Adolat SDP | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи "Farg'ona MTRK" орқали ёритилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Андижон_вилоят_Кенгаши

Шифокор сафдошимиз танлов ғолиби


Андижонлик “адолатчилар” орасида шифокорлар кўпчиликни ташкил этади. Партиявий ишларда фаол сафдошларимиз ўз соҳасининг ҳам чинакам эгаси. Андижон давлат тиббиёт институти травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири Қобил Турсунов ана шундай фаоллардан бири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва республика тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси томонидан эълон қилинган “Йилнинг энг яхши шифокори” танловида партиядошимизнинг меҳнатлари ўз баҳосини олди. У “Йилнинг энг яхши нейрохирурги” номинацияси ғолиби бўлди.

Мадаминжон Мадазимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

-Тажрибали шифокор ва партия фаоли сифатида фаолияти чиндан ҳам эътироф этишга арзийди. Жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳам ҳамкасбларига ўрнак бўлади. Депутатлик унинг зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Ишонамизки, келгусида кўплаб ибратли ишларни амалга оширади.


Яқинда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати этиб сайланган Қобил Турсунов аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини юксалтиришда ташаббуслар билан чиқади. Жарроҳлик амалиётларида ҳам тажрибалилиги билан ҳурмат қозонган.

Фаол сафдошимизни мукофот билан табриклаймиз.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#депутат_муносабати

Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Бош қомусимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш, “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳар 1-ФҲДЁ бўлими жамоаси томонидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намоёндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирларини амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

— Янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

— сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;

— “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

— мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш.


Мамлакатимизда ҳуқуқий Давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда Конституция ва у асосида яратилган қонунларимизнинг устуворлиги жамият тараққиёти ва равнақини белгилаб берувчи энг муҳим омил ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз - бахтимиз қомуси, эртанги порлоқ ва нурафшон ҳаётга етказувчи нурли йўлимиздир.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Билиб_олинг
#фойдали

Энди донорларга катта миқдорда пул маблағи тўланади

💳 Янги тизим билан кўнгилли қон топширувчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

Айтганча, “Адолат“ СДПнинг бу борадаги лойиҳаларидан хабардормисиз❓

Юқоридаги лавҳада батафсил танишинг
👆

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Сирдарё_вилоят_Кенгаши

Партиямиз депутатлари учун ўқув-семинар ташкил қилинди


Жорий йилнинг 27 октябрь кунида мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан депутатликка кўрсатилган муносиб номзодлар сайланиб ўз фаолиятларини бошладилар.

“Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишда партия гуруҳлари иштироки” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди. Мазкур семинарда Ўзбекистон "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгашидан халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайланган депутатлар иштирок этишди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов кириш сўзи билан бошлаб, жорий йилги сайловларда ўрин эгаллаган депутатларни машаққатли ҳамда масъулиятли вазифалари билан табриклаб, семинарни очиб берди.

Шундан сўнг семинарда Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Жавоҳир Комилов аввало депутатлар билиши ва ўқиб ўрганиши лозим бўлган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўхталиб, унинг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бегзод Абдуллаев партия лойиҳалари юзасидан маъруза қилиб партиянинг “Муаммо билан юзма-юз”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори”, “Бир ойда - бир иш ўрни” ,“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳалари мақсадлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Партия лойиҳаларида депутатларни фаол иштирок этишга чақирди.

Семинар якунида депутатларга партия билан ҳамкорликда ишлаб сайловчилар ишончини оқлаш, хар бир депутатимиз ўз сайланган ҳудудда ўз сайловчилари муаммо ва таклифларини ўрганиб, уларни қонуний ҳал этилишида ўз жонбозликларини кўрсатиши, партия танилувчанлиги ва нуфузини ошишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Депутат халқнинг олдида ҳурматли инсонга айланиб, халқнинг дарди билан яшаб, уларнинг ишончини қозониши кераклиги айтилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat № 49-2024.pdf
3.4Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 29 ноябрь кунги 49 (1514)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади;

Фаолият янги босқичга олиб чиқилади;

Кўрик-танлов билимдонларни сараламоқда;

Ислоҳотлар самарадорлигининг кафолати;

“КИ, ОЛАМ КЎРМАДИ СУЛТОН АНИНГДЕК...”
Ҳазрат Навоий ижодида Мирзо Улуғбек васфи;

“Исталган муаммони ҳал қилиб ташлаймиз! Пулини тўласангиз бас!..”.

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#фракция_йиғилиши

“Адолат” СДПнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасидаги маърузаларида илгари сурилган таклифлар, амалий ташаббуслар ва берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш масалаларига қаратилди.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Андижон_вилоят_Кенгаши

Андижонда Конституция билимдонлари беллашди

Андижон давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда ғолибликка эришган йигит-қизлар иштирок этди.

Айтиш лозимки, ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир бўлғуси ҳуқуқшуносларда қизиқиш уйғотмоқда. Иштирокчилар сонининг ортиб бораётгани, улар пухта тайёргарлик кўраётганини эътироф этиш лозим.

Танловнинг мақсади ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онгини юксалтириш, уларда Бош қомусимизга ҳурмат руҳини шакллантириш ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбир аввалида сўз олганлар “Адолат” СДП фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани, Конституциямизни ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидладилар.

