Yuridik Klinika


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 386-сон қарорига кўра,

қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

✔️ сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

✔️ гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт  ёрдамида етказиб берилган бўлса;

✔️ тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

✔️ ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

✔️ оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

✔️ хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

✔️ ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


🟢КЕЛИННИНГ СЕПИНИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗМАСДАН УЙИГА ЖЎНАТИБ ЮБОРСАМ БЎЛАДИМИ⁉️


Ассалому алайкум! Эр-хотин ажралиш тўғрисида ариза берган. 1 ойдан ошди. Лекин келин нарсаларини олиб кетишни хоҳламаяпти. Далолатнома қилмай, МФЙ вакилларисиз нарсаларини онасиникига элтиб ташласак бўладими? Итимос, тўлиқ маълумот беринг.

ЖАВОБ:

✅📌Бу масалада кейинчалик ўзингизга каттагина муаммо келиб чиқишини хоҳламасангиз, келиннинг сепларини далолатнома тузиб битта хонага жойлаб муҳрлаб қўйишни тавсия қиламиз.

📃Бунда далолатномани қуйидаги шахслар билан тузган маъқул:
1.  Ўзингиз яшайдиган МФЙ вакили;
2.  Келин яшайдиган МФЙдан вакил;
3.  Ҳудудий участка инспектори;
4.  Маҳалла фаолларидан (қўни-қўшни) 1 ёки 2 гувоҳ.

Далолатнома тузиш жараёнида келин олиб келган ҳар бир нарса алоҳида хонага олиш жараёнида рўйхатга олинади ва далолатномага илова қилинади.

✅Нега бундай деганимизни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодекси 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

📃Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошисига асосан тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.

✅Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра, суд никоҳдан ажрашиш ҳақида ишни кўришда келиннинг сеплари масаласини ҳал қилмайди. Бу дегани келин олиб келган нарсаларни қайтариш масаласи фуқаролик қонунчилиги тартибида ҳал этилади дегани.

👩‍🏫 Шуни ҳам айтиш керакки, агар келин ёки унинг оиласи олиб келган нарсаларни сиз олиб бориб берсангиз-у, кейин улар ИИБга ёки прокуратурага нарсалар ўғирланди деган важ билан даъво қилса, унда сиз шу нарслар ўғирланмаганлигини исботлаб беришингизга тўғри келади.

👩‍🏫 Шу туфайли юқоридаги тавсияга амал қилишни ва фуқаролик судига келинни уйдан кўчириш ҳақида даъво қилишингизни масалаҳат берамиз.

✅Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ

📄 Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан,

➖ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

✅ Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌Алиментни ўз вақтида тўлаб келмоқдаман, аммо, ижрочи тақиқ қўйган. Бу қонунийми?

Алимент ундириш ҳақида суд буйруғининг чиқарилиши қарздорни четга чиқишига тўғридан тўғри таъқиқ белгиламайди. Бунинг учун давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахсни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарори чиқарилиши керак.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Оилам билан ажралишганман. Ҳозирда икки нафар фарзандимга ва кичик фарзандим 3 ёшга тўлмаганлиги сабабли суд қарорига асосан собиқ хотинимни ўзига хам алимент тўлайман. Ҳозирда собиқ хотиним бошқа кишига турмушга чиқди. Саволим шуки, у бошқа кишига турмушга чиқса хам мен уни ўзига алимент тўлашга мажбурманми, ўзи қандай ҳолларда бу таъминотни бериш тўхтатилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Сиз энди собиқ хотинингиз учун кичик фарзандингиз 3 ёшга тўлгунига қадар таъминот беришга мажбур эмассиз фақат, судга шикоят қилиш орқали бу таъминотни тўхтатиш мумкин.

📃 Оила кодексининг 121-моддасига асосан, эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир деб кўрсатилган.

✏️ Демак, она таъминоти учун тўланадиган таъминот юқоридаги кодексда кўрсатилган бошқа асослар қаторида ўша таъминотни олаётган она янги никоҳга кирганида хам тўхтатилиши керак.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби

🔰 Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилади.

📝 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаро белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади
.

▶️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга берилади.

🔰 Бунда қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

🔹назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи;

🔹автомототранспортларни, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи.

☑️ Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

❕Агар ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмолмаса, 7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.

📌 Ариза берувчи сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда амалий имтиҳонларни топширади.

✅ Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Мазкур гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️УЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ҲАР ЙИЛИ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

✅ иссиқхона;

✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

✅ қуёнчилик;

✅ асаларичилик;

✅ балиқчилик;

✅ боғдорчилик;

✅ лимончилик;

✅ гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади. Ўн йил ўзини ўзи банд қилиш учун шундай солиқ тўланса у ўн йил меҳнат стажига эга бўлади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️БОЛА ТУҒИЛГАНДА БЕРИЛАДИГАН "СУЮНЧИ ПУЛИ"НИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Бола туғилганида бериладиган суюнчи пулини олиш учун қаерга ва қанча муддатда мурожаат қилиш керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 2023 йилдаги 550-сон қарорига 4-илова қилиб келтирилган "Маъмурий регламент"га асосан,

➖ боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 1 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

✏️ Демак, Сиз айтган "Суюнчи пули"ни олиш учун "Ҳалқ банки"нинг исталган филиалига ва 1 ойлик муддатда мурожаат қилиш керак.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА "ПРОПИСКА"ГА ҚАРАБ КИРИТАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Доимий "прописка"си бошқа маҳаллада бўлган аёл ўзи пропискада турмайдиган жойда "Аёллар дафтари"га киритилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарорига асосан, «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди деб кўрсатилган.

✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритишда асосан, ушбу дафтарга киритилаётган аёл ўша жойда вақтинча ёки доимий рўйхатда турганлик ҳолатига қаралади, лекин агар аёл ўша ҳудудда рўйхатда турмаса хам "Аёллар дафтари"га киритишларини сўраб мурожаат қилса уни аризаси рад қилинмайди. Янаям соддароқ айтганда ариза берилаётган жойда "Прописка"си бор аёл билан у жойда "Прописка"да турмайдиган аёл ушбу дафтарга киритишларини сўраб бир вақтда мурожаат қилса биринчи бўлиб "Прописка"си бор аёл, ундан кейин пропискаси бўлмаган аёл киритилади


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚАНДАЙ ШАРТЛАР КИРИТИЛМАСЛИГИ КЕРАК ?

📄 Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмунига:

▪️ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

▪️меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

▪️мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

▪️ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.

❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг тўлиғича ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.



Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланади.

📄 Асос: Солиқ кодекси 378-модда

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ФУҚАРОЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРЛАРИ

📄 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Президент Фармонига асосан,

2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган

✅ Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

✅ Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

✅ Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

✅ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

✅ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

✅ Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⚡️ЯНГИ ҚОНУН

❗️Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

📄 21.10.2024 йил кунги ЎРҚ-978-сон Қонун Президент томонидан имзоланди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди


➖ Жумладан, Жиноят кодекси хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🟢 Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

📣 Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

 Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

  Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

Ушбу усулда пулни тўлаш ёки мол-мулкни топшириш 10 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади. Алиментни бирдагина тўлаш ҳақида ариза тегишли МИБ ёки фуқаролик судга берилиши мумкин.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА.

⚡️САВОЛ
:
Уйимиз отамни номида. Отам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Отам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга. Фақат тўлиқ миқдорда эмас!

📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
   
❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
     
✏️ Демак, уй отангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун отангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини ҳаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти.

Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун Омбудсманнинг баъзи тавсияларига қулоқ тутинг.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АГАР ШАХС НОҚОНУНИЙ РАВИШДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКА ТОРТИЛГАН БЎЛСА УНГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан,

➖ Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.

❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.

✔️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌ОДДИЙ ТИЛХАТ ХАМ ҚОНУНИЙ ХУЖЖАТ ЎРНИДА ЎТАДИМИ ?

Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 733-моддасига асосан, фуқаролар бири иккинчисига БҲМ нинг ўн баравари яъни, 3 миллион сўмдан ортиқ миқдорда қарз берган бўлса, бундай ҳолатда ёзма шаклда қарз шартномаси тузилиши талаб этилади. Яъни, Сиз кимгадир 3 миллион сўмдан ортиқ қарз берсангиз у билан ёзма равишда қарз шартномаси тузишингиз керак бўлади.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади дейилган.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН ПЕНСИЯ ОЛМАЙДИГАН БЕВАЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА

📄 Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан,

➖ Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлари бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

✔️ Бу имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️КАСАБА УЮШМАЛАРИГА АЪЗО БЎЛИШ МАЖБУРИЙ ТАРТИБ ЭМАС

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 73-моддасига асосан,

➖ Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.