Куёв уйига келин олиб келиниб ёлғиз қолдирилгандагина борини борича кўргачгина чиллахонадан тунд бўлиб чиқди у.
Бу пайтда Мастон, Нигорхон ва Маъмура Хуршидабонуга қўшиб юборилган чўри қизни муҳокама қилишарди. Бойбека ақлини ебмишми? Бенуру-- бенуқат қизга шуни қўшиб юборарларми? Ахир бир қошиқ сув билан ютгудекку бу қиз! Нигорхонни холи чақиртириб яна тайинлади ҳам:
---Қизимизни авайлаб ўстирдик бибиқудо! Оғир кўтартирмадик, мушкул иш қилдирмадик, қаттиқ гапирмадик. Шу сабаб болаликдан бирга ўсиб унган чўриси ҳам дугонасини сепига қўшиб бермакдамиз. Сизнинг хонадонингизга кўниккунча Гулруҳ унинг ўрнида хизматингизни қилиб Хуршидадан ҳам бохабар бўлур.
Нигорхон ҳар қанча ўз хизматчилари етарлилиги, бу ташвиш беҳудалигини такрор--такрор айтмасин унамади. Яна Гулруҳдан ҳеч хавфсирамасликни, одоб--интизоми қаторида илми ҳам расолиги, ҳунармандлигини ҳам таъкидлади. Нигорхон эса ўйлаб ўйига етмасди, бу гўзал қиз буюммидики бериб юборилса сепга қўшиб? Ахир Нусратбой ҳар не қилганда ҳам эркак. Бир кўзи тушган Нигорхон аёл бўлиб туриб бу қизнинг чеҳрасини унутолмаяптику ўғли назардан қочирармиди? Хўжайинлари, уларнинг ўғли томонидан беномус қилинган чўрилар қисмати бу қизнинг ҳам бошига тушсачи?
Уч аёл шу мавзуда суҳбат қуриб аниқ ечимни топишолмас, қилни қирқ ёргувчи Мастон ҳам ожизлик қилиб қолган эди. Бойбека эса аслида эри Қосимбой очиқчасига Гулруҳга суқланиб қараши ва "шууунча йил устига иззатини тутиб хотин олмагани" борасидаги таъналари кунда кун ора бўлиб қолгани сабаб кўздан йироқроқ қилиши бир сабаб бўлса, қизининг хасталиги икки сабаб эди. Қизининг устига Гулруҳ кундош бўлмаслигига имони комил эди унинг. Нусратбойга йўлини топиб Гулруҳ кимнинг қизи эканини шипшитса бас, қариндоши топилганидан суюниб уни авайлайди. Тажовуз ҳам қилмайди. Ўз отасининг махфий ўтмиши сабаб Амир Абдулаҳаддан қўрқиб унга уйланолмайди ҳам!
ИККИНЧИ ҲИКОЯ
🌹ГУЛРУҲ🌹
Айтилганидек янги келин илмли қиз экан. Суҳбатлари ҳам маъноли, муомаласи ширин эди. Бошида андак ўзини узоқ тутган Нусратбой охирги пайт Хуршидабонунинг олдида вақтини бисёрроқ ўтказа бошлади. Маъмуранинг гинали нигоҳларига жавоб шу тахлит бўлди:
---Суҳбати қизиқлиги билан шууримни Хуршиданингдур, бетакрор ҳуснинг билан кўнглимни сенинг!
Дарҳақиқат нафақаи эри кундоши ва қайнонаси, Мастон ва бошқа хизматчилар ҳам унинг суҳбатларига тобора иштиёқманд бўлиб боришарди. Суҳбатларнинг бири тиббиёт ҳаққида бўлиб турганда Хуршидабону бир гап айтди:
---"Тиб қонунлари"да Шайх ур--Раис айтибдиларки қон томирлари баробарида тиниқ қон оқгувчи томирлар ҳам мавжуд деб. Лекин бу борада мендан кўра Гулруҳ бисёрроқ билур.
Мастон худди шуни кутиб тургандек Гулруҳ ҳаққида гапира кетди:
---Бу қиз мани кундан кун ҳайратдантирмакда. Савол берсанг ҳа, йўқдан бошқа сўз демайди. Насли, оиласидан сўз очсанг жавоб йўқ. Тутган ишини қойилатади. Каштасининг гуллари тирикдек. Ажаб... Ўзини тутиши хизматчига ҳам ўхшамас...
Хуршида Мастон бу қиз ҳаққида аллақачон ота уйи хизматчи аёлларидан суриштирганини, лекин тайинли жавоб ололмаганидан бохабар эди.Шу сабабли гап очармикан деган хаёлда синчков нигоҳини ўзидан узмай тикилиб турган Мастонга маъноли кулимсираб қаради ва Гулруҳ ҳаққида қисқа сўзлади:
--- Гулруҳнинг онаси менинг онам билан қариндош бўлган эканлар.Ниҳоятда бадавлат кишилар бўлишган экан. Тақдирми, таъқибми сабаби менга қоронғу,лекин оиланинг бор будини тортиб олиб отасини қатл эттирган экан Амир Музаффар. Шунда Гулруҳ онасининг бўйида бўлган экан. Онаси туғруқдан сўнг вафот этибтилар. Ўлим олди онамдан қизига оналик қилишни сўраб ёлвориб кўз юмган эканлар. Чақалоқлигидан гулдек чиройлилиши аниқ кўриниб тургани сабаб бувим Гулруҳ деб исм берибтилар. Ота--онасидан Гулруҳга қолгани... битта от! Бор будларини тортиб олишаётганда бу от боғичини узиб қочиб кетиб кейин эгасининг хотинини топиб келганмиш. Билганим шу.
Хуршидабону сўзини тугатди. Лекин билгани бугина эмас эди...
(давоми бор)
Муаллиф: Зейл Лейла Мустафасайяр
#тулпор
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.