Бу ҳафта ФИБ Андижон туманлараро судида меҳнат низоси бўйича бир суд процессида даъвогар ходимнинг вакили сифатида иштирок этдим. Даъво талабларимиздан бири шанба кунлари ишга чиққанлиги учун иш ҳақи тўловларини ундириш. Жавобгар вилоятдаги катта ташкилотлардан бири.
Жавобгар вакили сифатида қатнашаётган кадрлар бўлими бошлиғи тушунтириш бермоқда, қисқача мазмуни қуйидагича: "Бизда шанба кунлари ишга чиқиш ва қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилмайди. Бизни ташкилотда шанба кунлари иши бор ходимлар ўзи ишга чиқаверади, ҳеч ким дам олиш кунлари ишга чиқяпман, ҳақимни тўлаб бер, деб айтмайди. Масалан, мен ҳам ишга чиқаман, қолиб кетган ишларимни қилиш учун ўзим виждонан чиқаман. Шунинг учун шанба куни ишга чиққан кунларимга қўшимча ҳақ тўлашни сўрамаганман, мен шундай фикрлайман. Виждонли ходим шунақа бўлиши керак. Дам олиш куни ишга чиқиб, виждонан ишлаш керак.
Катта бир ташкилотда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишига жавобгар бўлган шахсдан бундай сўзларни эшитиш жуда ғалати бўларкан.
Шу жойига мен унга савол бердим: Сизни ташкилотингизда меҳнат муносабатлари нима билан тартибга солинади, сизнинг ҳохиш-истакларингингиз, сизни тушунчаларингиз биланми ёки қонун ҳужжатлари асосидами?
Жавобгар вакилининг қонун ҳужжатлари асосида, деб жавоб беришдан бошқа иложи йўқ эди ва шундай жавоб берди ҳам.
Демак вилоятда ушбу идорага бўйсунувчи барча ташкилотларда ходимларнинг шанба кунлари ишга чиқиши ва бу учун ҳақ тўланмаслиги оддий ҳолат, дам олиш куни ишга чиқиб, текинга ишлаши эса ходимнинг яхши фазилати сифатида баҳоланади.
Энг ёмони шундаки, бугун жуда кўплаб ташкилотларда шу одат шаклланган.
Узоққа бормайлик, шу ишни кўраётган судья ҳам шанба кунлари ишга чиқса керак. Ишда қатнашаётган прокурор ҳам шу. Аслида дам олиш кунлари одамга ўхшаб дам олишни шу идораларда жорий қилишдан бошлаш керак. Билиб бўлмайдида, масалан, уларда "Мен дам олиш куни иш ҳақисиз ишлаяпман, ўлиб қолганим йўқ, сен ҳам шундай қилсанг нима бўпти" деган фикр бўлиши мумкин.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