Ташқи ишлар вазирлигининг уқувсиз матбуот хизмати.Куни-кеча ТИВ матбуот хизмати ўзбекларни "ит" деб ҳақорат қилган шахс Россия фуқароси эмас, Украина фуқароси эканлигини маълум қилди.
Хўш, нима бўлибди!? Ҳеч ким сўконғичнинг фуқаролигини сўрамади, унга қонуний чора кўришни сўради. Бироқ, ТИВ гўёки
"мана, бу ишда оғаларимизнинг айби йўқ", деб адвокатлик қилиш билан чегаралангандек. Худдики, сўконғич шахс россиялик бўлмаса бўлди.
Сўкноғич Ураина фуқароси экан, унга чора кўриш учун ТИВ нима қилди!? Ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Асосийси, улар "оға"ларини оқлаб беришди. Энди ўзбекларни нима деб сўкишса ҳам иши йўқ.
Энг кулгили томони, расмий баёнотда "
бузғунчи кучлар" ибораси қўлланилгани. Демакки, буни қўллашга асос бор. Агар асос бўлса, нимага ўша "бузғунчи кучлар" аниқ кимлиги баён қилинмаган!? Агар асос бўлмаса, нимага бунақа мавҳум жумлалар ишлатиляпти. Мана шунинг ўзи ҳам матбуот хизматининг нақадар нўноқлигини кўрсатади.
Бундан ташқари вазирлик сўконғичнинг видеоси чиққанига 2 ҳафта ўтганидан кейин энди муносабат билдиряпти. Худдики "оға"ларининг розилигини кутган каби. Матбуот хизмати тезкор бўлиши керак эмасми!?
Ҳа, айтгангча!
Нима учун ТИВнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси (@uzbekmid) фақат рус тилида юритилади!? Ахир бу очиқдан-очиқ давлат тили қонунларини таҳқирлаш-ку! Худди, вазирлик "оға"ларига ҳисобот берадиган алоҳида саҳифа очгандек.
Ўйлайманки, юқори турувчи идоралар ТИВнинг бу ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради! Матбуот хизматининг эса малакасини ошириш керак. Ҳар ҳолда, эгаллаб турган жойига муносиблигига катта шубҳам бор!
@adolat_kuychisi