Akrom Malik bitiklari dan repost
Биз қорақалпоқларни севамиз. Улар биз билан тенг ҳуқуқли ватандошимиз. Ўрислар, тожиклар, қозоқлар ва бошқалар бизга нақадар яқин бўлса, улар бир ватандош ўлароқ шу қадар яқиндир. Аммо бу яқинлик уларнинг суверен республика талаб қилишига ёхуд референдум орқали ажралиб чиқишига заррача имконият ҳам, ҳақ ҳам бермайди.
Биз бир Давлатга – Ўзбекистон Республикасига бирлашганмиз ва унинг ҳимоясидамиз, итоатидамиз. Алоҳида суверен республикага ҳожат йўқ.
Шунинг учун қорақалпоқ халқига буюк севги, муҳаббат изҳор қилган ҳолда Давлатимиз яхлитлигини сақлаш учун ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ўрнига Жайҳун вилоятини ташкил қилишни таклиф қиламан.
Токи Давлатимиз бирлиги, халқимиз тинчлиги, юртимиз осойишталигига рахна соладиган кучларга имкон қолмасин. Бутун дунё Ўзбек Давлатининг бўлинмаслигини, ҳудудларидан бир қарич ҳам берилмаслигини билиб қўйсин.
Кўпчилик "сиёсий мина" деб баҳолаётган ҳолат буткул хавфсиз ҳолга келсин, "мина" эса таг-туги билан олиб ташлансин.
Албатта, менинг бу таклифим жуда жиддий, кескин, лекин масалани ҳозир ана шундай ҳал қилиш, жоиз бўлса, хавфсизлик ва жисмоний кучларга таянган ҳолда бу ишни таваккал амалга оширишнинг фурсати етиб келган деб ҳисоблайман.
Сизга юксак ҳурмат билан
Акром МАЛИК,
навоийшунос, ёзувчи
2022 йил, 2 июл.
ПС.
Бу фикрни қўллайдиганлар "👍" белгисини қолдиришлари мумкин.
Расмий саҳифалар:
Telegram | Zehniyat |Hayrat ul-abror| Youtube | Facebook