Университеты КСА Алжамеъа


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш.
Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА
العربية
English
Рууский
Ўзбек
Türk
......
🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!!
Admin: @talaba_ksa

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


2025-yilda nechta kitob o'qishni niyat qildiz?
So‘rovnoma
  •   10 tadan kam
  •   10–20 ta orasida
  •   20–30 ta orasida
  •   30–50 ta orasida
  •   Undan ko'p
12 ta ovoz


#foydali #fakt
⚠️Рождество ва Янги йилни нишонлаш, табриклаш ва совға алмашиш ҳукми!

Гаплари далилга олинадиган уламолар бир овоздан мусулмонлар учун Рождество, Янги йил, Наврўз ва бошқа ширк байрамларини нишонлаш жоиз эмаслигига иттифоқ қилишган, чунки бу байрамлар ўз аҳлига хос байрамлардир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга эргашишдан ва уларга тақлид қилишдан огоҳлантириб:

Албатта, сизлар ўзларингиздан олдингиларнинг одатларига қаричма-қарич ва зирома-зиро эргашиб кетасизлар, ҳатто улар калтакесак тешигига кирсалар, сизлар ҳам унга кирасизлар”.

Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон Ибн Умарнинг ҳадисларидан ривоят қиладилар:

Кимки бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир”.

Бу байрамни нишонлаётганларга совға беришлик ҳам жоиз эмас. Дарҳақиқат, баъзи уламолар буни куфр деб айтишган.

Ҳанафий фақиҳи Имом Аз-Зайлаий “Табйин ал-ҳақоиқ”да (6/228) айтади:

"Наврўз байрамлари билан табриклаб бирор нарса бериш жоиз эмас, аксинча, куфрдир."

Ҳанафий олими Абу Ҳафс ал-Кабир айтади:

"Бир киши Аллоҳга эллик йил ибодат қилиб, Наврўз куни келганда ўша кунни улуғлаш ниятида баъзи мушрикларга тухум берса, у кофир бўлиб, қилган ибодатлари бефойдадир."

Ҳанбалий мазҳабидаги “Ал-Иқно” китобида шундай дейилган:

Яҳудий ва насронийларнинг байрамига гувоҳ бўлиш, уларга у кунда нарса сотиш ва байрамларига совға улашиш ҳаромдир."

Ибн ал-Қаййим “Аҳкам Аҳли-зимма китоби”да 1/144 айтадилар:

Уларни ўзларига хос бўлган куфр одатлари билан табриклаш, байрамлари билан табриклаш каби ижмо билан ҳаромдир."

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹 Қувватли иймонга эга бўлиш сири !


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⭕️ Biz ovozimiz bilan Qur'on o'qiyapmizmi? Bularning ovozlari chiqmaydi, lekin qo'l ishoralari bilan Qur'on tilovat qilishyabdi😢

Qiyomat kuni ovoz ne'matiga qanday javob beramiz?

🔹 Telegram


❗️🇹🇷 Turkiya maktablarda Yangi yilni nişonlaşni taqiqladi

Turkiya Taʼlim vazirligi maktablarga rasmiy maktub yõllab, madaniy qadriyatlarga mos kelmasligini aytib, Yangi yil va Rojdestvo bayramlarini nişonlaş bilan boğliq tadbirlar õtkazmaslikni talab qildi.

Tuman va viloyat ta’lim bõlimlari orqali yuborilgan maktubda maktablardagi har qanday faoliyat Turkiya milliy qadriyatlari, an’ana va urf-odatlariga mos bõlişi şartligi ta’kidlangan. Taqiq uşbu bayramlar bilan boğliq raqamli, yozma va vizual materiallarni naşr etişga ham tegişli.

Uşbu kõrsatma doirasida 16-dekabr kuni Otaşahar tumani ta’lim bõlimi mudiri Ismoil Yildirim maktablarga Yangi yil, Rojdestvo kabi rasmiy sanalar rõyxatiga kiritilmagan tadbirlarni õtkazişga yõl qõyilmasligini ta’kidlagan xat yõlladi. Bundan taşqari, uşbu voqealar bilan boğliq har qanday hazillar, bayramlar yoki naşrlar taqiqlangan.

@azon_tezkor


Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан келган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аёлларингиз масжидларга чиқмоқчи бўлсалар, уларни масжидлардан тўсманглар. Бироқ, уйлари улар учун яхшироқдир”, – деганлар.

