XALQ DARDI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат учун: @X_a_l_q_D_a_r_d_i
“Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Кукон_маҳаллa_телефон.pdf
95.8Kb
Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла тизими мутасаддиларининг телефон рақамлари

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум, барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Шу мурожаатни кўриб, хулоса чиқаришларини ва махсус тўсиқлар билан ўраб қўйишларини сўраб қолар эдик.

Акмалхон ака шу масалани канализга қўйиб ёритиб беринг ака, олдиндан барча шу кўчада истиқомат қилувчилар номидан ўз ташаккуримни айтиб қоламан


#Тезкор
#Хабарни_улашинг
📅 04.03.2025

⚡ ҲУДУДЛАРДА РЕЖАЛИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ⚡

Бугун, соат 09:00 - 17:00 оралиғида қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

📍 Қувасой шаҳри – “Қувасой” подстанцияси ва “L-Пахта-учун” тармоқлари
📍 Учкўприк, Бувайда, Боғдод – “L-Чархий-2” тармоғи
📍 Қува, Тошлоқ – “L-Наврўз” тармоғи
📍 Олтиариқ – “Пахтакор” подстанцияси
📍 Учкўприк – “L-R-110” тармоқлари ва “Шодлик” подстанцияси

⏳ Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

Telegram Instagram Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рамазон2025
#Эътироф

Рамазонда аёлларнинг ажри беқиёс!

Улар рўза тутадилар – Аллоҳнинг ризолиги учун сабр қиладилар ва ажр оладилар.
Уй юмушларини сидқидилдан бажарадилар – бу ҳам уларга савоб бўлади.
Рўзадорларга муҳаббат билан саҳарлик ва ифторлик тайёрлайдилар – бунинг учун улкан мукофот оларлар.
Ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандларига хизмат қиладилар – ҳар бир меҳнатлари самарасиз кетмайди.

Аллоҳ таоло сизларнинг барча амалларингизни қабул қилсин, ажру-мукофотларингизни зиёда қилсин!
Дуоларингиз ижобат, умрингиз баракали бўлсин! 🤲

♻️Эгаларига юбориб қўйинг.

Telegram Instagram Facebook


Пўлат Бобожонов Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ўринбосари лавозимига тайинланди

Telegram Instagram Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча хусусий шифохоналар ҳақида пост қилган эдим. Бугун Тошкентда истиқомат қилувчи "Халқ дарди" мухлисидан шу видео келиб тушди. Хўш, Қўқондаги хусусий шифохоналар, сизлар ҳам шундай саховатли ишларга тайёрмисиз?


Ёнғинга чидамли Фалшпол-Самазиз дан хавфсиз ечим

Сим ва кабеллар офиснинг ичида ўралашиб ётиши ва оёқ остида ҳалақит беради. Ундан дахшатлиси эса энг қўрқинчлиси бундай ҳолатда олов чиқиб оёқ остида ётган электр кабелларига туташгандачи ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Бундай ҳолатларда ҳавсизликни таминлашнинг энг қулай ечими фалшпол ҳисобланади. Айнан фалшпол плита ва пол орасидаги барча сим ва кабеллар ҳавсизлигини таминлайди.

Узнать больше

#reklama 16+
samaziz.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Тезда жойига етиб бориб, ҳолатни ўргандим. Жуда жиддий вазият: одамлар ҳаракат қисмида туришарди. Бу рекламани тезда бартараф этиш керак!


Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram Instagram Facebook


"XALQ DARDI" таҳририяти Қўқон шаҳар ҳокимияти матбуот котибига мурожаат қилади

Ҳурматли матбуот котиби,

Илтимос, Қўқон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) сони ва уларнинг идора телефон рақамлари рўйхатини тақдим этишингизни сўраймиз. Бу маълумот орқали кўплаб фуқаролар ўзларини қийнаётган саволларини тўғридан-тўғри маҳалла раисларига йўллаш имкониятига эга бўлар эдилар.

Олдиндан эътиборингиз ва ҳамкорлигингиз учун раҳмат!

"XALQ DARDI" таҳририяти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқон шаҳрида ягона даражадаги девор қопламалари хавфли ҳолатда турибди. Эътибор қаратиб қўйинглар!


Мурожаат:

Мен, Хатамова Муаттархон, 45-маҳалла, А. Зоҳирий, Ёрқўрғон тумани, 160-уйда истиқомат қиламан. Оиламизда тўрт киши бор: турмуш ўртоғим—II гуруҳ ногирони, 22 ёшли ўғлим ва коллежда ўқийдиган қизим.

1 январь куни маҳалламиздаги ака-ука ўғлимни урган ва пичоқлаган. Жигарига зарар етган, буйраги тешилган ва жарроҳлик амалиёти натижасида бир буйраги олиб ташланган. Оғир операциядан сўнг шифохонадан чиқдик, аммо ҳужум қилганлар томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмади.

Оиламиз 1 хонали уйда истиқомат қилади. Янги уй қуриш ниятимиз бор эди, аммо ҳозир менгина ишлаяпман ва ойлик маошим 2,5 млн сўм. Озиқ-овқат ва солиқларни тўлаганимдан кейин уй қуришга имконият қолмаяпти. Шу сабабли маҳаллага мурожаат қилдим.

