#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Тунга ҳамоҳанг қоп-қора эмка Абдужабборни аввал район марказига, у ерда икки соатча бўлишгач эса тўғри Тошкентга олиб кетди. Абдужаббор қишнинг иззиллама тунида уйдан эгнига илиб чиққан тўнига ўралганча қунишиб борар, ёнидаги ходимлардан ўзига қандай айблов қўйилгани ҳақидаги саволларга жавоб ололмай асаби борган сайин таранглашиб борар эди.
Абдужаббор ўзига қўйилган айблов ҳақида эртаси куни кун ёришганда хабар топди.
" Ватан хоини! "
Нақадар аянчли айблов...
НКВД терговчиси майор Ҳомид Усмонов Абдужаббор билан бўлган илк тергов жараёниданоқ у кабилардан қаттиқ нафратланишини яшириб ўтирмади:
- Шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди. Сенинг бу ерга олиб келтирилганинг бекорга эмасдир. Сенга битта маслаҳат: яхшиси бор айбларингга ўзинг чин дилингдан иқрор бўл. Бу айблов юзасидан чиқариладиган ҳукмни бирмунча енгиллаштиради.
Абдужаббор қилмаган қайси айбини тан олиши керак эди?!
Тинимсиз елиб-югуриш, уринишлардан сўнг амакиваччасининг Тошкентдаги ҳибсхонада сақланаётганидан хабар топган Абдулатиф Абдужабборнинг суди бўлаётган куни пойтахтга етиб келди. Ва ёпиқ тартибда ўтказилган суд қароридан кечга бориб хабар топди:
-1942-1944 йиллар давомида душман ихтиёрига асир тушган Абдуқодиров Абдужаббор Абдуқаюмович ўзига қўйилган айбловга қарши рад этувчи ҳеч қандай, дадилларни келтира олмаганлиги сабабли, унинг ҳатти-ҳаракати давлатга нисбатан хоинлик сифатида баҳолансин ва унга нисбатан 18 йиллик қатъий режимдаги қамоқ жазоси тайинлансин! Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ!
Абдужабборни эртаси куни тонгдан жазо муддатини ўташ учун Россиянинг Свердловскдаги қамоқхоналар ва лагерлар ГУЛАГ (Главное управление лагерей) тизимининг бир қисми сифатида 1930-йилларидан бошлаб фаолият юритган ва минглаб маҳбуслар сақланган Свердловск лагерига жўнатдилар.
Абдулатиф ортига шумхабар ва бўш қўл билан қайтди.
Раҳима хола ва Матлуба қишлоқда бўзлаганча қолиб кетавердилар...
Шу бўйи Абдужаббор яна дому дараксиз кетди...
Кузнинг ўртасига бориб Матлуба эгиз фарзанд кўрди. Қизалоқларга Фотима ва Зуҳра дея ном бердилар...
📌@xazon_rezgi /158