"Yangiobod" jome' masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент вилояти Бекобод тумани Янгиобод жомеъ масжидининг телеграмдаги расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ҒИЙБАТНИНГ ТУРЛАРИ

Ғийбатнинг сабаблари жуда кўп, улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
1. Аччиғини тўкиб солиш.
Бир одам бошқасининг аччиғини чиқарган бўлса, аччиғи чиққан уни ғийбат қилиш ила ундан ўч олишга ҳаракат қилади.
2. Тенгдошлар ва ҳамсуҳбатларга шерик бўлиш, уларнинг гапини қўллаб-қувватлаш.
Таниш-билиш ёки улфатлар бировнинг ғийбатини қилаётган бўлса, ёқиш ва яхши кўриниш ниятида уларга қўшилади. Буни ўзича одамгарчилик деб ўйлайди. Аслида гуноҳга шерик бўлган бўлади.
3. Ўз обрўсини кўтариш учун бировни айблаш.
Мисол учун, «Фалончи жоҳил, фаҳми йўқ», деб, ўзини илмли ва ўткир фаҳмли қилиб кўрсатишга уринади.
4. Ҳасад.
Одамлар бир кишини мақтаётганлари учун ҳасад қилади ва уни ғийбат қилиб, обрўсини тўкиш пайидан бўлади.
5. Ўйин-кулги ва ҳазил.
Одамларни кулдириш ва даврани қизитиш мақсадида бошқаларнинг камчилиги ва айбини айтиб, ғийбат қилинади. Баъзилар бу ишни ўзига касб қилиб олган ҳам бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


QURAN.UZ dan repost
#кун_эслатмаси

🌷 Ражаб ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ

Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилаалу хойрин ва рушдин. Ҳилаалу хойрин ва рушдин. Ҳилаалу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook


СУВ ИЧИШДАГИ БЕШ СУННАТ

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Ўнг қўлда ичиш.

3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

4. Ўтириб ичиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.
“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Fitrat.uz dan repost
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Fitrat.uz dan repost
Келинликка номзод шахснинг ҳуқуқ ва одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.

1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, Субайҳа бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг ҳадисини келтиришади. Унда «Қачонки нифосдан покланганда, совчилар учун зийнатланди» деган жумла бор. Бошқа бир ривоятда: «...сурма суртиб, хино қўйиб тайёрланди», дейилган.

2. Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.

3. Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли.
Бу – табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган гап.

4. Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никоҳланиш истагини билдиришга ҳақли.

قَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ وَلَدَتْ سُبَيْعَةُ الْأَسْلَمِيَّةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِنِصْفِ شَهْرٍ، فَخَطَبَهَا رَجُلَانِ أَحَدُهُمَا شَابٌّ وَالْآخَرُ كَهْلٌ، فَحَطَّتْ إِلَى الشَّابِّ، فَقَالَ الشَّيْخُ: لَمْ تَحِلِّي بَعْدُ، وَكَانَ أَهْلُهَا غَيَبًا وَرَجَا إِذَا جَاءَ أَهْلُهَا أَنْ يُؤْثِرُوهُ بِهَا، فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ r، فَقَالَ: قَدْ حَلَلْتِ فَانْكِحِي مَنْ شِئْتِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.

«Умму Салама айтадилар:

«Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол: «Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», – деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди. Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот: «Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», дедилар» (Молик ривоят қилган).

Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар

Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари зарур.

Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди, жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икковлари учрашмоқчи бўлсалар, фақат маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Никоҳдан олдин икковлари холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

"Бахтиёр оила" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Мутафаккир уламоларнинг тилга алоқадор насиҳатларидан
33 та тасбеҳ тимсол


