Zafarbek Solijonov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Жигарим Фируз Аллаев ёзмоқда:

"Охирги вақтда кузатиб, ўзим учун яна бир бор тасдиқлаган нарсам, кўплаб инсонлар нима хоҳлашини билмайди. "Сиз нима хоҳлайсиз?" деган савол одамларни шошириб қўяди. Шу савол берилганда кўпинча турли хил мужмал жавоблар бошланади. "Йўқ, аслида нима хоҳлайсиз" деган савол бўлса жуда кўп инсонни қотириб қўяди.

Жуда кўпчилик ҳаётда ҳақиқатдан нима хоҳлашини билмайди. Нима учун хоҳлаши у кейинги даража. Хоҳлагани унга нима бериши ҳам.

Хулосам шуки, кўпчилик ҳаётда умумий ҳам, кўплаб эпизодларда ҳам нима хоҳлашини билмайди. Билганлар ҳам уни аниқ ва тиниқ ифода этишга қийналади".

👉 @Zafarbek_Solijonov


Инстаграмимга янги видео қўйдим. Комментларда қўллов кутаман. Тунги вақтда компютерхоналарда рейдларда қўлга тушаётганлар ҳақида.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov


Qalampir.uz I расмий канал dan repost
Футболга “масхарабоз”лар нега керак?

🎬 Видеони кўриш

👉
Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Агарда фильмларга қизиқмасангиз ҳам, “ўзбек фоҳишаси ҳақидаги фильм” деган шов-шувларни эшитган бўлишингиз аниқ. Анора филми атрофида тарқалган гап-сўзлар кўпчиликнинг қизиқишини ўзига тортди.Баъзилар эса бундан ғазабланди. Кимдир ҳақиқатни билиб олди, кимдир эса ҳануз нотўғри тушунчага эга. Хавотир олманг, чунки Анора ўзбек қизи эмас. (Аслида у қиз ҳам эмас.)

Сусамбил жамоаси ушбу мавзуни тўлиқ ёритиш мақсадида "Anora" фильмига бағишланган махсус сон тайёрлади. Жуда зўр таҳлил чиқибди! Сиз ҳам кўриб чиқишингизни тавсия қиламан.

Ҳавола эса мана бу ерда:
https://youtu.be/wGehh9vgsEU?si=cNJMqmD_4ItSx_Ku

👉 @Zafarbek_Solijonov


Коррупциядан холи ҳудуд – шунчаки шиорми ёки реал мақсад?

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Акмал акаям ўша ерда эди.

Коррупцияга қарши кураш бўйича реал ҳолат ўрганилди. Ҳужжатларда барқарорлик кўрсатилган бўлса-да, амалда ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди. Айрим раҳбарлар қонуний чоралар ўрнига қуруқ ҳисоботлар билан кифояланиб келаётгани ҳам қайд этилди.

Натижада Тўрткўлни “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантириш режалаштирилди. Ишга масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди. Энди ҳамма бир ёқадаг бош чиқарсагина, реал натижага эришишимиз аниқ.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вау! Ишониш қийин. Яқинда Қурултой подкастининг “Ислом даври адабиётида турк мифологияси”га бағишланган махсус сонини кўриб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам ҳайратда қолдирадиган маълумотлар жуда кўп экан!

Масалан, сиз “исириқ” сўзининг асл келиб чиқиши ҳақида билармидингиз? Ёки, эснаганимизда катталар нега “оғзингга шайтон кириб қолади” дейишганининг сабабини-чи? Булар шунчаки урф-одат эмас, балки минг йиллик мифологик қарашлардан келиб чиққан анъаналар экан!

Хўш, сиз эшитган ҳамма нарса фақат Ислом дини билан боғлиқми? Ёки ундан аввалги эътиқод ва афсоналар ҳам бугунги кундалик ҳаётимизда яшаб келадими?

Бу ва бошқа саволларга жавобни Қурултой подкастининг шу сонида топасиз. Ишонаверинг, ўйлаб қоладиган жойлари кўп!

🎧 Тўлиқ подкастни шу ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/aGXOGgtW1DY


Нима деб ўйлайсиз, ногиронлиги бўлган инсонлар қайси соҳаларда ишламоқда ва уларнинг маоши қанча?

Ногиронлиги бўлган инсонлар қандай шароитда ишлаб келмоқда, уларнинг ишга кириш имкониятлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? "Рақамли воситалар орқали жамоатчилик назорати" лойиҳаси айни шу масалага эътибор қаратиб, таҳлилий материаллар эълон қилаётган экан.

Тошкент шаҳрида 2024-йилда 1500 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иш билан таъминланган бўлса-да, уларнинг аксарияти кам ҳақ тўланадиган ишларда меҳнат қилмоқда.

Айниқса, аёлларнинг иш билан таъминланганлик даражаси паст: улар асосан фаррошлик, тикувчилик ва бошқа шу каби вазифаларда ишламоқда.

Бу мавзуда яхши мақола тайёрланибди. Мақолада қанча одам умуман даромадсиз ишлаётгани, ўртача иш ҳақи миқдори қанчалиги ва ҳудудий номутаносибликлар ҳақида (қайси туманларда иш ўринлари кўп, қайсиларида кам) батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бу сизга ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозоридаги ҳақиқий аҳволини тушуниш имконини беради. Ҳар бир инсон ўз меҳнатининг маҳсулини олишга ҳақли албатта.

Мақолани батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
200 нафардан ортиқ эрта туғилган чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди

Барча ота-оналар фарзандининг ўз вақтида ва соғлом туғилишини хоҳлайди. Аммо, баъзида бола ўз вақтидан олдин туғилишга шошилади.

Бундай ҳолатда чақалоқ ҳаёти кувёз инкубатори ёрдамида сақлаб қолинади.

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат ижтимоий буюртмаси доирасида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фонди Қашқадарё вилояти бўлими вилоят Она ва бола маркази ҳамда Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 10 дона кувёз аппаратини тақдим этди.

Ушбу аппаратлардан вилоятда кам вазнли ва чала туғилган чақалоқларни парваришлаш ҳамда улар ўртасида перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришда фойдаланилмоқда.

Бугунги кунга қадар 200 нафардан ортиқ муддатидан олдин ва кам вазн билан туғилган чақалоқларга юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Фарзанд ота-она билан 90 фоиз ўтказган вақти биринчи 18 ёшда бўларкан”.

Парда Подкастда қизлар уйда ўтириб ишлаш тажрибаси ҳақида гапирган. Фойдали подкаст)

https://youtu.be/Kx5-D4SxC_w?si=ksml0wSRhLzDEnpW


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асакабанк коррупцияга қарши муросасизлигини билдирмоқда

Асакабанк томонидан 19-20 март кунлари Наманган банк хизматлари марказида "Асакабанкда коррупцияга қарши муросасиз кураш — тоза бизнес ва ишончли молиявий муҳит йўлида" мавзусида амалий чора-тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Наманган шаҳар прокуратураси ҳамда Марказий банк масъул ходимлари иштирокида банкда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги махалла банкирларига Асакабанк томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ҳужжатлар жамланмасидан иборат қўлланмалар тақдим этилиб, тегишли тушунтиришлар берилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Охирги вақтлар дунёга машхур футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов атрофида ҳар хил паразит блогерлар пайдо бўлиб қолди. Шулар масаласида инстаграм саҳифамда фикрларим ва ҳуқуқий маслаҳатимни айтдим.

👉 Саҳифам

@Zafarbe_Solijonov


Ўзбекистон ички сиёсати билан боғлиқ кўп ишларни кузатаман. Ўзимча хулосаларам қиламан. Энди шулар ҳақида кузатувларимниям улашиб турмоқчиман. Охирги вақтлар диққат билан кузатаётган воқеа — собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кейси бўляпти. Воитов янги даврда карьерасида сакраб-сакраб кетаётган ёш кадрларданиди. СҚБга раис, инвестиция вазири биринчи ўринбосари, кейин Ўзбекистондаги энг катта соҳа — Қишлоқ хўжалигига вазир бўлди.

Бироқ нимадир асосий сабаб бўлди-ю, ёш кадрдан воз кечворишди. 2023 йил Умрзоқов Президент Администрацияси раҳбарлигидан кетиши билан у ҳам вазирликдан олинди, сал ўтмай қўлга олингани хабариям тарқади. Баъзилар ўша вақтда таъсири тобора ортиб бораётган Умрзоқов жамоасини кучсизлантириш мақсад қилинганини таҳмин қилади. Айримлар эса коррупцияга қарши курашишда ўндан ортиқ мансабдор қўлга олинганда рўхатга уям кириб қолган дейди. Лекин ҳозирча "қалами синиши"га асос бўлган бу сабабни билолмасак керак.

Аввалига растрата ва мансабини суистеъмол қилиш айбловлари қўйилган бу шахсларга кейинроқ жиноят кодексининг ўндан ортиқ моддаси билан (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузишгача) айблар қўйилгани маълум бўлди. Суди бошланиши билан қизиқ ҳолатлар кузатила бошлади. Президент фармони бўйича коррупцион ишлар бўйича суд мажлислари онлайн узатилиши керагиди. Антикоррупция агентлигиям шуни сўради. Бироқ адвокатлардан бири журналистлар орасида "хорижлик агентлар" бўлиши мумкинлигини айтиб, уларга суд жараёнини ёритишни тақиқлашни сўради.

