Тарих хатоси
9 аср: Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.
10 аср: Абу Наср Форобий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.
11 аср: Абу Райҳон Беруний ер билан ой ўртасидаги масофани ўлчади.
Ибн Сино медицина Қомуси - “Тиб қонунлари” ни яратди.
14 аср: Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
15 аср: Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса” сини ёзди.
16 аср: “Бобурнома” оламга тарқалди.
17 аср: Шоҳ-Жаҳон дунёдаги ети мўъжизанинг бири-“Тожмаҳал”ни бунёд этди.
20 аср: Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар.
Ўткир Хошимов
Каналга обуна бўлинг
@akademik_burchak