»


(Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 39-умумий ўрта таълим мактабида "Беш ташаббус беш имконият" шиори остида  ўтказилган  семинар "Тараққиёт" телеканалининг "Бугун" информацион дастурида)

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#видеолавҳа

▫️Андижон туманининг "Сайдулобод" маҳалласида жойлашган 31-умумий ўрта таълим мактабида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Андижон тумани хокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Куз фалсафасида хазонрезгилар ва мулохазакорлик мувозанати ўзига хос рамзий маъно касб этади.

Олтин куз дейди, доно халқимиз. Хосилни йиғиб терадиган палла, инчунун куз эртанги кунга замин хозирлаш учун имкон, яқинларимиздан ҳол ахвол сўраш учун зўр фурсат, қулай пайт.

Бугун Андижон тумани 22-умумий ўрта таълим мактабида рус тили фани ўқитувчиси Дилфузахон Хакимова томонидан тўгарак аъзолари иштирокида «Олтин куз» мавзусида маданий маърифий тадбир ташкил қилинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.