Шоҳларнинг шоири - Бобурга эҳтиром кўрсатилдиАйни кунларда шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбирлар вилоятимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Бугун Андижон шаҳри марказидаги З.М.Бобур майдонида шоир ва ёзувчилар, юртимиз ва хорижлик бобуршунос олимлар, ижодкор ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлдилар.Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ шоирга юксак эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комилжон Комилов, Туркия ва озарбайжонлик бобуршунос олималар Танжи Сайхан, Алмаз Биннатовалар сўз олиб, бобокалонимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, у томонидан яратилган нодир, бебаҳо бадиий асарларнинг жаҳон тараққиётидаги ўрни, маънавий-тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг вилоят театрлари санъаткорлари томонидан Бобур ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ижодкор ёшлар – олий ўқув юртлари талабалари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари Бобурнинг гўзал рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқиди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |
Telegram