Қонунларимизнинг “мукаммаллиги”
Навоий шаҳрининг “Ислом Каримов” шох кўчасида, 10 синф мактаб боласи отасига тегишли бўлган KIA Sonet русумли автомашинани бошқариб, йўлда хизмат олиб бораётган ЙПХ (ГАИ) инспектори Жасуржон Муҳаммадовни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Бу охирги бир йилда ушбу “И.Каримов” кўчасида “отасининг эркатойлари” томонидан содир этилган ва одам ўлими билан якунланган учинчи ёки тўртинчи авария.
Энг қизиғи шуки, ушбу ҳолатда вояга етмаган болага нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Аммо, ЖПКнинг 558-моддасига мувофиқ бундай ҳолатда вояга етмаган болага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаб бўлмайди. Эртага суд ҳам бола вояга етмаган бўлгани учун кўп ҳам оғир жазо тайинламайди. Майли, бола ҳали ёш, Қонунларимизнинг бу борадаги енгилликларини тушунаман.
Аммо, мени ҳайратга солган нарса шуки, болани назорат қилмасдан, унга тегишли тарбияни бермасдан, автомашина бошқарувини топшириб қўйган ота-онаси узоғи борса маъмурий жавобгарликка тортилади. Боланинг отаси ва KIA Sonet автомашинасининг эгаси бўлган шахс МЖтКнинг 47 ва 135-моддалари билан узоғи 5 оклад жаримага тортилиб, 1 млн. 875 минг сўм билан қутилиб кетади. 😏
Тушунаяпсанми Карл?
Парадоксни қаранг, хеч кимга зарари тегмаган тонировка учун 9 млн. 375 минг сўм тўлайсан, аммо она сути оғзидан кетмаган болангга “передача руля” қилиб, битта одамни ўлимига сабабчи бўлиб, ўзингни боланг каби иккита болани етим қолдирганинг учун 1 млн. 875 минг сўм тўлайсан холос.
Мукаммаллигингдан айланай Қонунларим, адолатлилигингдан ҳам!
Фурсатдан фойдаланиб, марҳум Ж.Муҳаммадовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман ва ИншаАллоҳ бу киши шаҳидлик мақомига эришган бўлиши мумкинлигини таъкидлайман!
Ўз навбатида, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Азат Дамировичнинг мардлигини, ушбу ходимнинг оила аъзоларига тегишли компенсация тўловлари қай даражада ундириб берилганига қараб баҳолаймиз.
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev