Мижозни кўнглига қарайман деб жаримага тортилиб қолманг!
Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг қарори билан Хива туманида жойлашган бир чойхона иш бошқарувчисига жарима жазоси тайинланибди.Сабаби чойхона иш бошқарувчиси Тунги вақтда вояга етмаганларнинг чойхонада бўлишига йўл қўйган.
📌 МЖТКнинг 188*2-моддасига кўра ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасида соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт --- тунги вақт хисобланади.
❇️ Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар эса вояга етмаган шахслар хисобланади.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