Набий алайҳиссалом ушбу гапни Мадинада айтганлар. Аёллар намозларини Ҳарамда ўқир эдилар. Маълумки, Ҳарамда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намозлардан 1000 баробар афзалдир(Масжид ул-Ҳарам ва Ақсо мустасно).
Лекин шунда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар учун уйлари яхшироқдир, дедилар.


Агар аёл киши масжидга ибодатини адо этиш учун чиқмоқчи бўлса, у риоя қилиши вожиб бўлган умумий бир қанча шартлар бор:

1. Атир ёки хушбўйлантирувчи нарсалар сепмасдан чиқиши керак. Ҳадисда:
“Агар бирортангиз масжидга чиқадиган бўлса, атирланмасдан чиқсин”,
– дейилган (Муслим ривояти, 443).
2. Фитналардан омонда бўлиши керак.
3. Зийнатли ва эътиборни жалб қиладиган либосда бўлмаслиги керак.
4. Валийси унга изн бериши керак. Бироқ, валийсига ҳам аёлда юқоридаги шартлар топилган ҳолатда бўлса, уни масжиддан тўсиши мумкин эмас.
Аёллар юқоридаги шартларни бузишдан огоҳ бўлишлари керак. Баъзида у аёл ўзига ёки масжидга келган бошқаларга фитна бўлиши мумкин. Баъзида эса савобдан кўра кўпроқ гуноҳ ортириб олиши эҳтимоли бор.

Оиша онамиз (Аллоҳ улардан рози бўлсин) шундай деган эдилар:

“Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар қилаётган ишларини билганларида эди, албатта уларни масжиддан қайтарган бўлар эдилар, ҳудди Бани Исроил аёллари қайтарилгани каби!”
Ушбу ҳадислар, қайдлар ва шартлар ибодат ниятида масжидга чиқмоқчи бўлган аёллар учун келган. Бироқ, ҳозирги замонда кўчаларда ва бозорларда авратлари очиқ ҳолда, табарруж билан юриб, ўзлари ва бошқалар учун фитна манбаи бўлаётган аёллар ҳақида нима дейиш мумкин?

Аёлларни бундай ҳолатларда юришлари ўта-ачинарлидир.
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга бошласин, амалларимизни ислоҳ қилсин ва қалбларимизни тақво билан тўлдирсин.

Улашинг:
🔗🔗🔗

@aljameah


Уйғурларнинг қонли кўз ёшлари эвазига ўсаётган Хитой брендлари

Бугун биз устимизга кийиб юрган Хитой либосларини ишлаб чиқариш қанчага тушганини биласизми? Шу туфайли, қанчадан-қанча болалар онасиз қолган, қанча эркаклар қулдек ишлатилган, қанча аёллар хўрлик ва таҳқирларни бошидан кечирган!? Биз кийган ҳар бешинчи пахталик кийим нисбатан мана шундай оғир шароитларда, зулм остида ишлаб чиқарилиши хаёлингизнинг бир четидан бўлса ҳам ўтганми?!

Батафсил: https://azon.global/2701


#foydali #tarbiya
⚠️Болаларни ёлғонга ўргатманг!

Абдуллоҳ ибн Умарнинг (розияллоҳу анҳу) ривоятларида айтилади:

Бир куни (ёш болалигимда) онам мени чақириб: “Мана кел, бир нарса бераман”, дедилар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бизнинг уйимизда эдилар. Шунда онамга:
— “Нима бермоқчи эдинг?”— дедилар.
Онам: “Хурмо бермоқчи эдим”,— деди.
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) айтдилар:
— “Агар унга (ҳеч нарса) бермаганингда эди, (бу ишинг сабабли) сенга ёлғон гуноҳи ёзилар эди”.
(Абу Довуд ривояти)

Ҳадис шарҳида шундай дейилади:
“Ҳадисда далил борки, одамларнинг болани йиғлаганда юпатиш учун ёки ўйин-кулгу қилиб, ҳазиллашиб бирор нарса бераман деб алдаши, ёки уни бирор нарсадан қўрқитиб алдаши ҲАРОМ бўлиб, бу ёлғон ҳукмига киради.”

@aljameah


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Имом хутба ўқиб жон берди. Ҳусни хотима. Аллоҳ ҳаммамизнинг охиримизни хайрли қилсин!

@aljameah


Qayerdadir badavlat bir tadbirkor vafot etibdi. Toʻplagan milliardlab mol-mulki ayoliga meros qolibdi.

Oradan vaqt oʻtib, u ayol erining haydovchisiga turmushga chiqibdi. Boyib ketgan haydovchi shunday degan ekan:

- Hayotim davomida xo‘jayinga xizmat qildim, deb o‘ylab yurardim. Bilsam, xo‘jayinim butun umr men uchun ter to‘kkan ekan.

...Boylik hammadan qolib ketadi. Uni ortiqchasini saqlab, "bosib oʻtirish" kerak emas. Berganimiz (qilgan xayr-u ehsonimiz) bizniki, qolgani boshqalarniki!

@aljameah


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Boshliq eshshak qissasi!

@aljameah


18+ ЯПОНИЯДАГИ ЖИНСИЙ ТАЖОВУЗ!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Бугун сизларга Япониядаги хўрозпурушлар ҳақида айтиб бермоқчи эдим. Аммо, ишхонамиздаги бир қиз мавзуни ўзгартириб юборди. Ўзи шунақа, товуқлар хўрозларни ҳар доим чалғитади). Мавзуга қайтсак, бугун биз билан ишлайдиган қиз ишга кечикиб келди. Нима бўлди десак, терговга борган эмиш.

У қизнинг дугонасини отаси 14 ёшидан бошлаб, бир неча йиллар зўрлаб келган экан. Қиз улғайиб, ўзида куч топиб онасига айтган, онаси политсияга. Биз билан ишлайдиган қиз ҳам гувоҳ сифатида иштирок этган. Эшитдим-у, юрагим остидаги кўпиклар кўпирди.

Японияда жинсий тажовуз жуда ҳам аянчли аҳволда. Янгиликларда бот-бот эълон қилинади. Энг шов-шувлиси 2019 йилда Нагояда бир ота қизини йиллар давомида зўрлаб юриб, қўлга тушгани бўлган эди.

NHK ва Токио аёллар университети профессори Мачико Oсава тақдим қилган маълумотларга кўра, Япониядаги ҳар 14 та қиздан биттаси жинсий тажовузга учраган. Тассаввур қилаябсизми, ҳар 14 чи қиз жинсий зўравонликка учраган! Бу даҳшатли статистика!

Япон полицияси бераётган маълумотларга кўра, 2019 йилда 35700 дан ортиқ болаларга нисбатан, ўз ота-оналари томонидан зўравонлик ҳолатлари содир бўлган. Энг жирканчлиси, шундан 12,8 фоизи жинсий зўравонлик.

"2022 йилда 98000 дан ошиқ шунақа ҳолатлар аниқланган. Жинсий тажовузга учраган қизларнинг 35 фоизи ўзларини соддаликда айблашган, 21 фоизи қўлидан ҳеч нарса келмаганини таъкидлаган.

Ярмидан кўпи ўз жонига қасд қилишга уринган бўлса, 41 фоизи кучли псиҳологик травма олгани, ҳаёти қўрқувдан иборат бўлиб қолганини таъкидлаган. Бу ҳолатлар нафақат қизларни ўзига зарар, балки давлат учун, жамият учун, иқтисодиёт учун катта зарар!" дейди, профессор!

Шунақа гаплар! Тепадаги ҳолат жудаям ачинaрли. Инсониятни тийиб турувчи омиллар, қадрият ва муқаддасотлари бўлмаса, бундан ҳам жирканч ишларга қўл уриши мумкин.

Анави, мияси сквазнойда қолиб кетиб, мияни шамоллатиб қўйиб, сурункали фаросат етишмаслиги касаллигига чалинганлар "Ҳа, ўзимизда ҳам кўп" деб кўчадаги холалардан эшитган ғийбатларингизни олиб келманг.

Бизда онда-сонда қулоққа чалинадиган гап билан, Японларда илмий ишларда исботланган, статистикаларда кўрсатилаётган дахшатли рақамларни солиштириб бўлмайди.
Айтганча, Япон зиёли қатламлари бунақа жирканч ҳодисаларни урчишида- айрим Аниме ва Порнографиянинг ҳам таъсири катта дейишаябди.

Шундай экан, бизда ҳам "Отаси билан юрган қиз" ," Қайнота ва келин ётиб қўйибди" дейдиган фильмларни ишлаётган бепушт миялар, бас қилинглар. Биз эса, қўлимиздан келганча бунақа кино-ю, клипларга қарши туришимиз керак.

Хулосайи калом, ривожланайлик, ўсайлик фақат динимиз, қадриятларимиз, миллийлигимиз билан биргаликда. Бу постдан мақсадим мардонавор Япон халқини ерга уриш эмас, ривожланиш йўлидаги қилган хатоларидан хулоса чиқарайлик деябман.

Қалби кирларга эса ўша гап: Ҳаммомга кириб қалбингизни гирбишин билан яхшилаб ювинг. Кейин, глитсирин суриб, салафан билан ўраб қўйиб эрталабгача кутинг. Зора, қалбингиздаги кирлар озгина кетса).

© Bahodir Iskandarov

@MubashshirAhmad


#tarbiya #foydali
⚠️Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда фeйсбук ва телеграм каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд.

Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:

“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.

Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.

Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.

Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.

Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.

Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.

Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.

Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.

Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.

🎙Абдулбоқи Увайс

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter




#tarbiya #foydali
⚠️Телефондан бўшамайдиган оналар диққатига!

Онам мени ўн ёшимдаёқ Қуръонни тўлиқ ёдлатиб қўйган эди. Бомдод намозидан олдин уйғотар ва таҳорат олишим учун Бағдоднинг совуқ кечаларида иссиқ сув тайёрлаб берар эди. Уйимиз масжиддан узоқ ва йўл қоронғу бўлгани боис ҳижобларини кийиб, мен билан бирга масжидга борар эди”.

✍️Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#foydali #tarbiya
🗣Келажакда фарзандларингиз қилган солиҳ амаллар заррача ҳам камаймаган ҳолда сизга ҳам ёзилишини биласизми?

🎙Шайх Ваҳид ибн Абдуссалом Болий

Фарзанд тарбия қилишда ўзингиз ва охиратингиз учун қанча фойда бўлишини билсангиз минг чарчаган бўлсангиз ҳам кечаси соат 2 3 да туриб уни орқасига уриб ухлатишдан кўра унга озроқ вақт ажратиб, унга бақирмасликка бемалол қодир бўла оласиз!

Аммо қачонки фарзанд тарбия қилиш орқасида турган қимматли фойдаларни билмасангиз бу ишда энг оз машаққатга ҳам тоқат қила олмайсиз!


❗️Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!

Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент

Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Хабарни Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.

@aljameah


#foydali
🗣Телефонингизни очиб, ундаги Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни батамом ўчиринг-да, «Роббим! Сен учун ундаги ёмон нарсаларнинг барчасини ўчирдим», деб айтинг.

Унутманг! Ким бир ишни Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани эваз қилиб беради!


🚫 ОГОХ БЎЛИНГ 🔊


Ассалому алайкум ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин..

🔵 Охирги пайтларда ислом душманлари Телеграм тармоғида “Лицка” каналида “Фалон суратдамисиз?” деган турли жозибали иборалар билан ўз динида собит ва тақволи мусулмонларни қамоққа олишга уринмоқда.

🔵 сўз хотираси ва бошқалар" АPK (apk) сўзлари охирида нуқта қўйилган жозибали хабарларни юборади.

🔵 Агар кимдир (номаълум рақамлар) сизга бундай файлларни юборса, уларни умуман очманг, чунки файлни юборган одам сизнинг телефонингизнинг иккинчи эгасига айланади ва сизнинг барча маълумотларингизга, фотосуратларингизга ва аккаунтингизга кириш ҳуқуқига эга бўлади

🔵 Аллох сақласин сизнинг телефонингизга киришади, кейин сизнинг аккаунтингиз орқали телефонингиздаги дўстларингиз ва танишларингизга мана шундай файлларни жўнатиб, уларнинг телефонини ҳам эгаллаб олишади.

Шу сабабдан бирор номаълум рақам сизга шундай .апк файлларни юборса, уни сиз билган одам юборган тақдирда ҳам очманг, уни очишдан олдин ўша дўстингиздан сиз учун махсус сўзни талаффуз қилиш орқали хабар юборишини сўранг, чунки, бу дўстингизнинг телефонини дин душманлари эгаллаб олган ва дўстингиз номидан хакер томонидан сизга юборилган бўлиши мумкин.

Шунинг учун ақлли ва эҳтиёткор бўлинг.

Бошқаларга ҳам юборинглар, баъзилар тушунмасдан шу хатога йўл қўймасинлар,

Аллоҳ барчангизни паноҳида асрасин..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ Ғазодаги вайроналар остидан умид билан боқаётган болакай...

Ғазо ҳам бугун ўз биродарларидан ёрдам кутиб, келажакка умид билан боқаётган шу мурғакка ўхшайди. Аммо энг муҳими Аллоҳ ғазоликлар билан бирга ва Инша Аллоҳ эртами кечми албатта нусрат келади...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.