Кейинги мажлисда журналистларга фото, видео, аудиоматериал олиши тақиқланди. Сал ўтиб судни ёпиб қўя қолишди. Аксар адвокатлар жараёнлар очиқ кўрилишини сўраганди. Бироқ ишни ёпиқ кўришни сўраган адвокат нимани кўзлади, нега бу илтимосномани киритди, ўз хоҳиши билан бўлдими, нима учун айнан унинг мижозига тегишли қисм ёпиқ кўрилмади, ҳалиям шу саволлар менга қизиқ.

Кейин Азиз Воитовнинг айблов хулосаси тарқади. Воитовга нисбатан қўйилаётган айбловларнинг бир қисми унинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган давригаям боғлиқлиги маълум бўлди. Талон-торож қилинган кредит маблағлари, бюджет пуллари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 200 млрд сўмдан ошиқ дейилди. Айблов хулосасида Воитов бу ишларни асосан курсдоши, қайнотаси ва бошқа яқинлари орқали қилгани келтирилган.

Аммо Воитов юқоридаги айбловларни қисман тан оляпти. Ҳатто бир фирмада қайнотаси таъсисчи бўлганини терговда билганини таъкидлаган. Айблов хулосада яна бир қизиқ жойи бор: кўрсатмасида вазир лавозимида ишлаган даврида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг рухсати билан демонтаж қилганини, унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган. Яқинда бу иш бўйича биринчи инстанция суди ҳалиям давом этаётгани, апеляция ҳақида гап йўқлиги айтилди. Жараёнларга Бош вазир ўринбосариям жалб қилинганмикан? Саволлар жуда кўп. Бироқ Воитов тепадан чиқарилган "ҳукм"га розимаслиги кўриняпти. Қизиқ жараён.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эртага соат 18:15 да Ўзбекистон 24 телеканалида фракция йиғилишларидан бирини томоша қилишингиз мумкин.

Фракция йиғилишларида мамлакатимиз ижтимоий сиёсий ҳаётига дахлдор, ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилади.

Йиғилишда қонун лойиҳалари бўйича муҳокама, тортишув, фикрлар кесишуви бўлиб ўтади.

📹 Тизерда шуларни 10 дан бири кўрсатилган.



👉@Zafarbek_Solijonov


☢️ Технопловнинг сўровномасида дастлабки 1400 та одамнинг 87% радиацияни хавфли деган. Улар яқинда шок бўлиши ҳам мумкин, чунки Технопловнинг ЯНГИ ВИДЕОСИДА сиз қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

Нега уйдагиларингизни ҳар қучоқлаганингизда сиз радиацияга чалинасиз?
• Бананларни Атом Электростанцияси учун ёқилғи сифатида ишлатса бўладими?
• Овқатимиз радиоактивми?
• Қандай қилиб радиацияга чалиниб ўлиб кетмаслик мумкин?
• Радиация орқали Ҳалкка айланиш иложи борми?
• Радиациядан қандай ҳимояланиш мумкин?


👉 @Zafarbek_Solijonov


Андижонда ёрдамга муҳтож болалар, ёшлар, ногиронлиги бор шахслар ва қариялар учун ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашни таъминловчи янги ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади.

Бу ерда болалар учун физиотерапия бўлимлари, етим болалар учун кичик уйлар, кундузги гуруҳлар, эрта ривожлантириш ва касб-ҳунар ўргатиш марказлари фаолият юритади. Оғир ҳаётий шароитга тушган ёшлар ва катталар учун комплекс реабилитация ва таълим дастурлари амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева бу шунчаки марказ эмаслигини, бу минглаб одамларнинг ҳаётининг бир қисмига айланадиган ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва умид муҳити эканини таъкидлаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Сенат раиси Танзила Норбоева Гарвард университети ва Массачусетс технология институти магистрантлари ҳамда докторантлари билан учрашди😎

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўштирноқ подкастда коррупция масаласида яхши суҳбат чиқди. Кўришни тавсия қиламан. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Шерзод Сапаров “давлат томонидан берилган имтиёзлардан биз доим қўрқиб турамиз” демоқда. У қандай имтиёзлар ва нимани назарда тутган? Давлат хизматчилари даромадлари декларацияси ва шу каби бошқа саволларга жавоб олмоқчи бўлсангиз, ҳаволага ўтинг.

▶️ https://youtu.be/l5VTiE_xSg0


Яна Жиззах. Дахшат!

👉 @Zafarbek_Solijonov

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.