❗️
РАСМИЙ МУНОСАБАТЖорий йилнинг 26 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Бугун қишлоқда балиқхўрлик бўлади. Сув омборини очишганда минглаб балиқ ҳам оқиб келди. » мазмундаги хабарлар юзасидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг расмий муносабати.Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Қизилсув” сел-сув омборида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4,0 м3/сек чиқарилиб, чиқарилган сув ва “Яккабоғ” дарёсидаги мавжуд сув “Яккабоғ” гидроузели орқали тўлиқ “Чимқурғон” сув омборига йўналтирилган, ушбу сувдан суғориш ишларига сув берилмаган.
Сув омбордаги табиий кўпайган балиқлар чиқарилган сув билан тўғридан-тўғри “Чимқурғон” сув омборига бориб тушган. Сув билан бирга чиққан балиқлар бирор ирригация тармоқларида ёки қишлоқ хўжалиги экин майдонларига оқиб бориб сувсизликдан нобуд бўлмаган.
Бугунги кунда “Қизилсув” сел-сув омборига 0,1м3/сек сув келиб, 0,1 м3/сек сув чиқарилиб турилибди, сув омборда 0,2 млн.м3 сув ҳажми мавжуд. Таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Кўп йиллик маълумотларга кўра сув омборда асосан сув йиғиш даври йилнинг март-май ойлари. Асосий сув чиқариш июль-август ойлари амалга оширилади.
Юқоридаги ҳолатни UzA жойига бориб, ўрганди. https://uza.uz/posts/694088 Ушбу ҳавола орқали сиз мақола билан батафсил танишишингиз мумкин.