YURISTKADR dan repost
#kazus
Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг янги асосини ишлатдик.
Янги Меҳнат кодекси (янгилиги ҳам қолмадику)даги меҳнат шартномасини бекор қилишга оид ҳали ишлатилмаган асосларни биринчилардан бўлиб ишлатяпмиз. Иш берувчиларда ҳам, судларда ҳам хатто.
Хуллас, ташкилот раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 489-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра – меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар билан ҳам бекор қилиш мумкин.
Ушбу асоснинг ўзига хос томони шуки, ташкилот директори (бу ерда директор – ходим, таъсисчи – иш берувчи бўлганда) билан тузилган меҳнат шартномасида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг Меҳнат кодексида ва бошқа қонунларда белгиланганидан ташқари, бошқа қўшимча асослари кўрсатиб ўтилади. Агар иш жараёнида меҳнат шартномасида кўрсатилган ўша ҳолатлар юзага келса, муассис директорни осонгина мана шу асосларни қўллаб ишдан бўшатиши мумкин. Яъни, МК 489-моддаси бирирнчи қисми 2-бандига асосланган ҳолда.
Биз хизмат кўрсатадиган бир компания акциядорлари ва кузатув кенгаши директорни айнан МК 489-моддаси биринчи қисми 2-банди билан ишдан бўшатди. Бунда директор ва кузатув кенгаши ўртасидаги меҳнат шартномасининг алоҳида бандида “меҳнат шартномаси меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкинлиги” кўрсатилган эди. Ҳамда шартномада “меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар”га: 4 та ҳолат киритилиб, шулардан бири “ҳисобот даврига жамият фаолияти зарар билан якунланса” деган шарт эди.
Ўша директор бошқарувида жамият ўз фаолиятини жиддий зарарлар билан якунлаган. Шундан сўнг акциядорлар ва кузатув кенгаши директор билан тузилган меҳнат шартномасини МК 489-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан, меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Директор ишдан бўшатилди. Бу асос иш берувчи ташаббусидан алоҳида асос (МК 155-моддаси иккинчи қисми 11-бандига қарасангиз, тушунасиз) бўлгани учун, бунда иш берувчи ташаббуси каби мураккаб жараёнлар қўлланилмайди.
Бироқ, собиқ директор судга даъво киритганида, биринчи инстанция суди (ФИБ Когон туманлараро суди раиси М.Раджабов) уни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Судья МК 489-модда биринчи қисми 2-банди билан ишдан бўшатиш ҳақида етарли билимга эга бўлмагани учун, мана шундай хато қарор чиқарди. Ундан ҳам ёмони, вилоятдаги апелляция суди ҳам “меҳнат шартномасида назарда тутилган асос” нима эканлигини охиригача тушуниб етмади. Улар ҳам биринчи суднинг қарори тўғри деган хулосага келди.
▪️Ниҳоят, яқинда бу иш Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати (судьялар И.Тошов, С.Қамбарова ва А.Шариповлар) томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилди. Суд директор билан тузилган меҳнат шартномасини МК 489-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинишини тўғри деб топди. Ҳамда собиқ директорнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабларини рад этди. Ва ниҳоят ҳаммаси ўз жойига тушди.
Лекин, биласизми нима? Айрим судлар токи бу амалиёт бошидан ўтиб, токи боши деворга тегмагунча, қонунчиликдаги янги асосларни тушуниши ва тўғри қарор қабул қилиши қийин кечяпти. Муаммойимиз мана шу бўляпти.
👉@yuristkadr