Юқори Чирчиқ ахборот-кутубхона маркази


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Юқори Чирчиқ ахборот-кутубхона марказининг расмий канали 📚
Манзилимиз🏫: Юқори Чирчиқ тумани
Янгибозор қурғони
Борлиқ к.,15-уй
https://t.me/YuqoriChirchiqTAKM_bot
☎️ +998709831102

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
"Ал-Баян" саройидаги музокаралар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Кувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди

По завершении переговоров во дворце "Аль-Баян" состоялся торжественный прием в честь Президента Шавката Мирзиёева с участием глав дипломатических миссий в Кувейте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

По итогам переговоров Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах приняли Совместное заявление о развитии узбекско-кувейтских отношений всеобъемлющего партнерства. Подписан ряд межправительственных и межведомственных документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ал-Кувайт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг музокаралари бўлиб ўтди

В Эль-Кувейте состоялись переговоры Президента Шавката Мирзиёева и Эмира Шейха Мишааля ас-Сабаха

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


“Бобурнома” итальян тилида. Яна Ўзбекистон Президенти сўзбошиси билан

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилди.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци”  қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини,  “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб,  “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

👉 @Zafarbek_Solijonov


#Муҳокама_учун_мавзу

🤔Ота–оналарнинг ҳар битта жанжали фарзандлар руҳиятига қанчалар салбий таъсир қилишини биласизми?


Жамоамиз рассоми Фарруҳ Авеловнинг чизгисига эътибор беринг. Бола чизган суратда бахт акс этган. Сийратда эса кундалик стресслар. Ғурбатхонада ўзини алдаб, орзуларини фақат қоғозларда кўчириб улғайган боладан қандай қилиб буюк келажак кутиш мумкин?

Нима дедингиз?


#Даҳонинг_болалиги

Бу мумтоз инсон тарихимизнинг энг мураккаб, энг жозибадор, энг драматик сиймоларидан биридир.

⏳ Дунёйи фонийга келиб, у нисбатан қисқа умр кўрди – бор-йўғи қирқ етти йил ҳаёт кечирди. Лекин шу суронли умри мобайнида у жаҳон тарихидан шавкатли ўрин олиб улгурди.

Ҳали мурғак гўдак экан, ота-боболари уни суюб-эркалаб, яхши ниятлар билан залворли ном бериб атадилар. Исм ва жисмнинг бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос келиши ноёб учрайдиган ҳодисадир. Лекин бу азамат шахс тимсолида бу ҳол ўзининг ёрқин ифодасини топган эди.

💪 Эзгу дуойи хайр шарофати ила у суврати сийратига ғоят монанд, муаззам ва қудратли салтанатнинг муносиб вориси ўлароқ вояга етди ва сўнгги нафасига қадар беқиёс шиддат, азим бир шижоат тарк этмади уни.

💎 У фазилат бобида камлиги йўқ инсон бўлиб камол топди. Бу беназир сиймо олмос истеъдодини синаб кўрмаган инсоний фаолият соҳаси жуда кам топилади.


Аслида, унинг умр йўли бошдан-оёқ тақдир имтиҳонларидан иборат эди, десак, янглиш бўлмас.

😔 У ўн икки ёшида отадан етим қолди.

Ҳали айрилиқ кўз ёшлари тинмай туриб, қисмат унинг гўдак бошига тож-у тахт миннатини солди.

⚔️ Марҳум падарининг қирқи ўтмасдан у ғанимларга қарши жанг майдонида қилич яланғочлаб чиқишга мажбур бўлди.

Ўн икки ёшдан кейин рамазон ҳайитини бир ерда икки бор қарши олмоқ унга насиб этмади – умри мудом от устида, жанг-у жадалларда, сиёсат гирдобларида ўтди.


📚 Гарчанд маърифатли мурғак кўнгли илм-у зиё сари парвонадек талпиниб турса-да, тақдир унга на Бухоройи шариф мадрасаларида, на Бағдод байтулҳикмаларида таҳсил кўрмоқликни насиб этди.

📜 Лекин даҳо заковати ва илоҳий қалами билан у оламнинг тенгсиз адабий ва илмий мўъжизаларини яратмоқликка мушарраф бўлди.

📌 Зотан, унинг муаллими ҳам, мураббийи ҳам шу бешафқат Ҳаёт эди.

💔 У йигирма икки ёшида туғилган диёрини мангу тарк этди.

👑 Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини қамраб олган улкан салтанатга асос солди ва қирқ уч ёшида бу ишни ниҳоясига етказди.

Унинг мамлакатдорлик сиёсати, ҳарб илми асрлар давомида жаҳон ҳукмдорлари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилди.

