Abdurahmon Meshayan


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


​​"ҚОТИЛ ЧОЛ"

("Йиғлаб ёзилган шеърлар"туркумидан)

Қаҳратон қиш пайти. Изғирин совуқ,
Хали узоқ эди кўкламгача йўл.
Шафқат айламасдан сўйгандек товуқ,
Кексайган чол урди "қотиллик" ка қўл.

Ўғли келмас эди Московдан бери,
Уч жонни боқарди жонзот елини.
Икки қизин ташлаб, қайтмагач эри,
Маъшуқ-ла қочганди безбет келини.

Найласин? Бирор бир чора қолмаган...
Ахтарса Аллоҳдан паноҳ ахтарди.
Хатто чумолининг жонин олмаган-
Шўрлик чол бир ўзи "ёв"ни ағдарди.

Чол йиғлар, қувончи Аллоҳга аён,
Энди совуқ қотмас ўғлин қизлари.
" Ашёвий далиллар" сочилган хар ён,
Болтада қолгадир бармоқ излари...

22:31-14.01.2018
Абдураҳмон Мешаян


Арвакашнинг қизи нега мактабда калтакланиши, хўрланиши керак?

Ummu Amina ёзяптилар:

"Бугун бир ярам ёрилди. 6—синфда ўқийдиган қизимнинг бир синфдоши мунтазам синфида масҳараланиб, хорланади. Қизим айтиб қолса, суякларимга оғрийди, дод дегим келади. Вилоятдан пойтахтга келган, ижарада яшовчи оила. Отаси аравакаш, онаси адашмасам, бозорда нон сотади. Куни билан бозорда... Қизни аравакашни қизи деб масхаралашади, ерга ахлат ташлаб тергизишади, юзига тарсаки солишади, айни дамда ҳам баданлари кўкариб ётибди экан, ўша муштумзўр синфдошлари қилган. Қиз ва оиласи билан гаплашдим. Дадаси касал бўлиб қолгач, она бутунлай ишга шўнғиган, рўзғор қизчага қолган. Ҳар куни мактабимни ўзгартиринг, деб йиғлар экан, оиланинг эса бунга имконияти йўқ... Уни масҳараловчи икки қизга қулдек хизмат қилиб юради, нега бошқа қизлар билан дугона бўлмайсан, десам, бошқа билан дугона бўлсам, мени уради, деб йиғлайди.
Ўзи уйқуси йўқ одамман, бу каби ҳолатлардан кейин кунлаб беҳаловат бўламан. Қизнинг онасига "Болангни шу зулмга ташларкансан, нега туғдинг?" деб роса гапирдим. Содда аёл! 7—8 марта мактабга бориб, устозига айтиб натижа ололмаган аёл.
Мактабнинг маънавият тарғиботчилари билан гаплашдим. Ҳолатни баён қилдим. Эртага ўша қиз учун мактабга бораман. Қизнинг онасини қизидек назарга илишмаган. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Зулмга қараб турмайман. Ҳамиша болаларимга зулмга қараб турма, бировга ноҳақлик бўлса, охиригача олиш, балки шуни ҳурмати Худо сенга қиёматга назар солар дейман.
У синфда бўлаётган ишларни эшитиб, шу жамиятда, шунақа тарбиясизлар, ҳайвонсифатлар ичида яшаётганимдан афсусланаман. Бошқа соҳани гапирмай, аммо таълимдаги ислоҳатлардан асло рози эмасман. Айниқса, мактабдаги системани расво қилиб бўлдик. Жамият хусусий ва иқтидорли мактаблар эвазига тирик қолиши мумкин, лекин давлат мактаблари асосан ҳатто дарсини уддалаб ўтолмайдиганларнинг қўлида қолган.
Мактаб ўз обрўсини йўқотганига анча бўлган...
Чарчоқ сабаб фикрларим чалкашиб кетаяпти, лекин болаликдай яхши даврини бетарбия ўқувчилар сабабли кўзёшлар, ҳақоратлар, зулмлар остида ўтказаётган қизга ачинаяпман.
Қиз аламзада бўлиб қолган, ҳимоячиси йўқ. Курашишга кучи йўқ...Аллоҳ ишимизни осон қилсин. Зора, бир қалбнинг ярасига малҳам бўлсак..."


