Машаққат ва муваффақият – тарозидаги мувозанат!
Инсон ҳаёти давомида турли қийинчиликлар ва ташвишли онлар билан юзлашади. Бу ташвишлар унга гўёки ҳаётдаги мақсадларига тўсқинлик қилаётгандек туюлади. Аслида ҳам шундайми?
Мақсад йўлидаги қийинчиликлар маълум даражада марранинг узоқлашишига сабаб бўлаётганга ўхшайди. Аммо, немис файласуфи Фридрих Ницше (1844-1900) инсон табиатига хос бундай ўйлаш, аслида, тўғри эмаслигини уқтиради. Атрофидаги яқин кишилари унданда қийинроқ ҳаёт кечираётганини кўрган Ницше роҳат ва оғриқ, хотиржамлик ва хавотир ўртасида кучли боғлиқлик борлигини пайқайди.
Фридрих Ницшега кўра, агар роҳатланиш ва машаққат чекиш бир-бирига шунчалик боғланган бўлса, кимдир бирининг иложи борича кўпроғини хоҳлайдиган бўлса, иккинчисининг ҳам шунчалик кўпроғини ҳис қилиши керак. Сиздаги танлов – машаққатни иложи борича камайтириш орқали роҳатни ҳам қисқартириш ёки узоқроқ давом этадиган завқланишларга эришиш учун машаққатнинг ҳам таъмини кўпроқ татиб кўриш.
Ницше муаммоларга ўзгача назар солишни таъкидлайди. Аксар ҳолларда, ҳаётимизнинг қийин даврлари “воқеалар аслида ҳозирги каби қийин бўлмаслиги керак” деган ички хавотиримиз туфайли янада қийин кечади. Баъзида, бошдан кечираётган қийинчиликларимиз мақсадимизга етиш тақдиримизга ёзилмаганлигининг исботи, деган фикрга ишониб қоламиз. Биз хавотирда эканимиздан хавотирланамиз, ваҳимамиздан ваҳимага тушамиз. Ницше қийинчиликлар ҳар қандай яхшилик йўлидаги муҳим босқич эканини қатъий таъкидлаш билан инсонларни руҳлантиради. Аммо, бошқа файласуфлар Ницше каби фикр юритишмайди, уларнинг тасаввурида киши ўзининг аҳмоқлигидан хавотирланмай туриб донишманд бўлиши ёки иккиланишларни бошдан ўтказмай туриб ўзига бўлган ишончга эга бўлиши мумкин эди.
Ўзаро қарама-қарши туйғулар аслида бир-бирини тўлдиради, инсоннинг мақсадларига етишида тарозининг икки палласидек мувозанатни талаб этади. Хуллас, Ницше таъбири билан айтганда, хурсандчилик ва қайғу икки оғайни ва ҳаттоки эгизаклар каби бирга вояга етади ёки сизнинг ҳолатингиздаги каби биргаликда кичик ҳолда қолиб кетади.
Мусулмон ўлароқ биз бундай файласуфона қарашлар-у, нодир фикрларни Қуръони каримнинг биргина оятини тафаккур қилиш билан англаб етамиз: “Бас, албатта, қийинчилик билан осонлик бордир” (Шарҳ сураси, 5-оят). Шундай экан, ҳеч қачон қийинчилик ва машаққатни деб инсон ҳаётдаги мақсадларидан воз кечмаслиги керак.
@alijon_ravshanov