Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☑️ Янгиободлик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди
Ишчи гуруҳимиз билан Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказдик.
Сўнгги йилларда туманда тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Биргина мисол, “Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ”Янгиобод туман банк хизматлари маркази томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш кооперативлари ва бошқа бизнес режаларни амалга ошириш мақсадида, 100 миллион сўмгача гаровсиз, 500 миллион сўмгача гаров таъминоти пасайтирилган шартлар асосида 150 та фуқарога 14 миллиард 455 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган.
Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида тадбиркорлар томонидан 150 та янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, ўз-ўзини банд қилган 1600 нафар фуқарога “Бизнесга биринчи қадам”, “Томорқа бизнеси” учун кредитлар ажратиб берилган.
Мулоқот чоғида ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, турли йўналишдаги тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан бевосита янгиободлик ишбиларонларнинг фикрлари, таклифлари тингланди.
Учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан ҳукуматга ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариш ва таклифлар тақдим қилиниши айтиб ўтилди.
@a_xaitov