Феруза бону dan repost
«ЎЗБЕКИСТОН-2030» СТРАТЕГИЙАСИ “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ”
2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон ХДП Бандихон туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари И.Холматов ва Н.Алламурадовалар томонидан тумандаги 28-сонли мактабда маҳалла фаоллари ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирокида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устивор йўналишлар ҳақида учрашув ташкил этилди. Учрашувда депутатлар тамонидан “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари тўғрисида, жумладан маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш борасида батафсил тушунчалар берилди. Учрашув якунида маҳалла аҳли томонидан фикр ва мулохазалар билдирилди.
✍🏻 Ўзбекистон ХДП Бандихон туман Кенгаши.