Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Аndijon viloyati Аxborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy Telegram kanali
🌍 https://www.facebook.com/andaokb
🌍 https://www.instagram.com/aokbandijan/
📨 andaokb@mail.ru

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi dan repost
🛡 🚨🚨🚨#Барча_телеграм_группаларга_тарқатиинг

⚡️Ижтимоий тармоқларда "DAVR BANK" XATБ номларидан фойдаланиб, фейк хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.


Онлайн кредит бўйича маълумот олиш учун банкнинг расмий манбасига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

⚠️ Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️❗️❗️ Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!


📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


E-AUKSION ANDIJON dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sayxunobod agroservis MTP mulkiy majmuasi

Manzil: Sirdaryo viloyati, Sayxunobod tumani, Turon MFY, A.Navoiy ko'chasi, 95-uy
Boshlang‘ich narxi: 5,1 mlrd so'm
Yer maydoni: 4,32 ga
Bino maydoni: 9602,2 kv metr

‼️Boshlang'ich to'lov 15%, qolgan to'lovni 60 oyda bo‘lib to'lash imkoniyati mavjud.

Batafsil: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=12164167
_____________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✅2025 йилда 600 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашилади.

✅Оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “2025-2030 йилларга мўлжалланган “Оила фаровонлиги” миллий дастури ишлаб чиқилади.

✅2025-2027 йилларда 120 та йирик саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади.

✅Тошкент шаҳри ва барча ҳудудларда дендрарий боғлари ташкил қилинади.

✅2030 йилга қадар Ўзбекистонда яшиллик даражасини 30 фоиздан ошириш чоралари кўрилади.

✅“Хавфсиз шаҳар” концепциясини тўлиқ рўёбга чиқариш ва мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


✅ 6 та театр учун янги бино қурилади, 25 та музей ва 10 та театр бинолари таъмирдан чиқарилади.

✅ 2030 йилда камбағаллик даражаси 5 фоизга туширилади.

✅ 2030 йилгача ишсизлик даражасини 5-6 фоиздан оширмаслик чоралари кўрилади.

✅ Камбағал оилалар фарзандларига сифатли таълим бериш, уларни хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш тизими яратилади.

✅ 2025 йилда 21 та иқтисодий ривожланган давлатда 200 минг нафардан ортиқ фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


✅ 2025 йилда бюджетдан 4 триллион сўм маблағ ажратилиб, 553 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади ва янгилари барпо этилади.

✅ Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 252 та боғча қурилиб, фойдаланишга топширилади.

✅ Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш ҳозирги 38 фоиздан 2030 йилда 50 фоизга етказилади.

✅ Келгуси 5 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади.

✅ 2030 йилга қадар фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қопланади.

✅ 2030 йилга қадар спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамрови 10 миллионга, спортга жалб қилинган аҳоли улуши 36 фоизга етказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


✅ Экин экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб олиш бўйича 2025-2030 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади.

✅ Шу орқали 2030 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 10 миллиард долларга, уларни қайта ишлаш даражаси 25 фоизга етказилади.

✅ 2030 йилга қадар озиқ-овқат ишлаб чиқариш 2 баробарга, уни экспорти 5 баробарга, қўшилган қиймат даражаси 3 мартага оширилади.

✅ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулотда туризм улушини 5 фоизга, хорижий сайёҳлар сонини 15 миллион нафарга, маҳаллий сайёҳларни эса 25 миллион нафарга етказиш устувор мақсадимиз бўлади.

✅ 2030 йилга қадар жамоат транспортини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, 5 мингта янги автобус, 2 мингта электробусларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


✔️ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 миллиард АҚШ долларига, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса камида 5 минг АҚШ долларига етказилади.

✔️ “2030 йилгача бўлган даврда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш стратегияси” ишлаб чиқилади.

✔️ 2030 йилга қадар саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 20 миллиард АҚШ долларидан 45 миллиард АҚШ долларига етказиш учун барча воситалар ишга солинади.

✔️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 2025 йилда энг юқори рейтингга эга тадбиркорлар 15 мингтага, 2030 йилга бориб 30 мингтага етказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Sel xavfi yuzaga kelganda qanday harakatlarni amalaga oshirish kerak? Ushbu videorolik orqali muhim tavsiyalarni bilib olish mumkin.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X


✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари;

✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар;

✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг 5 йиллик Ҳаракат дастури 10 та устувор йўналишни қамраб олган.

Шунингдек ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий-ижтимоий тармоқлар кесимида 400 та чора-тадбир аниқ белгилаб олинган.

