Маъмура бир қошини тепага кўтариб керилиброқ сўзлади:
---Мастон айтди. Дугонасими, аммавачасими Қосимбойнинг уйида хизматда экан. Ўша айтибти. У қиз туғилганида шу оқлик билан туғилган экан.Кўрсатмаган табиб қолмапти. Терию қош--киприкка ранг етишмайдиган шунақа туғма касал бор экан табибнинг айтишича. Лекин... Лекин ақлда расо, хуб мулоҳазали, ҳунарманд экану шу кўриниши бироз...
---Мастон хизматини қилсинда гап ташишни бас қилсин! Сан ҳам оғзингни маҳкам юм! Қосимбой билан бир кунлик, икки кунлик эмасман ҳар ҳолда. Эшитган қулоққа яхшимас.
Нусратбой ўша кеча аёлининг оғзини ёпдию ўзининг кўзи юмилмади. Тонг саҳар туриб онасига маслаҳат солди.Тадбиркор Нигорхон йўлини топди. Эртасига зардўзи ковуш ва Ғафабанди зебигардоннинг ўлчамини олиш баҳонасида хонадоннинг кекса хизматчиси Мастон Қосимбойникига йўл олди. Пешинга яқин у ердан қайтган Мастонни Нигорхон Нусратбойнинг икки хотинига йўлиқтирмай ташқари ҳовлида ўзи кутиб олди.
Нигорхон бу нозик ишни бекорга унга ишонмади. Ушбу хонадонда ўн уч ёшидан хизматда бўлган, Нигорхоннинг қайнонаси ўрни келганда ҳурматини жойига қўйган Мастон озода, чаққон ва пазандалиги қаторида ниҳоятда зийрак ва синчков ҳам эди.Ҳеч ким илғамаган инжа муносабатлар,ҳар мушкулнинг ҳеч ким пайқамаган томонларига эътибор бериб ечимини топарди.Мастон ҳозир бекасига гуноҳ иш қилгандек мўлтиради.
---Ман не деяримни ҳам билмай турибман ойпошожон.
Давоми бор.
Муаллиф: ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.