Zamaxshariy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги zamaxshariy.uz сайтининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#машҳур_қорилар


Шайх Иброҳим Мудҳиш томонидан гўзал тиловат.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#ҳикмат

Жисм касалликларига асал қандай фойда бўлса, қалб касалликларига Қуръон тиловати шундай шифо бўлади.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Синов ва хатосиз, ҳаётда ҳеч нарса содир бўлмайди. Зеро "омад" ва "муваффақият" эшиклари фақат синов ва хато эшикларини тақиллатганларга очилади.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳ инсонни яратгани билан киши ҳақиқий инсон мақомига етишмоғи учун ўз-ўзини кашф этмоғи керак.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#xabar #juma #muftiy
🗣АЛЛОҲ ТАОЛО ТАҚВОЛИ ВА КАМТАР БОЙНИ ЯХШИ КЎРАДИ

🕌 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини адо этиш ва мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб бериш учун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Абдуллоҳ ибн Ҳузофа" жоме масжидига бордилар.

🌙 Жомега йиғилган жамоат жума намозидан олдин Муфтий ҳазратларининг "Динимизда молу-дунё масъулияти" мавзусидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

💬 Муфтий ҳазрат маъруза давомида мўмин-мусулмонлар дунё ҳаётидаги имкониятлардан фойдаланиб, икки дунёсини обод қилиши лозимлигини баён этиб, инсонлар динимизда молу дунёни тўғри тасарруф қилишга буюрилгани, дунё тўплашга муккасидан кетиб, охиратни унутиб қўйишдан қайтарилганини тушунтириб бердилар.

💬Шунингдек, Муфтий ҳазратлари банданинг қўлидаги Аллоҳ таоло берган омонат молу мулкини Унинг розилиги йўлида сарфлаши лозимлиги, бу борада Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар мазмун моҳиятини шарҳладилар. Шу билан бирга, инсонлар орасида бошига мусибат тушган, қарзга ботган, оғир дардга учраган, кам таъминланган ва бошқа қийинчиликларга дуч келган одамларнинг дардини эшитиб, имкон даражасида кўмак беришга даъват қилдилар.


🤲 Манфаатли суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#жума_ташрифи

🌙 Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев Ҳазорасп туманидаги "Шох пир" жоме масжидига ташриф буюриб, ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар билан жума намозини адо этдилар.

🕌 Жума намозидан аввал йиғилган жамоатга “Динимизда молу-дунё масъулияти” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz




#эслатма

«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади»

Термизий ривояти

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#эслатма

ЖУМА НАМОЗИГА БЕПАРВО БЎЛИБ, УНИ ЎҚИМАЙДИГАНЛАРГА МАКТУБ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».
Абу Довуд ривояти.

Ибн Можанинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким заруратсиз уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».

Изоҳ: Эътиборсизлик қилиб, жума намозини уч марта узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Бугун жума, Расулуллоҳ ﷺ га кўпроқ саловот айтишни унутманг

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтиб,салом йу́лланг". (Қурон 33-56).

اللهم صل وسلم على نبينا محمد

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.