Abdullox domla muxlislari dan repost
СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ОМБОРИДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓574-CАВОЛ: Ўғлим Россияда спиртли ичимликлар базасида ишлайди. Аллоҳга шукур узи ичмайди. На илож бошқа иш тополмай иложсиз ўша ерда ишлаб топган пулини рўзғоримизга жўнатяпти. Буни рўзғоримизга зиёни, таъсири бўладими? Ўғлим гуноҳкор бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусулмон киши спиртли ичимликлар базасида ишлаши шариатимитзга кўра жоиз эмас. Чунки спиртли ичимликлар динимизда ҳаром қилинган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр (ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини истеъмол қилувчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилувчи, балки уни тайёрланишида ёрдам берувчи, кўтариб, истеъмолчига етиб боришида иштирок этувчи шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR