Postlar filtri

РАМАЗОН ОЙИДА

ТЎРТ ИШ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар:

БИРИНЧИСИ: жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик.

ИККИНЧИСИ: Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик.

УЧИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик.

ТЎРТИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”.

“Ислаҳий байаанаат” китобидан  Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий 2-жилд. 273-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси
https://t.me/alijondomlamingboyev

Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                   7                     МАРТДАН  
                  14                    МАРТГАЧА

Бомдод                      05:55
Пешин                       12:45
Аср                             16:50
Шом                           18:30
Хуфтон (Таровеҳ)     20:20

ХАБАРНОМА:

РАМАЗОН   ОЙИНИНГ  
13 - КУНИ     13 - МАРТ  ПАЙШАНБА   КУНИ
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
САҲАРЛИК ВАҚТИ

СОАТ                5:10     ГАЧА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ОҒИЗ ОЧИШ

СОАТ                 18:26    https://t.me/alijondomlamingboyev

Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каби хулқ соҳиби бўлинг!

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон сўзламасдилар, кўзбўямачилик қилмасдилар ва алдамасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ғийбат қилмасдилар ва уларнинг обрўларини тўкмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бағритош ва қўпол бўлмаганлар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каттага ҳурмат ва кичикка иззатда эдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшниларига озор бермасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида зарра миқдорича такаббурлик ва кеккайиш йўқ эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонлик қилган кишини кечириб, у билан қасдлашмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириб, шикоят қилмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасини ҳақ билан ва яхши сўз орқали ислоҳ қилардилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ростгўй ва ишончли эдилар.
Сиз ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиб, у зот каби хулқ эгаси бўлишга ҳаракат қилинг.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/alijondomlamingboyev

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Масжидимизда ҳатмга ўтаётган қориларни йўқлаб қўйдиларингми?

Аёл киши намоз ўқиганда оёққа пайпоқ киймай ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бошидан охиригача тўпиғидан тепаси ёпиқ бўлса бўлди. Рукъу ва саждаларда пойчаси тўпиғидан тепага кўтарилиб кетмаслиги керак. Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аёл киши намозда имкон борича оёғига пайпоқ кийиб ўқигани яхши. Аммо, пайпоқ киймай ўқиса ҳам намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/alijondomlamingboyev

ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ

سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

(Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-қудрат, буюклик ва улуғлик Эгаси покдир. Ухламайдиган ва ўлмайдиган, боқий ҳаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг ҳамда Руҳнинг – Жаброилнинг Робби покдир ва қуддусдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. (Аллоҳим) Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.)

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!

Суратни пастида дуонинг аудиоси берилган
https://t.me/alijondomlamingboyev

#ДУО_ҲАМ_ШИФОДИР

☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Сизларга ёдлаш осон бӯлсин деб, оҳангга солиб ӯқидим.
Давомини дуони аудио шаклини: https://t.me/alijondomlamingboyev каналига ўтиб тингланг ёдлашингиз осон бўлади.

Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                   7                     МАРТДАН  
                  14                    МАРТГАЧА

Бомдод                      05:55
Пешин                       12:45
Аср                             16:50
Шом                           18:30
Хуфтон (Таровеҳ)     20:20

ЭСЛАТМА;

РАМАЗОН  ОЙИДА  РИШТОН ТУМАНИДА  ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ ВА  САҲАРЛИК  ВАКТЛАРИНИ КУНЛИК  ШУ  ТЕЛЕГРАММ КАНАЛИМИЗДА  ЖОЙЛАБ БОРАМИЗ  ИНШААЛЛОҲ
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷=÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ХАБАРНОМА:

РАМАЗОН   ОЙИНИНГ  
11 - КУНИ     11 - МАРТ  СЕШАНБА   КУНИ
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
САҲАРЛИК ВАҚТИ

СОАТ                5:14     ГАЧА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ОҒИЗ ОЧИШ

СОАТ                 18:24     ДА https://t.me/alijondomlamingboyev

ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАКОТИ

CАВОЛ:
Устозлар ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳқончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми ёки кейинроқ берса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Ушр" – араб тилида, ўндан бир дегани. Шариатда эса деҳқончилик маҳсулотларининг закоти ҳисобланиб, асосан етиштирилган маҳсулотнинг ўндан бир қисми мискинларга берилиши эътиборидан ушр деб номланади. Ушр шариатимизда Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар ижмосига кўра фарздир. Аллоҳ таоло Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган:

وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

яъни: “Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки у зот исрофчиларни яxши кўрмас”.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло зироат экинларининг закотини ҳосилни йиққан кунда беришга амр қилмоқда. Яна Аллоҳ таоло “Бақара” сураси  267-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ

яъни: "Эй имон келтирганлар касб қилган пок нарсаларингиздан ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан инфоқ қилинглар”.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан ушр (ўндан бир), сув чиқарувчи ҳайвон ила суғорилгандан йигирмадан бир (берилади)”, дедилар” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса зироат маҳсулотларининг озидан ҳам, кўпидан ҳам закот олинади, дейдилар. Бу гапни Иброҳим Нахаъий, Ато ибн Аби Рабоҳ, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар ҳам айтганлар. Улар, закот фарзлиги тўғрисидаги оят ва ҳадисларда нисоб ҳақида сўз йўқлигини ҳужжат қилиб келтирадилар. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ҳамда жумҳур уламолар зироат беш васақ (653 кг) миқдорига етса, кейин закот берилади, камидан берилмайди, деганлар. Бунга улар Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини далил қиладилар:

لَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسَةِ أَوْسُقٍ صَدَقَةٌ (رواه الامام مسلم)

яъни: “Беш васақдан кам маҳсулотда садақа йўқдир”, деганлар.

Кўпчилик ҳанафий мазҳаби уламолари Имом Абу Ҳанифанинг гапларини қабул қилганлар.

Оқар сув ёки ёмғирда суғорилган экинларнинг ҳосилидан харажатлар чиқарилмасдан ушр (ўндан бир) берилади. Ерга ишлов берилмасдан ўзи ўсиб чиққан маҳсулотлардан ушр берилмайди. Сув чиқаришга чархпалак, ҳайвон ва бошқа нарсаларни ишлатиб, сарф-харажат қилинган бўлса, маҳсулотнинг, йигирмадан бири ушр қилиб берилади. Суғоришдан бошқа ишларга сарфланган харажатлар эътиборга олинмайди. Асалдан, гарчи оз бўлса ҳам, ўндан бири ушр сифатида фақирларга берилади (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Ҳовлидаги мевали дарахтлар мевасидан ушр берилмайди. Балки даласидаги дарахтлари мевасидан ушр берилади. Зеро, ҳовлидаги нарсалар ундаги иморатларга тобе ҳисобланиб, улардан ушр берилмайди (“Фатавои Қозихон”китоби).

Ушр беришдан олдин ер харажатлари ва бошқа харажатлар чиқариб ташланмайди. Шунингдек, маҳсулотлар олинганидан сўнг, бир йил ўтиши, нисоб миқдорининг тўлдирилиши шарт эмас. Ердан олинган ҳосил қанча бўлишидан қатъи назар, ундан ушр берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
https://t.me/alijondomlamingboyev

#сақлаб_қўйинг

Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм)

Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)

Бомдод намозидан кейин 11марта Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)

Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)

Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)

Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)

Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)

Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)

Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)

Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)

Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак.)

Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим)

https://t.me/alijondomlamingboyev

ZARUR MASLAHATLAR dan repost

✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар

ЭР ҲОТИН АЛОҲИДА ЗАКОТ БЕРАДИМИ. CАВОЛ: Aгар бир оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими ёки эркак киши берган закот иккисига ҳам ўтаверадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир мусулмон ўзига тегишли молини ҳисоблаб, агар нисобга етса закот беради. Демак, эр ўз мулкини, хотин ўз молини ҳисоблаб, нисобга етса алоҳи-алоҳида закот берадилар. Агар эр-хотиннинг топгани ўртада бўлиб, уни алоҳида қилишни иложи бўлмаса, умумий молдан закот чиқарилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 9-куни

📆 9-март,Якшанба

🌏 Риштон тумани вақти билан

⌛️ Ифторлик вақти: 18:22 да

Ифторларда қилинадиган дуо🤲Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумна ва бика аманна ва ъалайка таваккална ва ъалаа ризқика афторна. Фағфирлана Я Ғоффару ма қоддамна ва ма аххорна».

✏️Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамизни Сен учун тутдик ва Сенга иймон келтирдик ва Сенга таваккал қилдик ва берган ризқинг билан ифтор қилдик. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, бизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларимизни мағфират қилгин.

‌➫ T.me/Sano_uz

Sano Uz | uyda qoling! dan repost
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 9-куни

📆 9-март,Якшанба

🌏 Риштон тумани вақти билан

⌛️ Ифторлик вақти: 18:22 да

🤲Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

✏️Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

‌➫ T.me/Sano_uz

Ar-Roshidoniy dan repost
Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

                 7                    МАРТДАН  
                  14                    МАРТГАЧА

Бомдод                      05:55
Пешин                       12:45
Аср                             16:50
Шом                           18:30
Хуфтон (Таровеҳ)     20:20
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^

Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga m
urojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ЭСЛАТМА;

РАМАЗОН  ОЙИДА  РИШТОН ТУМАНИДА  ОҒИЗ  ОЧИШ  ВАКТИ ВА  САҲАРЛИК  ВАКТЛАРИНИ КУНЛИК  ШУ  ТЕЛЕГРАММ КАНАЛИМИЗДА  ЖОЙЛАБ БОРАМИЗ  ИНШААЛЛОҲ
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷=÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ХАБАРНОМА:

РАМАЗОН   ОЙИНИНГ  
9 - КУНИ     9 - МАРТ  ЯКШАНБА   КУНИ
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
САҲАРЛИК ВАҚТИ

СОАТ                5:18     ГАЧА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ОҒИЗ ОЧИШ

СОАТ                 18:22     ДА

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.