#Раддия
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавассул қилиш ва ёмғир сўраш
Имом ҳофиз Шайхул ислом Абул Фараж Абдурраҳмон Ибн Жавзий Ҳанбалий ўзларининг
“Ал вафо биаҳволил Мустафо” номли китобларида Абу Бакр Мунқрийдан бир ривоятни келтирадилар: “ Абу Бакр Мунқрий айтадилар: “Мен Табарий ва Абу Шайх билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарами шарифларида эканимизда бир ҳолатга тушиб қолган эдик, бизга очлик ўз таъсирини кўрсатди. Бир куни хуфтон вақтида мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабриларини олдида ҳозир бўлиб “Ё Расуллаллоҳ очлик, очлик”, деб айтдим ва қайтдим. Абу Шайх менга:"Ўтир, бизга ё ризқ ё ўлим бўлади", деди. Абу Бакр ўз ҳикояларини давом этиб: “Мен ухлаб қолдим. Икки шеригим эса бир нарсага тикилиб ўтиришганди, ўша пайит бир Алавий (Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳунинг авлодларидан) йигит эшикни тақиллатди. У билан бирга икки ёш йигит бор эди, ҳар бирининг қўлида турли хил таомларга тўла катта сават бор эди....
Улар биз билан бирга ўтириб таомланишди. Биз ортиб қолган таомни олиб кетишади деб ўйлаган эдик, аммо улар таомдан ортганини бизга қолдиришди. Таомланиб бўлгач Алавий йигит: “Эй қовм, сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилганмидиз?! Чунки, мен тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, у зот менга сизларга таом олиб боришга буюрдилар!, деб айтди”.
Мана шу қиссада буюкларимиз Росулуллоҳга истиғоса қилишни яхши ва жоиз иш деб кўришди. Бу қиссани кўплаб уламолар хусусан ҳанбалий уламолар ҳам ўзларининг асарларида нақл қилишган. Ўша уламолар мусулмонларнинг назарида муваҳҳид мусулмонларнинг энг буюклари ҳисобланишади. Аммо, Ибн Таймияга эргашувчи сохта салафийлар назарида бу иш мункар ҳисобланади ва уларнинг наздида бу ширк амалдир. Шундай экан улар юқоридаги қиссадаги ҳодисага нима деб жавоб беришар экан?
✍
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.me/ahnafuz