Uzb_Meteo dan repost
Минтақада иқтисодий барқарорлик учун "айлана-схема" тамоили яна кун тартибида.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзяпти: "Türkmengaz ва Ироқ электроэнергетика вазирлиги ўртасида тузилган битимга кўра, Туркманистондан Ироққа 5 йил давомида ҳар йили 9 млрд.куб газ экспорт қилинади. Туркман гази Эрон ҳудудидан ўтган газ трубалар орқали SWAP шартларида Ироққа етказилади. Шундоқ ёнимизда, тайёр инфратузилмали туркман гази бўла туриб, ўрисдан газ тиланганлар учун ҳеч бўлмаса, тарихнинг сўроғи бўлади."
Пастдаги схемада минтақада сув ресурслари, экологик ва энергетик барқарорлик, товар экспорти манзилларини ўзгартириш фонида иқтисодий ривожланиш, қурғоқчилик хавфини кескин камайтиришга қаратилган айрбошлаш чора-тадбирлар схемаси келтирилган.
Бу, схема минтақада барқарорликни кафолатлайди. Бу, бешта мамлакатнинг ўзигагина боғлиқ. Табиат ҳам ҳар бир мамлакат учун келажакда муаммолар гирдобига тушиб қолмаслик учун қимматли ресурсларини тақдим этиб қўйган.
Фақат буни тақсимоти, тўғри айрбошлаш учун "олтинбошлар" керак холос. Иқтисодий барқарорликка эришишда туркман ўзининг табиий гази орқали сувли бўлади, ўзбек ўзининг кенгайтирилган энергоресурслари орқали сув масаласини еча олади, чўллашиш олдини олади, жанубга томон экспорт салоҳиятини кескин оширади, тожик ва қирғиз томон хам айланма схема бўйича тўғри қадамлар ташласа, иқтисодий ривожланиб боради. Афғон томон эса ўзинг қуруқлик йўли ва қимматли табиий ресурсларини айрбошлаш фонида энергетик барқарорликка, эришиб, ривожланиб боради.
Схемага яна бир бор чуқур разм ташлаш керак. Бу 10 йил, ана 20 йилларда минтақа учун ўта актуал мавзуга айланади.