РАМАЗОН ТАҚВО ОЙИРўзадор нафақат емоқ-ичмоқни тарк қилиши, қолаверса, рўзадорни бутун жисми-аъзолари ҳам рўза тутмоғи зарур. Кўзлар харомдан тийилсин.Тил асло фаҳш сўзларни айтмасин. Рамазонни зикр ва истиғфорда ўтказсин. Кимдир озор бериб жоҳиллик қилса ҳам, унга яхши сўз айтсин. Рўзадор одам ҳулқи ва одобини Рамазонда шакллантирмоғи лозимдир. Рўзадор одамнинг бақир-чақир қилмоғи, уят сўз демоғи рўзани файзини кетказади, рўзадорни беқадр қилади.
Қуйидаги ҳадиси шариф айни шу масалада бизга таълим беради.
عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ، فَلاَ يَرْفُثْ وَلاَ يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ، أَوْ قَاتَلَهُ، فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин.
Муттафақун алайҳ.Ҳа азизлар, рўзамиз комил ва қабул бўлсин десак, одоб аҳлоқимизни ҳам сайқалламоғимиз, юриш-туришда ҳам намуна бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган ва рўзаси қабул бўладиган амаллар билан банд бўлмоғимиз зарур. Рамазондан мурод ҳам айни шу - қалбни сайқаллаш ва тақводир.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
«Тақводорларнинг белгилари бор, улар:
Тўғри сўзлик, силаи раҳм, гўзал хулқ».
Рўза бизларга фарз қилинди, шоядки, тақводор бўлсак.
Абдурахмон домла Артиқов.
Исломшунос олим.https://t.me/al_aminuz