Postlar filtri


...20 ракат эканига шубҳа қолдирмаганлар. Аммо мазҳабларни тан олмайдиган, уларнинг биронтасига эргашмайдиган ва илм эгаларига нисбатан беписанд назар билан қарайдиган бугунги кундаги баъзи ёшлар ва тоифалар - суннатга мувофиқ таровеҳ намози 8 ракат деб даъво қилмоқдалар.
Аввало, таровеҳ нима эканини тушиниб олиш керак. “Таровеҳ” лафзи “роҳат” сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, “ўзаро дам олиш, ибодатдан роҳат топиш, қолаверса руҳий-маънавий роҳатланиш” каби маъноларни билдиради. “Таровеҳ”ни “тарвийҳа” ҳам дейилади. У ҳолда “роҳатлантириш, дам олдириш” маъноларини ифодалайди. Яъни енгил намоз, чиройли қироат ва панду насиҳатлар билан руҳий-маънавий озуқа бериш назарда тутилади.
Таровеҳ намози Рамазон ойида адо этиладиган 20 ракатлик ибодатдир. Уни 2 ракатдан, гоҳида 4 ракатдан ўқилиши мумкин. Ҳар 4 ракатда тасбеҳ, дуо, тиловат, панд-насиҳатлар ёки шунчаки дам олиб ўтирилади. 4 ракат намознинг миқдорича дам олиш мустаҳабдир. Таровеҳнинг вақти хуфтон намози ўқилгач киради. Таровеҳ намозини жамоат билан адо этиш улуғ фазилатли ва савобли ҳисобланади. Жамоатга чиқа олмаган киши, аёллар ўзлари ёлғиз адо этишлари мумкин. Охирида витр намозини жамоат билан ўқиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзи жойларда икки ракат хуфтон намозини суннатидан кейин витр намозини адо этиш одат бўлиб, дурустдир.
Мавлоно Жамил Аҳмад Сакродвий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ашраф ал-Ҳидоя шарҳ ал-Ҳидоя” асарининг 2- жуз 202- бетида қуйидагича баён қилганлар:
Таровеҳ намозини адо этиш эркаклар ва аёлларга баробар суннати муаккада – таъкидланган суннатдир, яъни вожиб даражасидаги амалдир. Бу тўғри ва ишончли ҳукмдир. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам таровеҳни суннати муаккада деб билганлар.
Давоми бор.


ТАРОВЕҲ НАМОЗИ - 8 РАКАТМИ ЁКИ 20?!

الحمد لله الذى فرض صوم شهر رمضان والصلاة والسلام على سيدنا محمد الذى سن لأمته قيام شهر رمضان و على آله و أصحابه و من تبعه بإحسان إلى يوم الدين

Рамазон рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Рамазон ойи кечаларини ибодат билан қоим қилишни суннат қилган Аллоҳнинг Расулига салом ва солавотлар ёр бўлсин! Унинг оиласи, асҳобларига ҳамда то қиёмат Унга яхшилик билан эргашганларга ҳам раҳмат ва баракотлар бўлсин!
Муборак Рамазон ойи бошланиши билан мусулмонлар орасида саҳобаи киромларнинг қандай амал қилганлари ҳақида баҳс ва мунозаралар авж олади. Ваҳоланки, салафи солиҳинлар бу масалани тушинтириб, амал қилиниши керак йўлни очиқ билдириб берганлар. Баҳснинг асосий мавзуси таровеҳ намози суннатга мувофиқ 20 ракатми ёки 8 ракатми?! Аҳли суннат ва жамоат мазҳаби олимлари таровеҳ намози Рамазон ойида 20 ракат эканига кўплаб китоб ва асарлар битиб, бу масалани барча далил ва ҳужжатларини очиқ келтирганлар. Аслида таровеҳ намозининг 20 ракат


SHOSH HANAFIYLARI | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РЎЗА ТУТИШДАН МАҚСАДИНГИЗ НИМА?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ОЛТИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊

🕊🕌🌹🍃🌺

Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

🕊🕌🌸🕊🌹

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Субханаллохил азим!.. 🕊

Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

🕊🤲🏻🌺❄️🌹

Субҳаналлоҳ 🕊
Алҳамду лиллаҳ 🕊
Лаа илаҳа иллаллоҳ 🕊
Аллоҳу Акбар🕊


🫥 САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

🌴 Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🥜 Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.


