Эслатма🔰
Роҳманнинг суюкли бандаларининг сифатларидан🔸
1. Улар сакинат, виқор ва тавозе билан юрадилар:
“Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, «Салом», дейдиганлардир”. Фурқон сураси, 63 – оят.
🔸
2. Намозларни муҳофаза қиладилар, айниқса, тунги намозни
: “Улар тунларни Роббларига сажда қилиб, бедор ўтказадиганлардир”. Фурқон сураси, 64 – оят.
🔸
3. Уларда қўрқув бўлади ва дўзах азобидан паноҳ сўрайдилар:
“Улар: «Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир”, Фурқон сураси, 65 – оят.
🔸
4. Улар нафақа қилишда ўртача, мўътадил бўладилар:
“Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар». Фурқон сураси, 67 – оят.
🔸
5. Улар гуноҳи кабиралар ва улкан ёмонликлардан ўзларини узоқ тутадилар:
«Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур». Фурқон сураси, 68 – оят.
🔸
6. Улар ботил ва мункар, қайтарилган ўтириш, мажлислардан узоқ бўладилар
: «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар». Фурқон сураси, 72 – оят.
🔸
7. Улар Аллоҳ азза ва жалланинг Каломини улуғлашади ва ундагиларга амал қилишади:
«Уларга Роббларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар». Фурқон сураси, 73 – оят.
🔸
8. Улар Аллоҳ таолога тазарру қиладилар ва фойдали дуо ила юзланадилар:
«Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир». Фурқон сураси, 74 – оят.
“Сифату ъибадур Роҳмани” китобидан. @arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube