Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Бекобод туманининг “Ёшлик-2” махалласида “Дўстлик ва ҳамжихатлик улуғланган юрт!” тадбири ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузия элчихоналарининг вакиллари, маҳалладаги аҳоли ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир бошланишидан олдин, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида, маҳаллада янги “Дўстлик боғи” барпо этилди. Бунда мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

🔥Минг марта гапиргандан бир марта кўрган яхши. Жараёнлар батафсил Отабек Турсунқулов тайёрлаган видеода.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Премьера

💫 МАШҲУРБЕК ЯНА МАШҲУР БЎЛДИ

Машҳурбек Раимжонов исми ўн йилча олдин эстрада мухлисларига яхши таниш эди. Орада негадир йўқолиб қолди. Ижодкор инсонга баъзида танаффус керак бўлади.

Яқинда у Машҳур Муҳаммад тахаллуси билан майдонга қайтди.


🎙 Янгича йўналиш ва мотивацион мавзудаги "Сиқилма" таронасининг MP3 варианти эълон қилишини билан трендга чиқиб кетди.

👍 Йигитлар томонидан йиғлоқи қўшиқлар ижро этилиши урф бўлган даврда руҳлантирувчи тарона билан чиққани учун хонандага раҳмат айтамиз.

🎼 Қўшиқни эшитиб, фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

🇺🇿🇹🇯🇰🇬 МИНТАҚАМИЗ ЧЕГАРА СИЁСАТИДА ТУБ БУРИЛИШ ЯСАЛДИ

🗺
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирокида “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Хўжанд декларацияси имзоланди.

✅ Келишув уч мамлакатнинг давлат чегаралари туташ нуқталарига тегишли.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дўстлик_байрами

"ОЛТИН ВОДИЙ"ДАН ШАБАДАЛАР

📍 Бекобод туманининг "Олтин водий" маҳалласидан таралаётган куй-қўшиқлар чегаранинг у томонига ҳам эшитилиб турганмиш.

🎉 Қувонч сабаби эса бу ерда "Бирлашган ўзар!" шиори остида миллатлар дўстлиги фестивали ўтказилмоқда.


🤝 Хўжандда ўтаётган учрашув доирасида эса Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди.


Yoshlar kundaligi


#Шукуҳ

🇺🇿🇹🇯 Дўсту қардошдир азалдан ўзбегим тожик билан!

Президентимизни Хўжандда Эмомали Раҳмон кутиб олди.


💐 Икки халқ дўстлиги шарафига аэропорт шоҳона безатилган, миллий либослардаги юзлаб қардошлар икки давлат байроқларини баланд кўтариб Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини қутламоқда.

🤝 Кутиб олиш маросими шарқона меҳмондўстлик, иззат-икром, Наврўз сайли қадриятларини ўзида мужассам этгани билан янаям муҳташамлик касб этган.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ифтихор

💥 Италияда бўлиб ўтаётган "Sanremo Junior" танловида "Овоз" лойиҳаси финалчиси Ясмина мутлaқ ғолиб бўлиб, гран при соҳибига айланди

🎼 25 та давлатдан келган энг кучлилари ичида ўзбек қизи энг зўри бўлди.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган болалар "Овоз" лойиҳасида Dj Piligrim (Илҳом Йўлчиев) гуруҳида бўлган Ясмина Ҳусниддинова учинчи ўринга сазовор бўлган эди.


Yoshlar kundaligi


#Иқтибос

📌 ФИКРЛАЯПМАН, ДЕМАК МАВЖУДМАН!

Ақлни чархлаш учун ёдлашдан кўра кўпроқ фикрлаш керак.

Бировларни ҳурмат қилиш ўзини ҳурмат қилишга имкон беради.

Ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас, асосийси – ақлни ишлата билиш.

Ақлингиз яхши ишлашини хоҳласангиз, танангизни парвариш қилинг.

Ўткир нигоҳ ҳар қандай руҳий ва ҳиссий гумонни йўққа чиқариши мумкин.

Сўзларни тўғри ишлатинг, шунда дунёни тушунмовчиликларнинг ярмидан қутқарган бўласиз.

Яхши китобларни ўқиш – ўтган даврнинг энг зўр фикрларини айтадиган илғор инсонлар билан суҳбат қуриш демак.

Ортиқча саёҳат қилувчилар ўз ватанида бегонага айланади.

Рене ДЕКАРТ

🎉 Бугун француз файласуфи, математик ва табиатшунос олими Рене Декарт (1596-1650) туғилган кун.


🔗 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.

Yoshlar kundaligi


#Ташриф

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади.

🇺🇿🇹🇯🇰🇬 У ерда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Мана, биз бор дунёда,
Мана, сиз бор дунёда,
Яшашга ундагувчи
Ўша қиз бор дунёда —
Надомат йўқ дунёда,
Надомат йўқ дунёда.


Шеър: Муҳаммад Сиддиқ

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образларда: Раъно Саъдуллаева, Зилола Ҳакимжонова


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

😍 Ҳамма ҳавас қилгулик оила

Отабек Умаров бу видеони ўз саҳифаларига қўйиб, барчани Рамазон ҳайити билан табриклабдилар. Биз ҳам уларни табриклаймиз.

😇 Байрамингиз муборак бўлсин.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дўстлик_фестивали

ОВЖАЗСОЙ ҚИРЛАРИДА ДЎСТЛИК САЙЛИ

🌷 Қишлоқнинг баҳори ўзгача бўлади. Қишлоқнинг тўйлари, сайлларида ўзгача шукуҳ кезиб юради. Мовий тоғлар бағрида кўклам куйи ўзгача жаранглайди...

📍Бугун Оҳангарон туманининг Овжазсой маҳалласида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида катта байрам тадбири бўлиб бўлиб ўтди.


Қолган гапларни видео айтади.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Иқтибос

Ҳамма юксак чўққига чиқмоқни истар. Ва лекин ҳеч ким водийга тушиб, боққиси келмайди ўз юрагига.

Винсент Ван Гог

Бугун, 30 март недерландиялик энг машҳур рассом Винсент Ван Гог (1853-1890) таваллуд топган кун. Ҳаётлигида тан олинмаган, бироқ ҳозирда картиналари миллионлаб доллар турувчи ижодкор. Масалан, 2021 йил 11 ноябрь куни "Christie’s" аукционида устанинг учта картинаси 154 миллион долларга сотилган. 


Yoshlar kundaligi


#Биласизми

🌟 АПРЕЛДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

💠 1 апрель

➖ Николай Гоголь
(1809-1852) – рус ёзувчиси, "Ўлик жонлар", "Ревизор" асарлари муаллифи;
➖ Отто фон Бисмарк (1815-1898) – "Темир канцлер" номини олган германиялик сиёсатчи, давлат арбоби.

💠 2 апрель ➖ Ҳанс Кристиан Андерсен (1805-1875) – машҳур эртаклар ёзувчиси, драматург.

💠 3 апрель ➖ Малика Аҳмедова (1950) – раққоса, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 5 апрель ➖ Ҳабиб Саъдулла (1942-2006) – Ўзбекистон халқ шоири.

💠 7 апрель ➖ Чан Конг-санг (1954) – Жеки Чан тахаллуси билан танилган гонконглик актёр, кинорежиссёр.

💠 8 апрель ➖ Тўхтасин Жалилов (1896-1966) – бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 9 апрель ➖ Амир Темур (1336-1405) — буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси.

💠 10 апрель ➖ Абдулла Қодирий (1894-1938) – ўзбек романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон.

💠 12 апрель

➖ Шерали Жўраев
(1947-2023) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Мурод Муҳаммад Дўст (1949) – таниқли ўзбек ёзувчиси, "Лолазор" романи муаллифи.

💠 13 апрель ➖ Тўлқин Тожиев (1936) – дубляж устаси, Ўзбекистон халқ артисти.

💠 15 апрель

➖ Леонардо да Винчи
(1452-1519) – итальян рассоми ва олими;
➖ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) – атоқли олим, "Тафсири Ҳилол", "Бахтиёр оила", "Ижтимоий одоблар" каби юзга яқин асарлар муаллифи;
Садриддин Айний (1878-1954) – ёзувчи, олим, жамоат арбоби;
Алла Пугачёва (1949) – Россия халқ артисти.

💠 16 апрель

➖ Чарли Чаплин
(1889-1977) – инглиз комик актёри, режиссёр, бастакор;
➖ Фаррух Зокиров (1946) – Ўзбекистон халқ артисти;
Шоислом Шомуҳамедов (1921-2007) – шарқшунос олим, таржимон.

💠 17 апрель ➖ Али Қушчи (1430-1474) – XV асрда илмий фаолият юритган математик ва астроном, Мирзо Улуғбекнинг шогирди.

💠 19 апрель ➖ Шуҳрат (1918-1993) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

💠 20 апрель
Маъмуржон Узоқов (1904-1963) – Ўзбекистон халқ ҳофизи.

💠 21 апрель Паоло Коэло (1947) – "Алкимёгар" романи муаллифи.

💠 22 апрель

➖ Ойдин Ҳожиева
(1942-2023) – Ўзбекистон халқ шоири;
➖Ҳосила Раҳимова
(1975) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

💠 23 апрель Уилям Шекспир (1564-1616) – инглиз драматурги ва шоири.

💠 24 апрель Таваккал Қодиров (1926-1996) – Ўзбекистон халқ артисти.

💠 26 апрель

➖ Ботир Зокиров
(1936-1985) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Муҳаммад Юсуф - (1954-2001) – Ўзбекистон халқ шоири;
Жамол Камол (1938-2022) – Ўзбекистон халқ шоири.

💠 28 апрель Зулайҳо Бойхонова (1963) – Ўзбекистон халқ артисти.

💠 30 апрель ➖ Антонио Гутерриш (1949) – БМТ Бош котиби (2017 йилдан).

Yoshlar kundaligi


#Дўстлик_байрами

ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

📍 "Телефонсиз мактаб" лойиҳаси билан эл оғзига тушган Ангрен шаҳридаги 17-умумтаълим муассасаси миллатлар дўстлиги фестивалига мезбонлик қилди.

🏗 Ангрен шаҳрининг қурилишида турли миллат ва элат вакиллари елкама-елка меҳнат қилган. Бугун уларнинг авлодлари ҳудуд ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

✊ Шунингдек, 1991 йилги Жигаристон фожиаси талафотларини бартараф этишда ўзбеклар билан бир сафда тожик, қозоқ, қирғиз, рус, корейс ва бошқа миллат вакиллари жонбозлик кўрсатгани ҳеч қачон унутилмайди.


🤝 Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда йиллар синовидан ўтган дўстлик шарафланди. Рамазон ҳайити моҳиятидаги тинчлик, дўстлик, ҳамкорлик ва эзгулик ғоялари тантанаси байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#табрик

🕌 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН.

Турли тилларда ва ширин болажонлар томонидан табриклар.
😍

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Бу кун ҳар мўминга зарраи эъзоз,
Бу кун қадр топди курраи замин.
Кўнгилда айланар сураи ихлос,
Илоҳо омин, илоҳо омин.

Шеър: Носиржон Жўраев
Фото: Нозим Абдулла

Рамазон ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!


Yoshlar kundaligi


#Рамазон_ҳайити

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!


Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригидан

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Наврўз #Дўстлик_байрами

📍Бекобод туманида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" фестивали ўтказилди

🤝 Бекобод туманида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ўтган фестивал катта байрамона руҳда ўтди. Халқ сайли турли миллат вакилларини бирлаштирган эзгу анъанага айланди.

Фестиваль доирасида миллий рақслар, қўшиқлар ва маданий кўргазмалар тақдим этилди.

Ҳамюртлар бир дастурхон атрофида тўпланиб, ифторлик маросимида иштирок этишди.

Yoshlar kundaligi


#Даҳонинг_болалиги

🇺🇿🇰🇿 Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Шу муносабат қардош халқнинг буюк фарзандларидан бири ҳақида маълумот бермоқчимиз.


