XXI asr yangiliklari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ишончли, сара хабарлар ва долзарб мавзудаги мақолалар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ суд томонидан тикланди

Қўқон шаҳрида яшовчи тадбиркор “IDEAL BARAKA BIZNES” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Эркинжон Муҳаммадиев 2017 йил 7 февралдаги 2-сонли аукцион савдоси ғолиблик баённомасига асосан Данғара туманининг Қумқияли қишлоғида жойлашган собиқ чорвачилик фермаси бино-иншоотларини сотиб олади. Унинг мақсади гўшт ва сут етиштиришни ривожлантириш эди.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jamiyat/2773

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Туркия барқарор гастрономияни қўллаб-қувватлайди

Туркия Барқарор туризм дастурини муваффақиятли амалга ошириш доирасида озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берувчиларнинг барқарор сертификатланишини йўлга қўймоқчи ва бу ташаббуси билан гастрономик барқарорликни таъминлашга содиқлигини кўрсатмоқда.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2772

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


“XXI asr” газетасининг 2024 йил 19 декабрь 51 (1101) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Энергетика ислоҳотлари қандай самара беради?
* Рақобат керак, сифат-чи?
* Ижтимоий ҳимоя устунлари қаерда?
* “Камбағаллик айб эмас” деган ақидадан қачон воз кечамиз?
* Қашқадарёдаги иссиқхоналар бойлик манбаига айланадими?
* Созанда, хонанда, бастакор ижоди қадрланди
* Ижтимоий тармоқдаги шармандали ўйинларга ким нуқта қўяди?
* Амир Темур тиланчиларни нега бадарға қилган?
* Одамларга дунёни кўрсатаётган Ўзбекистон Қаҳрамони 80 ёшда!

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


БИТИМЛАР ҲАҚИҚИЙ БЎЛМАСА...

Битимлар – жисмоний ва юридик шахсларнинг онгли, аниқ мақсадга қаратилган, эрк-ирода асосидаги хатти-ҳаракатлари бўлиб, уларни амалга ошириш орқали муайян ҳуқуқий оқибатларга эришишга интиладилар.

Масалан, қарзга пул бериш қарзга пул берган шахсда (қарз берувчида) қарзни қайтариб олиш ҳуқуқини, қарзни олган шахсда (қарздор) эса қарзга олган пулини ёки ашёларни қайтариш мажбуриятини вужудга келтиради. Қонун доирасида амалга оширилган битим натижасида юзага келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама таъминланади, юзага келган фуқаролик ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган усуллар орқали ҳимоя этилади.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Nuqtai-nazar/2771

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Туркияда тарихий кашфиёт: Саркофаг топилди!

Туркиянинг Анталия вилояти Демре туманидаги Авлиё Николай черковида саркофаг топилди.

Ҳатай Мустафо Камол университети Санъат тарихи бўлими ўқитувчиси ва қазиш ишлари бўлими бошлиғи профессор Эбру Фатма Финдик черковдаги қазиш ишлари ҳақида маълумот берди: “Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида жанубдан черков ҳовлиси билан чегарадош 20 метр узунликдаги икки қаватли бино ичида қазиш ишарини олиб бормоқдамиз”.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2770

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


“XXI asr” газетасининг 2024 йил 12 декабрь 50 (1100) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти ошади
* Етакчи соҳа вакилларининг қадри баланд бўлади
* O‘zLiDeP ICAPP ХII Бош ассамблеясида!
* Ватаннинг ҳеч қачон ўлмайдиган қўшиғи нима?
* Депутат сайловчилар хизматига тайёрми?
* Фарғонанинг ишбилармон аёлларини танийсизми?
* Бўш иш ўринлари “туш ўринлари”га айланмаяптими?
* Тараққиёт нуқтасига айланаётган туман қаерда?
* Жисмоний заҳарланишдан кўра маънавий “заҳарланиш” хавфлироқ эмасми?

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


10 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга чиқади. Рақиблар аниқ

Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.

Ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп спортчи билан етиб келган бўлиб, кун давомида 10 нафар спортчимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jamiyat/2769

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari


Афсонавий Санта Клауснинг ватани Анталя эканлигини билармидингиз?!

Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталя ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Анталяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Анталянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Jahon/2768

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.