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Метан_топилмаса

"Метанда юрмаса бензинда юрсин"
Бу гапни айтган зот еганми эсин?
Гўёки Мария Антуанетта,
Дегандек: "Нон йўқми халқ ҳўп торт есин!

Ўшал Франция қироличасин,
Гильотина охир чопган бошини.
Бизнинг тўраларнинг кўрдим нечасин,
Улар Мариянинг қариндошими?

@A_meshayan
16:53-13.12.2024
Абдураҳмон Мешаян


#ishq

Jon sevgilim…

🎙️ Javohir Kamoliddinov o’qidi

Muallif: Abdurahmon Meshayan


Javohir | Farg’oniy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир шоира турмуш ўртоғига атаб ёзган шеърида:

"Сиз ягона эркамсиз,
Йўлбошловчи серкамсиз"
деб ёзганини газетада ўқиган шоир Турсунбой Адашбоев шоирага қараб: "Эчкининг бичилгани, ахта қилингани серка бўлади хато қилибсизку" десалар шоира хафа бўлибди.

Ўшанда Турсунбой Адашбоев қуйидаги тўрт сатрни ёзганлар:

Олмахоннинг ўрисчаси белка бўлади,
Белдан озроқ юқориси елка бўлади.
Билмасангиз билиб қўйинг жон синглим, 
Така зотин бичилгани серка бўлади...


🐝🍯⛰
Tabiiy tog‘ asali istaganlar uchun
Qirg'iziston tog‘ asali.

Laboratoriya tekshiruvidan o'tkazilgan tabiiy asal.

Kilosi atigi 140 ming so‘mdan.

Ulgurji kamida 10 kg olganlar uchun 110 ming so‘mdan qilib beramiz.😎
10 kg ni kelishib 2, 3 kishi ham olsa bo‘ladi. Yetkazish xizmati ham ichida ulgurji xarid uchun🛵

Asalning tabiiy ekanligiga kafolat beramiz 💯
Laboratoriya tekshiruvidan o‘tgan🧾
Tel: 99-988-94-65
Telegram @asalkent_admin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дахшатга солади гўрнинг илони,
Ўлсак қумурсқалар бошларкан базм.
Ернинг бордир катта кенг ошқозони,
Ўлсак ҳаммамизни қиладир ҳазм.

@A_meshayan
11:02-12.12.2024
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​Қор қаерга ёғади?

Буюк Британияда ёғаётган қор,
Ёғиши мумкиндир такрор ва такрор:
Аввал баланд-баланд тоғларга,
Кейин қовжираган боғларга.
Кўчмаган майнаю зоғларга.

Ўзбекистондачи ёғаётган қор,
Ҳар йили ёғади такрор ва такрор:
Ишониб қаҳратон кучига,
Фирибгардек чиқиб учига.
Камбағал одамлар ичига...

@A_meshayan
21:07-05.12.2022
Абдураҳмон Мешаян


Ismi Akbarjanov Baxodir.
1994 yilda tug'ilgan.
Uylangan ,qaramog'ida yosh farzandlari va onasi bor.
3 yil avval bir buyragini olib tashlangan.Hozirgi vaqtda 5 oydan buyon ikkinchi buyragi ham ishdan chiqqan va dializga bog'lanib qolgan.Yon atrofdagi tanish bilishlardan qarz ham bo'lib qolgan.
Onasi buyragini bermoqchi.Zudlik bilan operatsiya qilish zarur.Operataiya uchun 15 ming AQSh dollari sarf bo'lar ekan.
Mo'minlar bir jasaddir va bir a'zo undan shikastlansa,boshqa a'zolar ham bedor bo'lib istimalaydi deyilgan hadisda.
Alloh roziligi uchun yordam berishni qalbiga tugganlar uchun
4278320025992412
VIZA KARTA
AKBARJANIP BOXODIR

5440810371526087
UZ CARD XALQBANKI
AKBARJANIP BOXODIR

+998 90-551-61-82
Akbarjanov Bahodir


#ishq

Mehribonim

🎙️ Javohir Kamoliddinov o’qidi

Muallif: Abdurahmon Meshayan


Javohir | Farg’oniy


​​#Жон_севгилим

Ҳар ошиқнинг юрагига,
Севги имзо қўйдиради.
Чин муҳаббат дилга тағин,
Ўчмас бир нақш ўйдиради.
Ҳеч меҳрга тўймас одам,
Қоринничи тўйдиради-
Бир хўплам сув,  бир чимдим бол-
Ва бир тишлам нон севгилим.

Жазирама ёндирганда,
Қанотларим бўлсин пана,
Кўзи ўткир бургутдирман,
Олов юрак,  олов тана.
Қадрим билмай қахрим билмай,
Қасосим билмасдан яна-
Бир бошқуш бир калхат билан,
Олишмагин дон севгилим.

Бағрим тўла жароҳатлар,
Чаён зоти кетган нишлаб,
Бу дунёнинг ишларига,
Ҳайрат бармоғимни тишлаб-
Ўтирибман ўстирганча,
Севги гулин парваришлаб,
Қувончли кунлар тез ўтар,
Гўёки бир он севгилим.

Вафо тожин улоқтирма,
Бошгинангдан жон севгилим.
Ҳув анордек кўряпсанми,
Менинг бағрим қон севгилим.
Бўлсанг аҳдга садоқатли,
Жаннатда бўл мен-ла бахтли,
Гар ҳиёнат қилар бўлсанг,
Жаҳаннамда ён севгилим
.

@A_meshayan
03:31-02.01.2024
Абдураҳмон Мешаян


#Бир_умр_сен_билан_яшасам

​​Мағрур бошим осмонларга етажакдир,
Ишқим нури дард музин йўқ этажакдир.
Ман ошиғинг санинг бирла кетажакдир,
Иста чорла Бадахшонга ё Помирга,
Бутун умр яшасам бас сен-ла бирга.

Пойимизга кўклам гуллар тўшайдиё,
Юрак қувгач дардлар ишдан бўшайдиё.
Ишқ қўли гул ҳамширага ўхшайдиё,
Битта билан тушадида у томирга,
Бутун умр яшасам бас сен-ла бирга.

Шаҳардами  қишлоқдами саҳродами,
Мирриҳдами Зуҳалдами,  Зуҳродами.
Ҳисордами,  Уҳуддами Ҳиродами,
Фарқ этмасдир кўчмоғимиз тоғ ё қирга,
Бутун умр яшасам бас сенла бирга.

Мусаввирсан қалбимга ишқ расмин чизғон,
Кўзларимдан шундан қувонч ёши сизғон.
Ошиқ мурид майли рашк қил,  майли қизғон,
Менинг каби қўлингни бер  Мажнун пирга,
Бутун умр яшасам бас сен-ла бирга!

Жон севгилим қувончим оз алам кўпдир,
Ҳасрат кетсин кўзларингдан битта ўптир.
Билгин шунда мендан бахтли одам йўқдир,
Мендан олдин тушмасанг бас ёр қабрга,
Бутун умр яшасам бас сен-ла бирга.

@A_meshayan
02:33-02.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен ўлимдан бир ибрат топдим,
Ажал менга насиҳат сочди:
Мен мурданинг кўзларин ёпдим,
Мурда менинг кўзларим очди!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚАҲВА...

“Сенинг тенгинг эмас, шакарни унут,
Хаёт китобингдан йирт ишқий сахфа.
Биз сени ўстирдик қил бизни хушнуд,
Кўнди... Ва туз бирла қовушди қаҳва...

