ЁМОНЛИКНИ ЁЙМАНГ...
Туясини миниб чўлда кетаётган бир бадавий, чанқоқдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. Муҳтож кимса бадавийни кўргач, бир қултим сув сўрабди. Бадавий туясидан тушиб, сув узатибди. Сувни ичиб, жонига оро кирган кимса кутилмаганда бадавийни итариб юбориб, туяга минганча қоча бошлабди. Бадавий бўлса орқасидан бақириб: -"Майли, туя сеники бўлақолсин, розиман. Лекин сендан битта илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин!", дебди. Буни эшитган қароқчи таажжубланган ҳолда бир зум тўхтаб, сабабини сўрабди.
"Агар айтсанг, - ушбу хабар овоза бўлиб, одамлар чўлда адашган муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади. Оқибатда, чўлда адашган кўплаб мухтожлар ёрдамсиз қолиши мумкин" - деб жавоб берибди Бадавий.
@all_falaq ☘️