УЙЛАНМАСАНГ БЎЛМАЙДИ ДЎСТ😅
Ёшлик энди ўтиб кетди, Орзу қилма қайтмайди дўст. Ёлғизликдан тўйдинг росса, Уйланмасанг бўлмайди дўст.
Зорсан қара ширин сўзга, Топиб энди битта қизга, Қиш бўлмасдан шу йил кузга, Уйланмасанг бўлмайди дўст.
Босиб босиб тўйингда биз, Ўйнамасак бўлмайди дўст. Ота онанг бахтинг кўрсин, Уйланмасанг бўлмайди дўст.
Бўлди энди қилма таранг, Бахтинг кўрсам дейди отанг, Қариб қолди энди онанг, Уйланмасанг бўлмайди дўст.
Нийят қилган бахтга етар, Ишларинг ҳам беш боб кетар, Қодир дўстинг сенга айтар, Уйланмасанг бўлмайди дўст.
МУАЛЛИФ: ҚОДИР ҚАХХОР
@Yangiyer_bozor