• Қуръони карим ҳукмларини нотўғри тушунтирма.
• Пайғамбар с.а.в.лар номидан сохта ҳадис тўқима.
• Шариатга хилоф фатво берма.
• Саломни жавобсиз қолдирма.
• Ўзингга ёмон дуо қилма.
• Ҳазиллашиб, билиб туриб диндан савол берма.
• Таомнинг ҳалол-ҳаромини сўрама.
• Аниқ билмай туриб сўзлама.
• Бировнинг сирини бировга айтма.
• Олимларни сўкма ва хўрлама.
• Нотўғри маслаҳат берма.
• Ғийбат қилма.
• Чақимчилик қилма.
• Бировдан нарса тиланма.
• Лаънатлама.
• Ёлғон сўзлама, ҳақиқатни айт.
• Хушомад ва тилёғламалик қилма.
• Тилингни сақла, омонда бўласан.
• Гап талашма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма.
• Кўрмаган ва билмаган ишингга гувоҳлик берма.
• Фаҳш ишларингни мақтаниб гапирма.
• Гуноҳга қизиқтирадиган ишлар қилма, гап сўзлама.
• Беҳаё қўшиқлар айтма.
• Қасам ичма.
• Мўминни қўрқитма.
• Аския, мазах қилма.
• Икки юзламачилик қилма.
• Бўҳтон қилма.
• Хусумат қилма.
• Насаб-миллатини айтиб хорлама.
• Камситма, сўкишма.
• Сўраб мансаб олма.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:

1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.
6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...

Ҳидоят йўли


https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


ФОЙДАЛИ ИҚТИБОСЛАР…

“Кишининг ҳаромдан топилган бир дирҳамни тарк қилиши унинг учун юз минг дирҳамни садақа қилганидан яхшироқдир”


Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни «Оламларга раҳмат» деди. Арабистон ярим оролига, Яқин Шарққа, дунёга демади.

*
Ўлим ўз ҳақиқатида яхшиликдир. Агар ўлаётганлар яхши инсонлар бўлишса, Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофот уларга тезлаштирилади. Агар ўлаётганлар ёмон кимсалар бўлишса, Аллоҳ таоло юртлар ва бандаларини улардан қутқаради.
“Тафсийруш Шаъровий”дан

*
Кишининг ҳаромдан топилган бир дирҳамни тарк қилиши унинг учун юз минг дирҳамни садақа қилганидан яхшироқдир.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ

*
«Аёлларни фақат олийжаноб эркаклар ҳурмат қилади. Уларни фақат пасткаш кимсалар хўрлайди».

*
Бир итни суғорган кишининг гуноҳлари кечирилди. Энди бир инсонни суғорган нима бўларкин?!

*
«Шижоатли илон балиқни чўкишдан қутқариб қолди»
Баъзи оммавий ахборот воситалари атрофимиздаги воқеаларни ана шундай мазмунда ёритади. Уларнинг алдоқчилиги катта муаммо. Ундан ҳам каттароғи «Балиқ чўкади» деган гапга ишонувчиларнинг борлигидир.

*
Сўзларини тушунмайдиган кимса билан ўтирган киши худди қамоқда ўтиргандек бўлади.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

*
Тўқнашув икки хил бўлади:
• Бошни очадиган (ёрадиган) тўқнашув;
• Ақлни очадиган тўқнашув.
Аббос Маҳмуд Аққод

*
Сув ҳамма нарсани поклайди. Аммо заҳарли тилни эмас.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Ҳокимнинг ақлини белгилашнинг биринчи йўли – атрофига кимларни тўплаб олганига қарашдир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Аҳмоқни жавобсиз қолдириш унга жавоб бергандан ҳам қаттиқроқ таъсир қилади.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

*
Пок инсонларнинг хатоси – ҳаммани ўзларидек пок деб ўйлашларидир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Яхши амал қилиш кўнгилни кенг қилади.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Менинг ёнимга бир мискин аёл икки қизчасини кўтариб келди. Иккисининг ҳар бирига бир донадан хурмо бердим, у аёлга ҳам ейиши учун бир дона хурмо узатдим. У икки қизини таомлантирди ва ўзи емоқчи бўлган хурмосини иккига бўлиб уларга тақсимлаб берди. Унинг иши мени ҳайратда қолдирди. Унинг қилган ишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берган эдим.
У зот: «Албатта Аллоҳ унга у (хурмоси) нинг эвазига жаннатни вожиб қилди ёки дўзахдан озод қилди», дедилар».

(Имом Муслим ривояти).

Албатта, Ислом яхшиликлар қилишга, яқинларга меҳрли бўлишга ва жамиятда меҳр-муҳаббат уруғи экилишига тарғиб этади.

Саодатли бўлишга урининг, ҳақиқий саодат шудир.

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
-  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар:

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
-  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! 

“Фарзанднома”дан

@Yangiobodmasjidiuzb


​​УЧ ДЎСТ

Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди:
“Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, “Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак”, деди. Аммо дўсти: “Мен сен билан бирга бора олмайман”, деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: “Мен сен билан хоҳлаган жойинга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман”, деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: “Қаерга борсанг сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман”, деб жавоб берди”.
Убай ибн Умайр айтган зарбулмасалини шундай изоҳлайди:
“Биринчи дўст—инсоннинг ўз оиласига қолдирган мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст — оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради”.


📚“Солиҳлар гулшани” китобидан.

@Yangiobodmasjidiuzb


Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Баданга роҳат бериб илмга эришиб бўлмайди».

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Намозда эснаманглар.

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда эснашдан қайтарганлар,намозда эснаган одамни ёмон кўрар эдилар.
Нега айнан намоз вақтида эснақ тутади.

Чунки банда намозда қоим бўлиши билан,шайтон ҳужумини кучайтиради.

Ичингизга кириш учун думи билан бурнингизни қитиқлайди,эснагингиз келади ва эснашингиз билан оғзингиздан ичингизга кириб,намоздан чалғитади.

Ҳушу ҳузунгизни ўғирлайди,намозингизни ҳабата қилишга ҳаракат қилади.
Банда намозда эснамаслиги учун,эсноқ тутганда,

”Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаламнинг намозда эснамаганларини ва эснашдан қайтарганларини эсласин”

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #arsh #soya #Alloh
💬 АРШНИНГ СОЯСИДА БИР КИШИНИ КЎРДИМ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? деб сўрадилар.

☝️ Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.

(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).

📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     🤝 Бағрикенгликнинг 12 кўриниши

     🍲 Овқатланишдаги фарз ва суннатлар

     👨‍💻 Жаҳолатнинг жасорати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мўминнинг оғзидан чиққан сўзнинг қанчалик улуғлигини биласизми?

Устоз Абдулманнон Абдуллоҳ домла

П/с: ҳайвонни лаънатлаганнинг каффорати шаҳидлик бўлса, инсонни лаънатлаганнинг каффорати нима бўлар экан😔😔😔

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Саҳобаларнинг лақаблари
– Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа – Абу Бакр Сиддиқ.
– Умар ибн Хаттоб – ал-Форуқ, (яъни, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи).
– Алий ибн Абу Толиб – Абу Туроб, тупроқнинг отаси.
– Усмон ибн Аффон – Зиннурайн, яъни икки нур соҳиби. (Расулуллоҳнинг икки муборак қизларига уйланган эканларидан).
– Холид ибн Валид – Сайфуллоҳ Маслул.
–Абу Убайда Жарроҳ – Аминул умма (умматнинг ишончли кишиси)
– Жаъфар ибн Абу Толиб ­– Абул масокин- Мискинлар отаси.
– Ҳамза ибн Абдулмуттолиб – Асадуллоҳ, Аллоҳнинг шери.
– Аммор ибн Ёсир – Яхшиларнинг яхшиси.
–Зубайр ибн Аввом – Расулуллоҳнинг ҳаворийси.
– Мусъаб ибн Умайр – Ислом элчиси.
– Билол ибн Рабоҳ – Расулуллоҳ муаззини.
• Ҳузайфа ибн Ямон – Расулуллоҳнинг сирдошлари, сирларининг соҳиби.
– Амр ибн Осс – Ислом доҳийси.
–Муовия ибн Абу Суфён – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котиби.
– Зайд ибн Ҳориса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқини, суюкли кишиси.
– Абдуллоҳ ибн Аббос – Қуръон таржимони.
– Ҳассон ибн Собит – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоири.

arabicuz

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.