Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Андижон шахар Бекгузар маҳалласида тиббий-ижтимоий тадбирлар ўтказилмоқда.
2024 йил 18-20 декабрь куни Бекгузар МФЙда маҳалла еттилиги аъзолари билан ҳамкорликда 210 та хонадонлардаги фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Ишчи гуруҳи томонидан маҳалла еттилиги аъзолари ўрганиш саволномаси ва йўриқномалар билан таништирилди, ҳудуд аҳолиси ҳақидаги умумий маълумотлар ўрганилди.
Бошқарма ишчи гурухи томонидан 2024 йил 19 декабрь куни 49 - мактаб ҳудудида вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг 18 нафар малакали мутахассислари (гинеколог, невропатолог, педиатр, онколог, дерматовенеролог,окулист,ЛОР, хирург ва бошқалар) ва ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 5-оилавий поликлиникасининг 25 нафар патронаж бригадаси ходимлари иштирокида 250 нафар фуқароларга тиббий кўриклар ҳамда махсус тиббий текширувлари (УТТ, ЭКГ, лаборатор тахлиллар) ташкил қилинди, кўчма офтальмология поликлиникасида офтальмолог кўруви ўтказилди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликлари бўйича 21 нафар беморларга амбулатор тартибда даволаниши тавсия қилинди, 18 турдаги 5,6 млн сўмлик дори воситалари тақдим этилди, 8 нафар беморларга стационар шароитда даволаниши учун йўлланмалар берилди.
2024 йил 20 декабрь куни соат 16:00 да бошқарма бошлиғи рахбарлигида 49 -мактабда 80 нафар фуқаролар билан учрашув ўтказилиб оила бюджетини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича йўриқномалар берилди.
Учрашувда қатнашган 38 нафар фуқаролар муаммолари билан мурожаат қилдилар, муаммолар тегишли идоралар билан бартараф этиш учун тақдим этилди.
@andijonvssb, @andijonssb