📝 Даврон НУРМУҲАММАД


Рамазон ойи таровех киëмул лайлда маърифий сухбатлар


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#videomurojaat #umra

❗️Aziz yurtdoshlar! Sizlarni noqonuniy “turfirma”  yoki “turagent”lardan ogoh bo‘lishga chaqiramiz!

✅ Litsenziya asosida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari orqali Umra safariga boring!


📲 Batafsil videorolikda


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


ОЯТ ХИКМАТЛАРИ

ТАФАККУР БЕКАТИ

RAMAZON 6-KUN

"Bas, sizlardan kim bu oyda (o‘z yashash joyida) hozir bo‘lsa, ro‘zasini tutsin. Kimki bemor yoki safarda bo‘lsa, (tuta olmagan kunlarining) sanog‘i boshqa kunlardandir. Alloh sizlarga yengillikni istaydi, og‘irlikni xohlamaydi" (Baqara surasi, 185-oyat).


6- Рамазон куни 1446 хижрий сана,
6 МАРТ 2025 йил.

Тошкент вақти билан

САҲАРЛИК / 5:32

САҲАРЛИК ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

ИФТОРЛИК / 18:22

ИФТОРЛИК ДУОСИ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)


...уларнинг кетидан кирадиганлари самодаги энг порлоқ юлдузданда нурафшон ҳолда бўлади, улар бавл қилмайдилар, ҳожат ушатмайдилар, туфламайдилар, улар бурун ҳам қоқмайдилар. Уларнинг тароқлари тиллодан, (баданларидан оқадиган) терлари мушк, тутатқилари “улувва” ёғочи, уларнинг жуфтлари ҳуру ъийнлардир. Жаннатга кирувчиларнинг ҳаммалари бир кишининг суратидек оталари Одам алайҳиссаломнинг кўринишларида бўлишади”[3], деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Роббим! Мен Сендан жамолингга назар солиш лаззатини, зарар етказмайдиган ҳамда залолатга бошловчи фитнага учрамаган ҳолда Сенга йўлиқишни сўрайман”, дея дуо қилар эдилар.


Ҳассон Шамсий Пошонинг “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.


[1] Юнус сураси, 25–26-оятлар.
[2] Имом Термизий ривояти.
[3] Муттафақун алайҳ.


ЖАННАТ АҲЛИНИНГ СИФАТЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Жаннатлардаги энг улкан неъмат Раҳмон – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир. Аллоҳ азза ва жалла: “Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Эзгу иш қилганларга гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир. Уларнинг юзларини қоралик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар”,[1]дейди.

Оятдаги “гўзал оқибат”дан мурод – жаннат. “Зиёда неъмат” эса, Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга мушарраф бўлишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатда бир хоналар борки, ичидан таши кўриниб туради ва ташидан ичи кўриниб туради”, деганларида, бир аъробий ўрнидан туриб: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу хоналар ким учун?” деб сўради. “Сўзини ширин қилган, таом улашган, рўзада бардавом бўлган, одамлар ухлаб ётган тун пайтида намоз ўқиган одам учундир”[2], дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга кирадиган илк тоифа тундаги тўлин ой суратида бўлади,


...жаннатга кафил бўламан”(Имом Бухорий ривояти)

Салафи солиҳлар Китоб ва суннат одоби билан хулқланишиб, ҳар бир гапларига эътиборли бўлишган. Уларнинг нутқлари зикр, қарашлари ибрат ва сукутлари тафаккур эди. Яхши инсонлар яккаю ягона Зотнинг кўриб турганини билишгани сабабли тилларини Унинг зикри ва шукрига ишлатишар, ёмон, беҳуда ва фаҳш сўзлардан тийилишарди. Абдуллоҳ ибн Масъуд(розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Ер юзида тилдан кўра узоқ ҳибсда сақлашга ҳақдор нарса йўқ”.

Аллоҳ таоло айтади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир” (Ҳужурот, 12).
Қанчадан-қанча рўзадорлар ёмон сўзлар айтгани туфайли рўзаси очилиб кетган. Рўзадан мақсад фақат очлик ва чанқоқ эмас, зийнатланиш ва одоб ўрганиш ҳамдир.
Агар тили-тийилмаса ўндан ортиқ хатолари бор. Улар: ёлғон, ғийбат, чақимчилик, уятсиз гаплар айтиш, сўкиш, фаҳш, лаънатлаш, масхаралаш, истеҳзо қилиш ва ҳоказо. Қанчадан-қанча эътиборсиз ва ўйламасдан айтилган калималар ўз соҳибини жаҳаннамга юзтубан ҳолатда судрайди ва у ерга тушишига сабаб бўлади. Тил яхшилик ва ёмонликнинг ўрнидир. У ила зикр ва истиғфор айтган кишиларга кўз қувончи, инсонларни у ила сўкиб, ҳақорат қилганларга муваффақиятсизлик бўлади. Эй рўзадорлар! Тилларингизни зикрда бардавом қилинг, уни тақво ила зийнатлаб, маъсиятлардан тозаланг!
Аллоҳим, биз Сендан ростгўй тил, соғлом қалб ва гўзал хулқ сўраймиз!

Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний
"РЎЗАДОР УЧУН ЎТТИЗ ДАРС
" китобидан


ТИЛ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?

Тилнинг бекорчи нарсалардан юз ўгирганларгина биладиган рўзаси бор. Унинг рўзаси Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам давом этади. Лекин у Рамазонда тарбия топиб, одоб ўрганади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муоз (розияллоҳу анҳу)га: «“Мана буни тийгин”, деб тилларига ишора қилдилар. Шунда Муоз (розияллоҳу анҳу): “Биз гапирган нарсаларимиздан ҳам тутиламизми, ё Росулуллоҳ?”, дедилар. У зот: “Онанг сени йўқотсин, эй Муоз! Инсонлар дўзахга фақат тиллари туфайли юзтубан йиқилмайдими?”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Тилнинг зарари катта ва хатари улкандир. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) тилларини ушлаб йиғлардилар ва: “Мана шу мени турли балоларга гирифтор қилди”, дердилар. Тил ваҳший ҳайвон, чақадиган илон ва ёниб турган оловдир.

Аллоҳ таоло айтади: “У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир” (Қоф, 18). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким менга икки жағи орасидаги нарса ва икки сони орасидаги нарсага кафил бўлса, мен унга жаннатга




SHOSH HANAFIYLARI | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АМАЛДА ШУКР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ЁМОН ГУМОНДАН САҚЛАНИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Толиби илм закот олишга шаръан ҳақлими?

Ҳанафий мазҳабининг етук фақиҳи Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Танқийҳул фатовол Ҳомидийя” китобида бундай деганлар: “Талаба илм олиш учун йўлга чиқса, унинг моддий шароитини таъминлаш мусулмонлар зиммасига лозим бўлур. Агар унга етарли маблағни ажратмасалар, шу маблағ улардан қозининг буйруғи ила мажбуран ундириб берилур. Шунингдек, закотни вақтида адо қилмай, зиммасида закот бериш қарзи бўлган кишиларни ҳам уни адо этишга (толиби илмга беришга) мажбурланурлар”.
Моликий мазҳабининг етук фақиҳи Қасрий ибн Муҳаммад ал-Мухтор ибн Усмон ибн ал-Қасрий, ал-Ийдайлабий раҳимаҳуллоҳ “Толиби илмлар ҳар йили мусулмонлардан юз динор миқдорида молиявий маблағ олишга ҳақли бўлурлар” – деб фатво берганлари айтилган.
Ҳамда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Раддул Муҳтор” китобида бундай деганлар: “Байтул-мол яъни давлат бюджетидан ажратиладиган ёрдам пулларининг бериладиган ўринларидан бири – олимлар ва бошқа ишларни ташлаб, шаръий илм олишга астойдил киришган талабалардир”. Валлоҳу аълам.

Баҳодир Баҳромжон ўғли


SHOSH HANAFIYLARI | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 МУСУЛМОНЛИК ҲАҚЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


SHOSH HANAFIYLARI | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС, РАҲМАТ ОЙИДИР!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди.
Рўза оламлар подшоҳи- Молики эшиги олдига етказади.
Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА  РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

БУГУН РАМАЗОННИНГ 
БЕШИНЧИ  КУНИ🌹
     5.03.2025

Аллоҳ ушбу кунда муродимизни ҳосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..
🤲🏻
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

🍃
Бошланган янги кунимиз омадли ва файзли бўлсин!🕊

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.