📖 ҚОЗОҚ АДАБИЁТИ ВА ТАРИХИ ҚЎРИҚЧИСИ

☀️ 1897 йил 28 сентябрь. Семипалатинск (ҳозирги Абай) вилояти. Серсув Иртиш дарёси соҳилидаги хонадонда ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳонга машҳур адиб, ўз халқининг ғурури, туркий адабиёт дурдоналарини асраб қолган фидойи академикка айланди.

📜 Болалиги сўзга чечан жираулар даврасида ўтди. Овулдаги тўй-маъракаларда дўмбира жўрлигида айтилган достонлар адабиётга меҳр уйғотди. У асл тарихни аввал оқсоқоллардан, овул мактабининг холис устозларидан ўрганди. Кейинчалик, сохта тарихни ўқиганда бунга чидаб туролмади ва қалами билан жаҳолатга қарши маърифат билан кураш бошлади. Бу унга қимматга тушган эди...

📚 3 ёшида отасидан, 5 ёшида онасидан айрилиб, амакисининг қўлида қолди. Болаликдан меҳнатга чидамли бўлиб ўсди. Китоб ўқишни яхши кўрарди. Айниқса, Абай насиҳатлари, “Манас” достони, Жомий, Навоий, Махтумқули, Бердақ ғазаллари, халқ қўшиқларини жуда яхши кўрган. Хотираси кучли бўлиб, икки-уч соат ҳам баҳри байт беллашувида тўхтамай шеър айтоларди.

🎭 Аввалига мадрасани, кейин мактаб ва ўқитувчилар семинариясини битирди. 20 ёшга тўлмай “Енглик-Кебек” саҳна асари билан қозоқ драматургиясига асос солди. Чор Россиясининг қулаши билан минтақада истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Жадидчиликнинг муқобили бўлган Алаш ҳаракатининг “Жанар” ёшлар ташкилотига қўшилди ва унинг етакчисига айланди. 21 ёшида “Абай” журналини чоп эттирди. Аммо 1919 йилда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди.

⚡️У энди фаолиятини журналистика ва драматургияга бурди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. Миллатпарварлиги эса шўроларнинг ғашига тегарди. Ниҳоят, унга қарши ҳужум бошланди. Уни умрбод қамоқ ёки муқаррар отув кутарди...

📌 Чорасиз қолган йигит аввал Тошкентда, кейин Москвада ўқиди. У пайтлар минтақада очарчилик ҳукм сурарди. Бир бурда нон топиш ҳаёт-мамот масаласига айланганди. Бундай шароитда ўқиш ҳақида ўйлаш кўпчиликнинг кўнглига сиғмасди. Аммо у барча қийинчиликка рози бўлиб олий маълумот олди, олим бўлди.

🤝 Ниҳоят, у сиёсатга аралашмасликка қарор қилди. Умрини адабиёт ва илмга бағишлади. Абдулла Қодирийни ўзига устоз деб биларди, Чингиз Айтматов эса энг севикли шогирди бўлди. У қозоқ адабиёти ҳам жаҳонда ўз ўрнига эгалигини исботлаб берди.

📔 Иккинчи жаҳон уруши авжига чиқаётган йилларда Марказий Осиёда иккита катта роман яралди. Бири Ойбекнинг “Навоий”си бўлса, бири унинг қаламига мансуб “Абай” эпопеяси эди. Бу романга “Қозоқ халқининг бадиий қомуси” дея таъриф берилди, 150 тилга ўгирилди.

💠 Олим сифатида Абайнинг 100 йиллигини ўтказиш, “Қозоғистон тарихи”ни ёзиш, “Манас” достонини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатди.

✅ Ёзувчи, тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди.

Академик ёзувчи, туркий халқларнинг самимий дўсти бўла олган бағрикенг инсон

Мухтор оға эди. Мухтор Авезов эди

✍️ Отабек Бакиров
🎨 Фарруҳ Авелов


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Наврўз #Дўстлик_байрами

🤝ДЎСТЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Дўстлик фестивали Оҳангароннинг Ўрғозида давом этмоқда. Баҳорий хушҳаволар ва одамлар кайфияти байрамга файз бағишлаяпти.

Yoshlar kundaligi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.