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


📢 22 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу:
Олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар қабул қилиш ҳолати
⚫️Вақти:
10:00
⚫️Иштирок этади: Асрор Норов, Инновацион ривожланиш агентлиги Илм-фан ва таълим интеграцияси бошқармаси бошлиғи
➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан жорий қилинган янги хизматлар ва кўрсатилган молиявий ёрдамлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдулла Буврабаев, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ахборот хизмати раҳбари

➖➖➖➖➖
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


Migratsiya agentligi Andijon viloyati filiali ТММА dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇷🇺АО "АВТОВАЗ" енгил автомобиллар ишлаб чиқариш корхонаси Россия Федерацияси, Тольятти шаҳрига ишга таклиф қилади!

🗓Суҳбат: 2024 йил, 22 ноябрь куни соат 13:30 да

🕐 Номзодлар учун талаблар:

✅ 18-50 ёшгача бўлган эркаклар;
✅ Рус тилини мулоқот даражада билиши;
✅ Судланмаган;


👨‍💼Қуйидаги харажатлар иш берувчи ҳисобидан:

✈️Йўл харажатлари (1 йил ишлаш шарти билан);
📄 Патент ҳаражатлари (1 йил ишлаш шарти билан); 🍗 Иссиқ овқат бир маҳал, кечки сменада (иш берувчи ҳисобидан); 🏠 Ётоқ жой (иш берувчи ҳисобидан);


🔔Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

🧭 Манзил: Андижон шаҳар, Боғишамол дахаси, Халқа йўли кўчаси, 2 уй. "Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 1-қават. Миграция агентлиги Андижон вилояти филиали

📞 +99855-202-33-55
📞 +99855-203-33-55

🔻 Axборот каналларимизни кузатиб боринг

📱 @agency_andijan


ANDIJON VILOYATI FAVQULODDA VAZIYATLAR BOSHQARMASI | Rasmiy kanal dan repost
⚠️KUZ-QISH MAVSUMI DAVRIDA GAZ VA ELEKTR JIHOZLARIDAN XAVFSIZ FOYDALANING!
****
👍Turmushda gaz va elektr jihozlaridan xavfsiz foydalanmaslik, yong’in, havo-gaz aralashmasining chaqnashi va is gazidan zaharlanish hodisalariga sabab bo’lishi mumkin.

👍Isitish mavsumi oldidan bu ishlarni to’g’ri va xavfsiz tashkil etish uchun yuqorida keltirilgan qoidalarga rioya etishingiz zarur.

👍Unutmang, hech bir yong’in, havo-gaz aralashmasining chaqnashi va is gazidan zaharlanish hodisalari tasodifan sodir bo’lmaydi.

✍️Izoh: Ushbu maxsus targ’ibot materiali mahalla fuqarolar yig’inlarining binolariga, ko’p qavatli uylarning kirish yo’laklariga (podyezdlarga) tashqi ta’sirga (yog’ingarchilik va quyosh nuriga) chidamli va ko’zga ko’rinarli qilib o’rnatilishi tavsiya etiladi.


🔰 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

📱Telegram | 📱YouTube | 📱Veb-sahifa | 📱 Instagram


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
#Rasmiy_xabar
#Umra

⚡️“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari
ROʻYXATI

✅“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ;
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy)
2. “Yuksak travel Air” XK;
(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy)
3. “Muhtasham travel” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon)
4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy)
5. “Risola travel lux” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy)
6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ
(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy)
7. “Hikmat Umra Travel” MChJ;
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon)
8. “Real Dreams” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy )
9. “Travel with family” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy )
10. “Sofa Marva tour” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy)
11. “B2 Management” MChJ;
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy)
12. “Safar time exclusive” MChJ;
(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy)

📌 Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

✅ “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) etib belgilangan.


📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Шуҳрат Абдураҳмонов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Live

Андижонга келган меҳмонлар Асака туманидаги “ADM electronics” корхонаси билан танишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимиздаги вилоятлар ҳокимлари бугун Андижонга тажриба алмашиш мақсадида келди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Шуҳрат Абдураҳмонов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Livе

Вилоятлар ҳокимлари Андижоннинг Асака туманидаги “Барор” кластер корхонасига келди.

Хусусан, Андижонда дуал таълим асосида ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари мисоли билан яқиндан танишилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov


Шуҳрат Абдураҳмонов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Live

Айни дақиқаларда мамлакатимиздаги вилоятлар ҳокимлари Андижонга келди. Ушбу сафар давомида Андижонда амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганиш ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

Асака туманидаги инновацион усулда парранда етиштириш лойиҳаси билан танишилмоқда.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin


Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ иборалар асосида жойлаштирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқвролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингтага яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.





19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.