Бу борада ёшларнинг фаоллигини оширишга қаратилган кўрик-танлов ижобий самара бераётгани, ёшлар тадбирда қатнашиш баробарида билимларини ошираётганликларига йиғилганлар эътибори қаратилди.

Иштирокчилар танлов Низомига мувофиқ, ўзларини таништирдилар. Саволларга жавоб бериш орқали Конституциямизни қанчалик билишларини синовдан ўтказдилар. Эркин мавзу шарти ҳам Бош қонунимизга боғланди.

Саҳна кўринишларида ўқувчиларнинг Конституциямизга бўлган муносабати, “Адолат” СДПнинг ғоялари ўз ифодасини топди. Сиёсий ва ҳуқуқий билимдонликлари билан тенгдошларига намуна бўлдилар.

-Партиямизнинг Конституциямизни ўрганишга қаратилган ташаббуси жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Қосимжон Қаюмов.- Чунки мазкур танлов ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга фаолликка чақиряпти. Қолаверса, демократик ҳуқуқий давлат қуришда келажагимиз эгаларини иштирок этишга ундаяпти. Бугунги иштирокчиларнинг чиқишлари мени қувонтирди. Тўғри. қайсидир саволга тўла жавоб бера олмагандирлар. Асосийси, қонунларимизни ўрганишга бел боғлаганлар.


Кўрик-танлов якунида энг юқори натижага эришган Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Миржалол Қосимов ғолиб деб топилди. Энди у республика босқичида андижонлик ёшлар номидан иштирок этади.

Миржалол Қосимов, кўрик-танлов ғолиби:

-Очиғи кутмагандим. Конституциямизни қанчалик ўрганмай тенгдошларим ҳам мендан кам эмасликларини сездим. Бугунги тадбир сиёсий ва ҳуқуқий билимларимизни ошириш билан бирга янги дўстлар оширишимизга сабабчи бўлди. Ғолиблик эса зиммамга катта масъулият юклади.


Иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жиззах_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Конституция билимдони" кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи "Jizzax MTRK" орқали ёритилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бухоро_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Ғолиблар Хоразм саёҳатига йўлланмани қўлга киритди

Самарқандда “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда 20 нафарга яқин билимли ва иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди.

Улар Бош қомусимиз мазмун-моҳияти, таълим ва ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунлар, сиёсий партиялар сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар бўйича билимларини намойиш қилишди.

Танлов ғолибларига Касаба уюшмалари федерацияси вилоят Кенгаши ҳамда "Адолат" СДП вилоят Кенгаши томонидан ғолибларга Хоразм вилоятига уч кунлик саёҳат йўлланмаси тақдим этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ялпи_мажлис

😄 Ахборот 24 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси

🔹 Дилмурод Исмоилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси.

🔹 Тоҳир Полвонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Халқ депутлари маҳаллий кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишда партия гуруҳлари иштироки” мавзусида семинар ташкил этилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Cамарқанд_вилоят_Кенгаши

Депутатлар халқ орасида

Депутат — халқ вакили. Аҳоли мурожаати депутат учун доим биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. “Адолат” СДПдан туман Кенгашига сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудларда бўлиб, аҳоли мурожаатларига ечим изламоқда. Хусусан, депутат Комила Умарова 13-Кўкгумбаз сайлов округи аҳолиси билан учрашди. Хитойпоён ҳамда Кўкгумбаз маҳаллаларини ўз ичига олган ушбу ҳудудда 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

– Аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида “Маҳалла + депутат” ташаббусини илгари сурмоқдамиз, – дейди Комила Умарова. – Ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш нафақат маҳалла еттилиги, балки биз, депутатларнинг ҳам асосий вазифамиз. Ўрганиш жараёнида Манғит, Яллама ва Чимқўрғон қишлоқларига электр таъминотидаги узилишлар, ички йўллардаги носозликлар ҳамда ҳудуддаги 16-умумтаълим мактабини янгидан таъмирлаш каби масалаларга эътибор қаратдик. Манғит қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш каби вазифалар ижобий ечимини топди.


Шунингдек, депутат Зиёдулла Қурбонов ҳам Каттақишлоқ маҳалласи ходимлари, қишлоқ оқсоқоллари билан учрашди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечими юзасидан фикр алмашилди. Маҳалланинг Қора қишлоғи ички йўлларини шағаллаштириш, эски симёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш, 3-умумтаълим мактабига қўшимча бино қуриш каби масалалар депутат эътиборида бўлди. Уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўрови юборилиб, назоратга олинмоқда.

Ногаҳон маҳалласи фаоллари билан учрашган депутат Рисолат Очилова ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ўрганди.

Қўлбости маҳалласида бўлган туман Кенгаши депутати Шуҳрат Эшмуродов эса оқсоқоллар, кўчабошилар иштирокида маҳалла фаолиятига доир масалалар юзасидан фикр алмашди. Бўш иш ўринларини яратиш, ёшларнинг бандлигини таъминлашни кўзда тутувчи муҳим масалалар илгари сурилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#фракция_йиғилиши
#Ўзбекистон_24

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДПнинг фракция йиғилиши тафсилоти ёритилди.

Унда аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазаси кучайтирилишига қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.