❓Мактаб ўқувчилари ота-оналарининг мажбуриятига нималар киради?
🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
🔹 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш;
🔹болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаш;
🔹болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
🔹ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
🔹таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиш;
🔹жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шу жумладан судда махсус ваколатларсиз ўз болаларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
🔹таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш.
🔸Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
❗️Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан (375 000 сўм) беш бараваригача (1 875 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модда бўйича Миллий гвардия (инспектор-психолог) ва Ички ишлар вазирлигининг (профилактика инспектори)тегишли шахсий таркиби томонидан маъмурий баённомалар тузилади ва тегишли жарималар белгиланади.
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАРБИЯСИГА ВА МАКТАБДАГИ ДАРСЛАРГА ҚАТНАШИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК!
Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy