Хасад билан яшайдиганларга бағишланади... шу постни узоооқ тайерланиб ёздим ✨
Хасад... у инсонни қалбини емириб ташлайди, унинг қалбида зулмат, атрофи хам фақат қораликдан иборат. Хасадчининг фожеаси бу - бировга қараб ўзининг ҳаёти билан яшашни унутаётганида. Бировнинг бахтини кўролмайдиган инсонлардан узоқ юринг, уларга ниманидир исботлашга урунманг, бахслашманг, акс холда позитив энергиянгиз кетиб қолади, натижада унинг негатив энергияси таъсирида қоласиз. Хасад билан яшайдиган одам бир умр ўз бахтсизлигида бировларни айблаб яшайди, «сенда бор, менда йўқ, нега?», «пулинг кўп сени, менда хеч нарса йўқ», «сенга гапириш осон, сени боланг оч эмас!» ва х.к.лар деб, ўзига рахм чақирмоқчи бўлади, аслида шу каби фикрлайдиган ва гапирадиган одамга хеч қачон рахм қилманг, уларнинг нияти нотўғри бўлгани учун хам улар шу холатда. ишида харакат бор, лекин барака йўқ, нега? Чунки баракани Оллох нияти тоза одамга беради. Қалби қора инсон ўз йўлини ўзи ёпиб қўяди, хасад қалбини қорайтириб, юрагини ёндиради, рухи хам қорайиб кетади. Бундай одам бор жойда бошқалар хам ўзини «оғир» хис қилишади, чунки унда негатив заряд хаддан ортиқ бўлади. Хасад бу фожеа. У балчиқга ўхшайди, инсонни ўз домига тортиб кетаверади. Бировнинг бахтини кўролмайдиган, бахтсизлигидан қувонадиган, одамларни ёмон кўриб, нафратланиб яшашни хар ким ўзи танлайди. Ёки сен қалбан Худо билан хаммага яхшилик тила, ёки сен шайтон каби хасад сабаб хаммадан нафратлан... Танлов ўз қўлингда...