Ачиниб кетаман қаҳва шўрликка,
Ва баъзан йиғлайман унга бўлиб жўр.
Энди у бир умр чидар хўрликка,
Денгизнинг сувидек... Пешонаси шўр...

“Сенга қўшилган чоғ қилмайман роҳат,
Пушаймон бўлсам минг, афсусдаман юз.
Шундоқ деб қаҳвага айлаб хиёнат,
Ўзга таомларни ширин қилар туз.

Вақт қиличи қачон умримни кесар,
Қаҳванинг саволи оладир хушни.
Қайноқ чоғларидан қолмаган асар,
Хар кун интиқ кутар фақат совушни...

@A_meshayan
12:10-26.09.2019
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҚИЗ_ФАРЗАНД

Қиз туғди деб хафасан ёрдан,
Гинанг борми Парвардигордан?
Нега ўғил туғмадинг дея,
Алам олдинг гўзал дилдордан.

Лек ўйлаб кўр эй осий банда,
Токи жонинг бор экан танда.
Келармидинг ўзинг дунёга,
Бувижонинг қиз туғмаганда?

@A_meshayan
15:11-04.01.2015
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ФАРЗАНДСИЗ АЁЛНИ КАМИТГАНЛАРГА

​​"Аллоҳ уриб қўйган сендек аёлни,
Шунга фарзанд бермас" деди бир нокас.
Кўчадаги бу сас бузди ҳаёлни,
Юрагим симиллаб оғриди бирпас.

Аёлга ачиндим, овутдим аста:
"Ранжиманг, гап суқса бир беандиша.
Фарзандсиз ўткандир онамиз Ҳафса,
Фарзанд кўрмагандир онам Оиша"

Аллоҳ розилигин бир кун олишга,
Гар фарзандсизликнинг даҳли бўлса бор.
Аллоҳ қилмас эди ўз расулига,
Ҳеч қачон туғмовчи аёлларни ёр!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"FALASTIN XALQINI UNUTMA"


#Фаластин_халқини_унутма.

Ўз холинги ўзгартирмасанг,
Аллоҳ нусрат беришин кутма.
Гар ҳолатинг бўлса ҳам минг танг,
Фаластин халқини унутма.

Виждон йўқдир тирилётгани,
Наҳот ботдик биз жаҳолатга.
Ғазоликлар қирилётгани,
Айландими оддий холатга?

Шимматаглик келтиринг деса,
Боланг учун хотининг тўлиб.
Жаҳл қилиб қотирма энса,
Ғазо ичра болалар ўлиб,

Минг азобда жон бермоқдалар,
Жаннатларда Аллоҳ қилсин жам.
Сен нолима ётоғида тинч,
Ухлаяпти онанг хотиржам.

Арзингни қўй ичиб шарбатинг,
Емоқдасан қўйнинг сонидан.
Уруш ичра қариндошларинг,
Айрилгани йўқку жонидан.

Жуҳудларни қир демаяпман,
Манглайига қурол ўқталиб.
Мен беҳуда ғам емаяпман,
Шеърларимда бунга тўхталиб,

Боролмайсан Ғарбий Соҳилга,
Бу имконсиз ёпиқдир йўллар.
Аммо ўхшамасдан жоҳилга,
Дуо учун очилсин қўллар.

Юрагингни ҳар куни тиғлаб,
Кўрсангда ох минг қийинчилик.
Ҳилватларда риёсиз йиғлаб,
Фаластинга сўраб қўй тинчлик.

Нетаняҳу умр чироғи,
Тез орада албат ўчади.
Яқин Ҳайбар такрори чоғи,
Халқи ҳам хор бўлиб кўчади.

Аллоҳ нусрат берар кунгача,
Кўп қолмади аламлар ютма.
Аммо сенга фарздир унгача-
Фаластин халқини унутма!

@A_meshayan
19:58-21.11.2024
Абдураҳмон Мешаян


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kichkina ona...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.