Алламжонов иши юзасидан айбдорларга ҳукм ўқилди
Олий суд матбуот хизматига кўра, 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ
Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Аҳмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
👉
http://t.me/Xalq_bilan_hamnafas