Юрист Хизмати | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Мана сенга шу керакмиди. Бизда аҳоли норози бўлаётган ҳолатни шунчаки қонунийлаштириб қўйишади бўлди, масала ҳал

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Президент матбуот хизмати


👉 @Yurist_Xizmati 👈


Uyga gaz hisoblagich o‘rnatgandik, kadastr raqam so‘ralmoqda. Kadastr raqam olomayapmiz. Qanday yo‘l tutishimiz mumkin?

@Yurist_Xizmati 4811-савол:

Assalomu alaykum savolim meni Ayam olamdan o'tgan. Uyga gaz hisoblagich o'rnatgandik shunga kadastr raqam so'rayapti. Kadastr raqam ayamni nomiga meni nomimdan yagona darchaga ariza bergandim. Kadastr qilishda hokim qarori kerak ekan. U uyul oyida berilar ekan. Shungacha bizga hisob raqam berilmayapti. Qanday yo'l tutishimiz kerak

YURIST JAVOBI:

✅ Dastavval, siz ushbu uyga egalik huquqini kiritishingiz kerak. Bunda hokim qarori bilan uy nomingizga o’tmaydi.

Fuqarolik kodeksining 1112-moddasiga binoan, Vorislik vasiyat va qonun bo‘yicha amalga oshiriladi. Agar uy onangizning nomida bo’lsa va uy aynan sizga vasiyat qilib qoldirilmagan bo’lsa, meros ishi ochilishi kerak. Bunda qonun bo’yicha vorislik kodeks 1134-moddasiga ko’ra ochiladi va  birinchi navbatdagi vorislar o’rtasida taqsimlanadi. Bunda meros qoldiruvchining bolalari (shu jumladan farzandlikka olingan bolalari), eri (xotini) va ota-onasi (farzandlikka oluvchilar) teng ulushlarda qonun bo‘yicha birinchi navbatdagi vorislik huquqiga ega bo‘ladilar.

FK 1146-moddasi bo’yicha Meros ochilgan joydagi notarius merosxo‘rning iltimosiga ko‘ra unga merosga bo‘lgan huquqi to‘g‘risida guvohnoma berishi shart. Merosga bo‘lgan huquq to‘g‘risidagi guvohnoma meros ochilgan kundan e’tiboran olti oy o‘tganidan keyin beriladi.

❗️Shundan so’ng siz mazkur uyga egalik huquqini qo’lga kiritasiz.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qaroriga 2-ilova bilan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalari tasdiqlangan. Ushbu qoidalarning 59-bandiga muvofiq, kadastr agentligi va uning hududiy bo‘linmalari iste’molchining ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazgandan so‘ng uch kun muddatda iste’molchi bilan tabiiy gazni yetkazib berish shartnomasini qayta rasmiylashtirish uchun gaz ta’minoti tashkilotiga ko‘chmas mulk egasi to‘g‘risida ma’lumot yuboradi.

✅ Xulosa qilib aytadigan bo’lsak dastlab ushbu uyni meros ishi ochish orqali nomingizga rasmiylashtirishingiz, shundan so’ng kadastr hujjatini olishingiz mumkin.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati


95 бош қўйларни ўртача 3 млндан ҳисобласа 285 млн ёки 2.5 млндан ҳисобласа 237.5 млн зарар🤦‍♂️

Isuzu автомобили кўрган зарар билан бу сон карра ортиши мумкин. Нима бўлганда ҳам одам уриб юбормабдику деб ўзига тасалли берсин. Хурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳушёр бўлинг. 1 дақиқада бор булингиздан айрилишингиз ҳеч гап эмас.

👉 @Yurist_Xizmati


​​Қашқадарёда Isuzu қўйлар подасини уриб юборди

Воқеа оқибатида 95 бош қўйлар уриб юборилгани аниқланган.

Қашқадарёда қўйлар подасини автомобиль уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат октябрь ойида содир бўлганини маълум қилди.

17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Бугун, 18 ноябрь “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи” қабул қилинган кун.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👉 @Yurist_Xizmati


🇺🇿


Етарли иш стажи бўлмаган кексаларга ёшга доир нафақа

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга қуйидагича тайинланади:
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш;
👉 аёлларга — 60 ёш;
👉 эркакларга — 65 ёшга етганда.

Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили Давлат хизматлари марказларига ёки “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига  ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади.

Мурожаатлар рақамлашган тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Мурожаатчининг маълумотлари ўрганганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади (давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида тегишли давлат хизматлари марказига).

Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Шахсни тегишли ёшга етмаганлиги, ёки ёшга доир пенсия олувчиси бўлган ҳолда.

Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар олувчининг хоҳишига кўра фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан ёки нақд шаклида АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси миқдори 745 000 сўм бўлиб, ёшга тўлган кундан умрбод муддатга, ҳар ой берилади.


📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ўқувчининг дарсдан ташқари вақтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбарга чора кўрилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4810-савол:

2024 йил апрель ойида 10 синф укувчиси мактабдан, дарсдан ташкари вактда Уз.Р.ЖК нинг 169 моддасида курсатилган жиноятни содир этган, орадан 7 ой вакт утиб шу укувчини синф рахбарига хайфсан беришмокчи, бу канчалик тугри? холат дарсдан ташкари вактда содир этилган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Амалиётда ўқувчи у хоҳ дарс вақтида бўлсин, хоҳ дарсдан ташқари, ёки ўқувчи мактаб ҳудудида ёки ота-онасининг қарамоғида бўлган вақтда бирор бир ҳуқуқбузарлик қилса, синф раҳбари дарров синф раҳбарликдан олинган ва ҳаттоки ишдан бўшатилган ҳолатлар кам кузатилган.

Аслида бу мутлақо нотўғри амалиёт.

🚫 Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар булмайди.

Агар ўқитувчи содир этган ҳуқуқбузарликка ўқитувчи ёки синф раҳбар ундаган (мажбур қилган) ёки унга ҳайрихоҳлик қилган ҳолатдан ташқари ўқувчининг ҳаракатлари учун жавоб бериши нотўғри.

1️⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.


Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

2️⃣ Иккинчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасида синф раҳбарининг мажбуриятлари қайд этилган. Лекин улар орасида юқоридаги ҳолатга мос келадиган бирорда мажбурият йўқ.

3️⃣ Учинчидан, Оила кодексининг 7З-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги қайд этилган.

💁‍♂ Бунда ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қиишлари шарт.

❌ Шунга кўра сиздаги ҳолатда ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолгани учун синф раҳбар ёки мактаб маъмурияти жавобгар бўлмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни. Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Кабинет мудирлиги лавозимини физика ва кимё ўқитувчиларига вақтинча қилиб юклатилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4809-савол:

Менга кимё ўқитувчисиман. Менга кимё ва физика кабинет мудирлигини юклатишди. Адлиядан буйруқ ўтди. Буйруқни ўқиб кўрсам менга вақтинча лавозим юклатиш деб ўтказибди. Нега бунақа. Кабинет мудирлиги вақтинча лавозимга кирадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ бу ҳолатда сизга кабинет мудирлиги лавозими вақтинча юклатилиши нотўғри.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.08.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу буйруққа кўра лаборант лавозимлари тугатилиб, уларнинг вазифаси физика ва кимё фани ўқитувчиларига юклатилди. Бунда уларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

❗️Шунга кўра, кабинет мудирлиги лавозими ўқитувчига мунтазам юклатилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ҳокимлик аҳоли яшамайдиган жойда машиналар тезлигини чеклашга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4808-савол:

Ассалому алейкум Мени саволим шундан иборатки Хокимлар ахоли яшамайдиган жойларда автотранспорт воситаларини тезлигини чеклашлари мумкинма Масалан автотрассаларда 100 км соатгача улар ушбу тезликни 70 км соатгача пасайтиришга хаклими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари санаб ўтилган. Бироқ у ерда тезликни ўзгартириш ваколати келтирилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 172-сонли қарори 78-бандига кўра:
Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан;

➖ тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан;

➖ турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

➖ Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Энди қаранг! Низомнинг 79-банди бўйича Аҳоли пунктларидан ташқарида:
➖ енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

➖ шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

➖ бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

➖ тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.

🚫 Шундай экан аҳоли пунктидан ташқари бўлган ҳудудларда тезликни 70 км соатгача тушириш мумкин эмас. Бунинг учун ё мазкур қарорни ўзгартириш керак, ёхуд ўша ҳудуд аҳоли пункти бўлиши керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7219502.pdf
11.6Mb
❗️Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7219497.pdf
844.1Kb
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283-1

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7219386.pdf
856.0Kb
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2196-5

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ходим 2 ёки 3 ставка ишлашига рухсат борми?

@Yurist_Xizmati 4807-савол:

Ассалому алейкум саволим куйдагича: ходим 2 еки 3 ставкада ишлаши мумкинми еки 1.5 ставкадан ортик ишлаши мумкин эмасми ва конуний  асос борми шу хакида эди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган.

💁‍♂ Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин.

Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун:
👉 олти кунлик иш ҳафтасида — 7 соатдан;
👉 беш кунлик иш ҳафтасида — 8 соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади.

Бу меёр тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун ўрнатилган.

Шундай экан ҳафтасига 6 кунлик иш режими ўрнатилган корхонада тўлиқ ставкда ишлайдиган ходим кунига 7 соат ишлаши талаб этилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

‼️Айнан шу қоидага кўра ходим 1.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️ "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

Ҳурматли пенсионерлар!

Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

Бу муаммо ўша вақтда ишлаганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га киритилмаганлигидан келиб чиқади.

Бундай ҳолларда сиз ташкилотдан ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар олган ҳолда ва ушбу жойда мазкур давр мобайнида меҳнат фаолияти юритганлик фактини тасдиқлатишингиз керак бўлади.

☝️ Шунинг учун, бирор ташкилотга ишга жойлашаётганингизда ёки у ердан бўшаганингизда доимо ташкилотнинг кадрлар бўйича ходимидан маълумотларингизни my.mehnat.uz базасида тўлиқ рақамлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб олинг.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.