⚖️Адвокат Жураева Манзура


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


⚖️Юридик⚖️ хизмат еки маслахат керак булса 📲Жураева М @Legist_plyus
Тел +998905119911 🛡⚔️
▶️ https://youtube.com/@Advokat_jurayevaM

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди.


❓Савол: Мен фуқаролик судига қарздордан қарздорликни ундириш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилган эдим. Даъво талабим қаноатлантирилиб суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Лекин қарздорнинг номида мол-мулки расмийлаштирилмаган. Унинг барча мол-мулклари унинг турмуш ўртоғини номига расмийлаштирилган. Энди мен қарздорликни ундириб билмайманми?

⚠️ Жавоб: қарздорнинг турмуш ўртоғини номидаги мол-мулклар уларнинг умумий улушли мулки ҳисобланади. Шунинг учун сиз фуқаролик судига ундирувни турмуш ўртоғининг номида бўлган мулкларга қаратишни сўраб даъво аризаси киритишингиз мумкин. Даъво аризаси киритилганда даъвони таъминлаш чораси сифатида ушбу мулкка таъқиқ солишни ҳам сўранг.

🗣 @Legist_plyus


❓Савол: Қарздордан ундирув бўйича суднинг ҳужжатлари қабул қилиниб мажбурий ижро бюросига юборилган. Лекин қарздор ўзига тегишли бўлган нотурар жой кўчмас мулкини бошқа юридик шахсга оддий ёзма шаклда тузилган олди-сотди шартномасига кўра чиқариб юборибти. Ҳозирги кунга қадар қарздорлигини тўламасдан келмоқда. Нима қилсам бўлади?

⚠️ Жавоб: нотурар жойни олди-сотдиси бўйича нотариал тасдиқлаш шарти қонунчиликка кўра бекор қилинган. Бироқ, қарздор нисбатан қўйилган таъқиқлар борлиги сабаб у кредиторлик қарздорликни қоплаб бермаслик мақсадида ўз мулкини бошқа шахсга ўтказганлиги бу Ўз.Р Фуқаролик кодексининг 116-моддаси ва 126-моддаси талабларига кўра суд тартибида битимни ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунинг учун сиз манфаати бузилган шахс сифатида судга ушбу шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби билан чиқишингиз мумкин.


🗣 @Legist_plyus


Фиб Мирзо Улугбек туманлараро суди локацияси




O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
Расмий муносабат!
 
Сўнгги кунларда YouTube ижтимоий тармоғида адвокатлар ҳақида салбий муносабат билдирилган видеомурожаат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар доимий равишда кузатиб борилади ва адвокатурага оид барча хабарлар таҳлил қилиниб, зарур ҳолларда муносабат билдирилади.
Юртимиз равнақи учун хизмат қилаётган билимли, фидоий, забардаст адвокатларимиз меҳнати камситилишига ёки адвокатура институтига қаратиладиган ҳар қандай салбий фикр ва ноҳақ айбловларга йўл қўйиб бўлмайди.  
2025 йил 17 январь куни YouTube ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат жудаям савиясиз, маданиятсиз ва жамиятда адвокатурага нисбатан салбий фикр уйғотиш мақсадида тайёрлангани маълум.
Шу билан бирга видеомурожаат муаллифи ўзининг билимсизлиги, маданиятсизлиги ва адвокатурага оид қонунчиликдан мутлақо хабари йўқлиги у тайёрлаган контентдан кўриниб турибди.  
Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ушбу видеомурожаатни жавобсиз қолдирмаслик ва муаллифга нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига белгиланган тартибда хат юборилганлиги маълум қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси адвокатларимизни бу каби савиясиз видеомурожаатларга эътибор бермасликни сўраган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятида омад тилайди. Ўзбек халқ мақолида айтилганидек “Ит ҳурар –карвон ўтар” !!!

Адвокатлар палатаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Олий суднинг расмий хабарларига кўра 2024 йилда судлар томонидан биринчи инстанцияда 3 015 189 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 43 фоизга, шу жумладан, фуқаролик ишлари 59 фоизга, иқтисодий ишлар 61 фоизга ошган.


Ерни ижарага бериш.pdf
930.5Kb
Эндиликда қишлоқ хўжалигига мулжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлди


Халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича юридик ёрдам учун мурожаат қилинг.

Бунинг учун личкага ўтинг. @Legist_plyus


Савол: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Турмуш ўртоғим Туркия давлатининг фуқароси. Биз оила қуриб 17 йилдан буён бирга яшаймиз. Турмуш қурганимда фарзанд бўлмай узоқроқ қариндошимнинг чақалоғини фарзанд қилиб олганмиз. Ўғлим ҳозир 12 ёшда. У бизни биологик ота-онаси эмаслигимизни билмайди. Лекин ҳужжатларни расмийлаштириб қўйишим керак. Бунинг учун қаерга мурожаат қилай?


Жавоб: Чет эл фуқаролари вилоят миқёсидаги фуқаролик судларига фарзандликка олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилинади. Бунда ФПКнинг 300-моддасида белгиланган ҳужжатларни илова қилиб топшириши шарт.

#halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


Савол: Мен Тожикистонликман турмуш ўртоғим Қирғизистонлик. Биз Туркия давлатида бўлганимизда қонуний никохдан ўтганмиз. Ҳозирги вақтда мен Ўзбекистонда яшаб келяпман. Никохдан ажралиш ишини қаерда очсак бўлади?


Жавоб: Никохдан ажралиш иши қаердан никохдан ўтган бўлсайиз ўша давлатнинг қонунчилиги бўйича ҳал қилинади.

#halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


Савол: Менинг қайнотам Қозоғистонга, Россия давлатида ва Ўзбекистонга яшаганлар. Қайнотам вафот этдилар. Энди мерос иши қаерда очилади?

Жавоб: Мерос иши мархумнинг охирги яшаган манзили бўйича очилади.

#halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


Савол: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Россияда бир жиноят содир қилиб Ўзбекистонга қочиб келдим. Энди мени қамашмайдими?


Жавоб: Россия давлатида содир қилинган жиноят ўзимизнинг қонунчилик бўйича қамоқ билан боғлиқ бўлган жиноят бўлса сизни ҳалқаро келишувларга биноан экстрадиция қилишади. Агар сизни содир қилган жиноятиз қамоқ билан боғлиқ бўлмаса Россия давлатига борганизда сизга нисбатан жавобгарлик масаласи ҳал қилинади.

#halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


Савол: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ишлаш учун Россия Давлатида бўлганимда менга Ўзбекистонлик бир эркак шилқимлик қилиб холи жонимга қўймади. Мен ҳаттоки Россия полициясига ҳам мурожаат қилганман.
Шундан сўнг мен Ўзбекистонга қайтдим. Ушбу эркак ҳам кетимдан Ўзбекистонга қайтиб энди шу ерда ҳам мени таъқиб қилиб юрибти. Мен ушбу ҳолатда қаерга мурожаат қилсам бўлади? Россияни полициясигами ёки Ўзбекистонни ички ишлар бўлимигами?


Жавоб: Россия давлатида содир бўлган ҳолат бўйича Россияни қонунчилиги бўйича жавобгарлик масаласи ҳал қилинади. Ўзбекистон ҳудудидаги ҳолат бўйича Ўзбекистоннинг ички ишлар органига мурожаат қилишиз керак. Бунда сиз Россиядаги мурожаатизни жавобини ҳам тақдим қилинг. #halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


Савол: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Россияда бўлганимда бир жиноятим учун қамоқ жазоси берилди. Мен урушга бориб қамоқ жазосидан озод қилиндим. Россия фуқаролигини ҳам олдим. Ўзбекистонга қайтмоқчиман. Эшитишим бўйича энди мен Ўзбекистонга қайтсам қамалар эканим. Шу гап ростми?

Жавоб:
Ўзбекистон фуқароси бошқа давлат учун урушига қатнашиши мумкин эмас.


Ўз.Р ЖК 54-модда. Ёлланиш
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш —
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

154 1-модда. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. #halqaro, #advokat

https://t.me/advokatJurayeva


ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРДА ЮРИДИК МАСЛАҲАТЛАР


Shopirlar 🚗🚘 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Охиригача_кўринг
Кредит сизни фақат минусга тиқади, мана исботи лекин, видеони ёрворишибди😂

Кредит оламан деганларга юбориб қўямиз)

👉
@SHOPIRLAR KANALI




Жиноят ишлари буйича Бустонлик туман суди

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.