❗️Миллий гвардия ходимлари мактабга бормаган ўқувчиларнинг ота-онасига жарима қўллашга ҳақлими?
@Yurist_Xizmati 4822-савол:
Ассалому аллайкум. Фарзандим, мактабда гохи-гохида охирги дарсларга (5-6 соат дарсларга) қатнашмай қўшимча ўқув курсига борар эди. Мактабга бириктирилган Миллий гвардия ходими томонидан жарима қўлланилди. Ота-онаси сифатида биз билан кўришмаган, сухбатлашмаган холда маъмурий баённома тузган ва жарима қўллаган. Шу тўғрими. Ушбу жарима синф раҳбарини ойлик маошига ҳам таъсир қиладими.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа миллий гвардия ходимларининг ҳаракатлари тўғри.
Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
‼️Шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасига кўра ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Шу билан бирга ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.
💁♂ Демак, ушбу қоидалар ота-оналар фарзанд тарбиясида, уларнинг таълим олишида маълум мажбуриятларни ўз зиммасига олиши белгиланмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш баравари (375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

• болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
• болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.