🙏 Мехрибонларим ўзингизни эхтиёт қилинг!!!
🌹_ Хаёт бизга асли омонат,
🌻_ Омонатга бўлмас хиёнат,
🌷_ Тарк этмасин қалбни матонат,
🌺_ Мехрибонларим ўзингизни эхтиёт қилинг.
🌹_ Хаётга ким бўлибди устун,
🌻_ Ярим дунё бўлмаски устун,
🌷_ Яшаш керак келажак учун,
🌺_ Азизларим ўзингизни эхтиёт қилинг.
🌹_ Ажал келса енга олар ким,
🌻_ Бу дунёда мангу қолар ким,
🌷_ Дардни бошга айтинг.? Солар Ким,
🌺_ Соф дилингизни эхтиёт қилинг.
🌹_ Иғволардан ўзингиз тийиб,
🌻_ Ким душману-дўстлигин билиб,
🌷_ Онг матонат куйлагин кийиб,
🌺_ Ор номусни эхтиёт қилинг.
🌹_ Эрк бермангиз кўп хам оёққа,
🌻_ Хушёр юринг тушманг тузоққа,
🌷_ Суянманг сўнг асо таёққа,
🌺_ Босган қадамингиз эхтиёт қилинг.
🌹_ Бошинг ейди,фасоду-ғийбат,
🌻_ Ёғдиради беўрин тухмат,
🌷_ Тингланг факат суйлашса хикмат,
🌺_ Қулогингиз эхтиёт қилинг.
🌹_ Савоб ёзсин хар бир кунингиз,
🌻_ Осойишта ўтсин кунингиз,
🌷_ Аллох қилсин узун умрингиз,
🌺_ Ўзингизни эхтиёт қилинг...!!!
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A