Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри: Музаффар савдо бозорида дарахтлар ҳаёт учун курашмоқда
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган Музаффар савдо бозори ҳудудидаги дарахтлар эътиборсизлик ва бепарволик қурбонига айланиб, ҳаёт учун курашмоқда. Атроф-муҳит муҳофазаси ва “яшил иқтисодиёт” ғояси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил учун асосий йўналиш сифатида белгилаб берилганига қарамай, ушбу ҳудудда табиатга нисбатан лоқайдлик давом этмоқда.
Президент 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш ташаббусини 2024 йил 20 ноябрь куни илгари сурган эди. Бироқ, мазкур ташаббусга зид равишда Музаффар савдо бозори ҳудудида дарахтлар керакли парвариш ва ҳимоядан маҳрум қолган. Бу ҳолат йил номи берилганига қарамай, айрим ҳудудларда амалий ишлар бажарилмаётганини очиқ намоён этмоқда.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Музафар савдога ташриф буюриб, масъул шахсларни бу борада огоҳлантирдим. Афсуски, зарур чоралар ўз вақтида кўрилмагани маълум бўлди. Дарахтларга нисбатан бепарволик учун жарима чоралари қўлланилган тақдирда ҳам, уларнинг самарасизлиги (аҳамиятсиз миқдордаги жарималар ёки назорат механизмларининг заифлиги) дарҳол сезилади.
Экологияга оид муаммоларга ечим топиш ва дарахтларни асраш бўйича амалий чора-тадбирларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Музаффар савдо бозори ҳудудида экологик назоратни таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни жонлантириш зарур. Экология ташкилотлари бу каби ҳолатларга нисбатан ўз масъулиятини ошириши, назоратни кучайтириши ва фуқаролар билан ҳамкорликда экологик маданиятни шакллантириши лозим.
Қўқон шаҳри масъул идоралари ва ташкилотларини ушбу муаммога жиддий ёндашишга ва аҳолининг табиатга бўлган муносабатини ўзгартиришга чақириб қоламиз. Атроф-муҳит муҳофазаси нафақат давлат сиёсати, балки ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи эканини унутмаслигимиз лозим.