Маҳалла фаоллари уй-жой таъмирлаш учун ёрдам берилиши ҳақида президент қарори борлигини айтишган эди. Бир-икки ҳафта ўтиб, маошим баландлиги сабабли ёрдам берилмаслиги айтилди. Бошқа маҳаллаларда ижтимоий ходимлар бор, лекин бизнинг маҳаллага топилмаяпти. Ҳаво исиб кетмоқда, уй қуриш масаласини тезроқ ҳал қилишим керак.

Қизим бу йил касб-ҳунар коллежини битиради, уни ҳам узатишим лозим. Сув ва ер мулк солиғидан қарзим бор. Жуда оғир аҳволдаман.

Еримизга уй қуриш учун ярмини сотмоқчи эдик, аммо қайнанам бунга рухсат бермаяпти. Ҳозирги ҳолатимда на уй қура олаяпман, на бошқа чора топа олаяпман. Чет элга чиқиб ишлаш ҳақида ҳам ўйлаяпман.

"Халқ дарди" ҳақида эшитиб, сизларга ёздим. Илтимос, бизга ижтимоий ходим юборишда ёрдам беринг. Умид қиламанки, муаммоларимиз ҳал бўлади.

Олдиндан раҳмат.


"Халқ дарди" телеграм ижтимоий канали орқали қилинган мурожаатни Қўқон шаҳар Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ходимлари хамда Қўқон шаҳар Ободонлаштриш бошқармаси ходимлари Иштирокида Қўқон шаҳар Туркистон кўчаси Ўрда боғи худудида бир туп кўп йиллик манзарали Дуб дарахтига шу худудда манитор учун хизмат қиладиган электир симлари ва шитлар жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Ушбу худуддаги дарахтга жойлаштирилган элетр симлари ва шитларни маъсул ташкилотлар ёрдамида жойида олиб ташланиб бартараф этилди.


Сийиб қуйма, ўғлим!

Сийиб қуйма, ўғлим, йўлда йўғинг бор,
Синаб кўрар ҳаёт – совуқ, тоғинг бор.
Юлдузлар ҳам айтар: «Сенга ишонамиз»,
Бир умид бор, ўғлим, бир туғёнинг бор!

Кўзда ўт ёқ, лекин юрак сўнмасин,
Оёғингда ғурур бўлсин, сўлмасин.
Жангга тўппа-тўғри тик тур, йиқилма,
Бир мужассам ироданг бор – синмасин!

Борингни синаб, ғам қилар дунё,
Кучсизларни қақшатиб, ютиб қўя.
Лекин сен бурилма, қатъий йўл танла,
Сийиб қуйма, ўғлим! Фақат олға!

Шерлардай юрак билан бос қадам,
Бош эгиш йўқ, ғолибликдир мақсадинг!
Ниятингни бир ўйлаб ол, содиқ бўл,
Шундай ўғил бўлки, фахр қилсин халқинг!

А.Саиджонов


Қўқон шаҳри 25-умумтаълим мактаби устози Нелуфархон Мелибоеванинг бугунги таваллуд куни муборак бўлсин!

Ҳурматли опам, сиз ўз йўлингизда кўплаб инсонларга ёрдам қўлини чўзиб, маърифат ва яхшилик улашгансиз. Мен ҳам сиздан зиёда меҳр ва қўллаб-қувватлаш олган бахтли инсонлардан бириман.

“Халқ дарди” жамоаси ҳамиша сиз билан бирга! Опажон, бахтимизга соғ-саломат бўлинг, умрингиз файзли, бахтингиз зиёда бўлсин!


Икки нарса оғир кўнглимга асли,
Икки нарса учун йўқ менда бардош:
Бири — душманимнинг шодон қаҳқаҳаси,
Бири — дўст кўзида милтиллаган ёш.

Асқад Мухтор


Ассалому алайкум  подстанция Ўзгаришдан чиқувчи Л- Чархий 1 хаво линиясида  авария холатида ўчган. Шу сабабли МФЙ 6,7,8,11,12,22,27,31,33,36,40,41,43,47,50,51,52,53,54,55,58,59,60,63,64,65 ларда электр эненгияси авария тиклангунча бўлмайди. Авария тиклов бригадалар шуғулланяпти


Халқ дарди канали аъзолари! Бизга банк кредитлари ҳақидаги рекламалар келиб тушмоқда. Бу эълонлар бизнинг томонимиздан жойлаштирилмаяпти, балки бот томонидан автоматик тарзда чиқмоқда. Шунинг учун бизни тарғибот қилаяпти, деб гумонга борманг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#LIVE #ҚамчиқДовони

🌨
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда!

❄️
A373 Тошкент-Андижон йўлининг 81-171 км оралиғида туман тушган, ҳарорат -10°C, шамол тезлиги 5-13 м/с, кўриниш 600 м.

🚜
Йўллар туну-кун қум-туз аралашмаси билан тозаланмоқда, ҳаракат икки томонлама давом этмоқда.

‼️
Ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш, тезликни оширмаслик ва оралиқ масофани сақлаш сўралади!

Telegram Instagram Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.