🇹🇲🇺🇿😨 Туркманистон ва Ўзбекистон Россия Федерациясидаги талаб билан боғлиқ муаммолар туфайли иссиқхона помидорлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади East fruit
East fruit таҳлилчиларига кўра, кўпроқ Туркманистон, озроқ даражада Ўзбекистон иссиқхона сабзавотларини сотишда катта муаммоларни бошдан кечирмоқда. Ҳозир энг катта муаммо иссиқхона помидорларини сотиш билан боғлиқ бўлиб, асосий сабаб россиялик харидорлар тўлов қобилиятининг пасайиши ҳисобланади.
Бугунги кунда Туркманистондаги иссиқхона етиштирувчилари ўз маҳсулотларини килограмми 1 доллардан сотишда катта муаммолар борлигини айтишмоқда. Ҳақиқий нархлар аллақачон бу статистик чегарадан паст. Улар Россия бозорида ўз маҳсулотларига талаб кескин пасайиб кетганидан шикоят қилмоқдалар, бу эса нархларга доимий босим ўтказади.
Ўзбекистонда ҳам помидор унчалик қиммат эмас. Нархлар ўтган йилга нисбатан ўртача 32 фоизга паст. Бундан ташқари, Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг улгуржи нархи АҚШ долларига нисбатан сўнгги беш йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Хусусан, ҳозирда Ўзбекистонда қизил думалоқ иссиқхона помидорини кичик улгуржи сотувда бир килограмми 1,17 АҚШ долларига харид қилиш мумкин, экспортга йирик улгуржи жўнатмаларда эса нарх Туркманистондаги нархга тенг бўлади. Тўғри, Ўзбекистон ҳамон ўз бозорида сотилаётганидан юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилишни маъқул кўраётгани боис, экспорт нархи маҳаллийникидан юқори бўлиши мумкин.
Ўзбекистонлик экспортчилар рублнинг қадрсизланиши ва Россия молия бозоридаги умумий беқарорлик бу мамлакатга иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларининг ёмонлашишига олиб келаётганини айтишмоқда.
Айтганча, улгуржи савдо вакилларининг инсайдер маълумотларига кўра, Ўзбекистон ўз бозорига Туркманистондан иссиқхона помидорини олиб киришга қўйилган норасмий тақиқни бекор қилган ва маҳсулотларнинг биринчи партиялари жўнатишга тайёрланмоқда. Бу эса мамлакат ички бозоридаги нархларга босимни янада кучайтириши мумкин.
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube