ҲАР ҚАНДАЙ ДАЛИЛ АҲАМИЯТСИЗ
Агарда иш ҳужжатларида Сиз келтирган фактлар қайд этилмаган бўлса, албатта ҳар қандай далилингиз аҳамиятга эга эмас.
Дейлик Сизга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ишда айбингизни тасдиқловчи далиллар йиғилган. Сизда эса, бу далилларни инкор қилувчи фактлар борлиги ҳақида терговчига ҳам, юқори турувчи раҳбарига (ёки судьяга) ҳам бир неча бор айтгансиз. Бироқ натижа Сиз кутгандай эмас.
Қарор қабул қилиш вақтига келганда эса иш ҳужжатларида тўпланган (айнан ёзма) далилларга асосланишади. Шикоят берган тақдирингизда ҳам назорат қилувчи раҳбар иш ҳужжатларини ўқиб кўради.
Шу сабабли Сизнинг оғзаки фактларингиз иш ҳужжатларида тўлиқ ёзма акс этмаса фойдасиз.
Фаолиятим давомида мавжуд бўлган фактларни иш ҳужжатига ёзма тарзда қўшилганлигининг ўзи ҳимоям остидаги шахсларни оқланишига ёки енгил жазо тайинланишига ёхуд (агар жабрланувчини ҳимоя қилган бўлсам) етказилган зарарни ундирилишига сабаб бўлган ҳолатлар кўп учрамоқда (мисолларим бир талай).
Дўстлар, такрорий шикоятларингиз натижасиз бўлаётган бўлса, Сиздаги фактлар иш ҳужжатига тўлиқ қўшилганлигига ҳамда уларга тўғри баҳо берилганлигига эътиборингизни қаратишингиз лозим бўлади.
Ҳуқуқий саводхонлиги етарли бўлмаганлар муаммонгизни ечолмаса қонунчилик тизимидан ёки давлатдан норози бўлманг.
Каналга уланиш:
👉
@advokat_fayzulla👉
Facebook👉
Instagram