🔥 Шу сабабли унинг бу борадаги ноёб тажрибалари Атилла, Юлий Сезар, Наполеон Бонапарт, Амир Темур сингари мумтоз давлат арбобларининг номлари билан бир қаторга қўйиб ўрганилади.

Адоват ва фитналар, исён ва суиқасдлар туфайли у умр бўйи қиличнинг дамида тургандек беором, беҳаловат кун кечирди. Неча бор муқаррар ўлим чангалида қолиб, ҳар сафар меҳрибон ва марҳаматли Оллоҳнинг қудрати ила яна ҳаётга қайтди.

⚡️ Тириклик чоғида чархнинг жабр-у жафосини ҳадсиз даражада тортган бу зоти бузург вафотидан кейин ҳам узоқ йиллар тақдирнинг машаққатли синовларига дуч келаверди.

👏 У фавқулодда нодир истеъдоди, беқиёс инсоний салоҳияти билан ҳақли равишда жаҳон аҳлининг ҳайрат ва эҳтиромига мушарраф бўлди. Айни фазилатлари билан у миллатимизнинг, халқимизнинг ифтихор байроқларидан бирига айланди.

📖 Дунёдаги не-не фозил инсонлар унинг ҳақида то ҳануз ҳайрат ва эътирофга тўлуғ ҳикоялар сўзлайдилар.

⚜️ Бу зот – улуғ аждодимиз, қадим Турон – Туркистон ерининг паҳлавони Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

✍️ Хайриддин СУЛТОН


#Хориж_тажрибаси

ХОРИЖДА КАСБ ТАНЛАШ: НИМАЛАРГА КЎПРОҚ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?

Касбга йўналтириш муаммоси ҳар доим долзарбдир. Ҳар бир давлат эса бу вазифани ўзига хос тарзда, таълим тизими, менталитет ва кутилаётган натижани ҳисобга олган ҳолда ёндашади. Келинг, хорижий мамлакатлар тажрибасини кўриб чиқамиз.

➖🇫🇷Франция

Ўқувчилар ўрта синфда меҳнат бозорида долзарб бўлган барча касблар билан таништирилади. Сўнгра ўқитувчи ҳар бир ўқувчига ўз қобилиятига мос бўлган касбни танлаш бўйича тавсиялар беради.

➖🇯🇵Япония

Мамлакатда ушбу жараён рақамлаштирилган. Мактаб ўқувчиси уч йил ичида камида 48 марта профессионал тестларда қатнашиши шарт. Бу ўсмирнинг қобилиятлари ва кўникмаларига мос келган соҳани танлашга ёрдам беради.

➖🇺🇸АҚШ

Мактаб ўқувчилари кичкиналигидан бошлаб касб бўйича маслаҳатчилар билан биргаликда келажагини режалаштиришади. Ўрта мактабдан бошлаб ўқувчилар ҳар ёзда танлаган касблари бўйича ўзларини синаб кўришади ва тезда танлов қилишади.

➖🇳🇴Норвегия

Норвегияда мактаб ўқувчиларига "Касб танлаш тўғрисида маълумот" номли махсус фан ўқитилади. Касбга йўналтириш масалалари саккизинчи синфдан бошлаб интенсив равишда амалга оширилади. Натижалар ҳам ёмон эмас – ўқувчиларнинг 80 фоизи университетларга ўқишга киришади, ва тахминан 20 фоизи коллеж талабаси бўлишади.

➖🇸🇪Швеция

Швеция қонунчилигига кўра, мактаб ўқувчилари ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин маслаҳат олишлари керак. Таълим муассасаларида ўсмирларга истеъдодларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган "Ҳаёт зинапоясида қаерга бориш керак" касбий йўналиш дастури мавжуд.


#Даҳонинг_болалиги

Бугун Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ҳудудлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий, савдо муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш. Ташриф муносабати билан тожик тили ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.


ЭЛ УСТОЗИ

Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳам турк, ҳам форс тилларидаги ижоди ҳар икки тилни истиқболга олиб чиққани билан баҳоланади. Айниқса туркнинг бош бўғини бўлишимизда ўрни беқиёс. Бу ижодкорнинг ҳам тожик ва ўзбек тиллари ривожланишида, нафақат тожик тили ҳамда тилшунослиги, балки бир халқ, бир миллат шаклланишида қилган хизматларининг шунчаки бир четда сарғайиб, чанг босиб ётган қоғоз-ҳужжатларда қолиб кетиши уят.

Бухоронинг Ғиждувонини биласиз, кабоблари билан машҳур. Айни шу туманнинг Соктаре қишлоғида туғилганди бу болакай. Ҳалол, ўзини сен, ерни сиз дейдиган деҳқон оиласида униб-ўсди. Отаси тегирмон устаси бўлган. 5-синфга ўтар-ўтмас 11 ёшли болакайнинг қишлоғида чечак тарқади. Кимдир уйидан чиқмай қамалиб олган, кимдир жон ҳолида кўчиб, қишлоқни тарк эта бошлаган бир пайтда касаллик болакайнинг отаси, онаси, тоғасига ёпишди: кетма-кет уч йўқотиш.

Акасининг пинжига кирганча бу қора дунёга ўз ранглари билан рангбаранглик бахш этишнинг иложи бор-йўқлиги ҳақида қайғура бошлади. Аввал эски мактаб, сўнг мадрасаларда ўқиб, илмини оширди. Араб тилини мукаммаллаштирди. Тарихни “сув қилиб ичди”. Адабиёт билан қалин дўст тутинди. "Онамнинг ўғрилик ва ёлғончилик қораланган эртаклари-ю қиссалари ҳақиқат, аслида, камолотга элтувчи энг тўғри йўл эканлигини тушунганман", деб ёзган эди ўз эсдаликларида.

Буюк маърифатпарвар олимлардан бири, тарихчи, рассом Аҳмад Дониш ҳамда озарбайжон ёзувчиси Ҳожа Мароғийни ўзининг маънавий устозлари деб билган. Бухорода маърифат зиёсини тарқатишда эса жадид маърифатпарварлари ичган булоқдан сув симириши туртки берган. Ўз-ўзига ҳеч ким фойдаланмаган "АЙН" сўзидан келиб чиққан тахаллус бериши ҳам бежиз эмас. Чунки у қиладиган иш аввалгиларига ўхшамаслиги зарур ва шарт эди.

У яшаган давр ижтимоий-сиёсий воқеалар шиддат билан кечган даврга тўғри келди. Бошбошдоқлик, феодаллик борган сари чўққига кўтарилишга шай эди.

Шундай бир таҳликали замонда илмга баралла тарғиб қила олган шахс бўлиб етишди у. Янги усулдаги мактаблар очиб, ундаги толиби илмлар учун ўқув-қўлланмалар, дарсликлар яратди. Бутун бир халқни саводга, илмга етакловчи "Ёшлар тарбияси" дарслигини тузди. Тўғридан-тўғри оммани ҳақиқат билан юзлаштириш иложсизлигини билгач, ўткир сатирик асарлар ёзишга киришди, ҳақиқатни ҳазил билан етказишга қарор қилди ва машҳур "Судхўрнинг ўлими" ҳажвий повестини ёзди.

Кейинчалик, замонавий шарқшуносликни ривожлантиришда нафақат адабиёт тарихи тадқиқотчиси-адабиётшунос, балки тарихчи-этнограф, фольклоршунос, луғатчи-лексикограф, тилшунос, тарбияшунос-услубчи ва моҳир мураббий сифатида ҳам муносиб ҳисса қўша олди. Эвазига эл томонидан устод дея эъзозланди. Ёдга олинди. Кўкка кўтарилди.

Адабий ҳаёт тарихида беқиёс маънавий озуқа қолдирган ва эстетик тафаккур шаклланишида УСТОД дея эътироф этилган бу болакайнинг исми...

Садриддин эди. Садриддин (Айний) Саид Муродзода эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ана_холос

Навоий 5 аср илгари светoфор ҳақида ёзганмиди?

✅Филология фанлари номзоди
, Навоийшунос олима, Паркент тумани фарзанди Каромат Муллахўжаева шу мавзуга тўxталди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Bilasizmi

🎥 Barchamizga sevimli bo'lgan "Shum bola" filmi qayerda olinganligini bilarmidingiz?


#Iqtibos

Na o'tmish bor, na kelajak.
O'tmishingga boqib qayg'uga botma va kelajakka boqib tashvishlanma. Hozirgi on ila yasha, chunki sen shu onda borsan.

✍️ Mavlono Rumiy


Ammo endi, daryolar dengizga shoshayotgani kabi men yolg'izlikka shoshilaman!

©️Frans Kafka


Eng aqlli odam, menimcha, oyiga kamida bir marta o'zini ahmoq deb ataydigan odamdir.
         
©️Fyodor Dostoevskiy (Telba) kitobidan


Жануб қуёши № 2-2025.pdf
4.4Mb
«JANUB QUYOSHI» газетасининг 2025 йил 14 февраль кунги 2 (5362)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!🙏

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.