Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍋 Лимонни тўғри ўгитлаш
Лимон ўсимликларидан ҳам бошқа барча экинлар сингари ерга органик ва минерал ўғитлар солиб турилгандагина ҳар йили мўл ҳосил олишимиз мумкин бўлади.
Ҳосилдорликка органик ўғитлар, айниқса, яхши таъсир кўрсатади. Ҳар бир ўсимлик ҳисобига тўлиқ миқдорда бериладиган органик ўғит таркиби: 100 грамм азот, 120 грамм фосфор, 60 грамм калий ва 10 килограмм маҳаллий ўғитдан иборат бўлади.
Ушбу озиқлантириш миқдори ҳосилдорликнинг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлади. Экилгандан кейинги дастлабки 2 йил давомида ҳар бир ўсимликка 8-10, 3-4 йиллик
ўсимликларга 12-15, кейинги йиллари 16-20 килограмм маҳаллий ўғит солинади. Минерал ўғитлар кўчат экилгандан кейин, иккинчи йилдан бошлаб солинади. Ўғитлаш миқдори ўсимликнинг ёшига қараб ва ҳолатига қараб белгиланади.
Бир-икки йиллик ўсимликлар учун 25-30 граммдан азот ва фосфор, 15-20 грамм калий; 3-4 йиллик ўсимликлар учун 4550 граммдан азот ва фосфор, 25-30 грамм калий; ҳосилга кирган 5-6 ёшли ва ундан катта ўсимликлар учун — 100 ва ундан ортиқ граммдан азот, фосфор ва 60-70 грамм калий.
Ўғитлар таркибидаги ушбу озиқ моддалар миқдори бўйича тегишли ҳисоб олиб борилади. Солинадиган ўғитларнинг аниқ миқдори тупроқнинг агрокимиёвий таҳлили маълумотлари, суғориш режими, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Фосфорли ва калийли ўғитлар маҳаллий ўғитга аралаштирилиб, бир марта, яъни вегетация даври бошланишидан олдин, энг мақбули ҳосил териб олингандан кейин, ноябр-декабр ойларида солингани ижобий натижа беради. Азотли ўғитлар эса икки муддатда: умумий дозанинг ярми мартда, яъни биринчи гуллаши олдидан ва қолгани июннинг иккинчи ярми, июлнинг биринчи ўн кунлигида, яъни тугунчалар тўкилиб, мевалар шаклланиб бўлгандан кейин, навбатдаги суғориш олдидан эгатларга солинади.
Етарли миқдорда ўғит берилган лимон ўсимликлари совуққа чидамлиоқ бўлади. Бунда калий моддаси муҳим рол ўйнайди. Бу йил қиш совуқ келган айрим йиллари, айнан иситилмайдиган махсус иншоотлардаги ўсимликларни совуқдан сақлашда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Минерал ўғитлар бўйича телеграм гурух: https://t.me/Agrodom_UZB
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube